Ризобек Четверг, 2024-11-14, 20.51.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 5
    Гостей: 5
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Сентябрь » 7 » Мамлакат ичидан
    15.36.46
    Мамлакат ичидан
    Юсуф Жумаев׃ Менинг ва бутун оиламнинг ҳаёти хавф остида

    Америка қўшма штатлари Президенти жаноб Жорж Бушга
    Америка Қўшма Штатлари Департаментига
    Бирлашган мамлакатлар ташкилоти Бош Котибига
    Европа итифоқига
    Европа мамлакатлари раҳбарларига
    Европа мамлакатларининг Тошкентдаги Элчихоналарига
    Шоир Юсуф Жумаев томонидан

    МУРОЖААТНОМА

    Менинг ва бутун оиламнинг ҳаёти хавф остида. Дунёнинг энг даҳшатли диктатори, 16 йилдан буён Ўзбекистонни террор йўли билан бошқараётган дунёнинг энг даҳшатли террорчиси Ислом Каримов мени ўғилларимни жисмонан йўқотишга кўрсатма берган. Ҳозирда МХХ (Миллий хавфсизлик хизмати) ва ИИБ (Ички ишлар бўлими) ходимлари қуршовида қолганмиз. Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани раҳбарларидан бири рафиқамга «уч ой ичида оиланггиз билан қириб ташлаймиз, декабрь ойигача оиланггиздан ҳеч ким омон қолмайди, Бу Президентимиз кўрсатмаси», деб ошкора айтган.

    Нега дунёнинг энг даҳшатли террорчиси Ислом Каримов бизни йўқотмоқчи, боиси битта:

    Мен ва оилам И Каримов ҳокимиятга келгандан буён 16 йил давомида унинг террористик фаолиятига қарши ошкора курашиб келмоқдамиз.

    2001 йил ёзган шеърларим учун машҳур 159 модда , Конституцион тузумни куч билан ўзгартиришга уриниш айби билан мени қамоққа олдирди. АҚШ мулозимларининг қатъий талаби билан озод бўлганман. Бироқ МХХ ертўласидан заҳарлаб чиқарди.

    Диктатор мудом мени йўқотиш пайида бўлди. Гоҳо қувғин қилса, гоҳо суиқасд қилдирди. Бир неча маротаба уйимга ўт қўйдирди. Ҳамиша ўлим хавфи остида яшадик.

    2003 йилда диктатор Каримовни терроризмда айблаб Судга берганман. Ахир нафақат оиламнинг ҳаётини, бутун халқнинг ҳаётини террор билан барбод этди. Халқнинг асл фарзандларини ўлдирди, ўлдирмоқда. Каримов жиноятлари Саддам Ҳусайн жиноятларидан минглаб карра ортиқдир. Мен ўн йилдан буён айтиб келган ҳақиқатни дунё Андижон қирғинидан кейин англаб етди.

    Андижон қирғини Каримовнинг сайлов олди компаниясининг бошланиши эди. Ўлдирилмаган озодлик курашчиларини ўлдириш, мамлакатни улардан тозалаш эди. Қирғин ва кейинги қама-қамалар бу йиртқич террорчига Ўзбекистон Президентлигини тағин террор йўли билан эгаллаш имконидир. Букун у мени ва ўғилларимни йўқотиш учун жазавага тушган. МХХ малайлари «Юсуф Жумаев ва унинг ўғилларини жисмонан йўқотган киши Президент ҳимоясида, давлат ҳимоясида», деб маҳаллаларда, туманда гап тарқатмоқдалар. Каримов жаллодлари мени ва ўғилларимни жоҳил кимсалар қўли билан ўлдирмоқчилар.

    2007 йил 6 сентябрида яқинда қамоқдан чиққан ўғлим Машрабни ўғирлаш учун ўнлаб МХХчилар ва ИИБ жаллодлари ташланиши бунинг исботидир. Менинг ўғлим бўлгани учун қамалган, беҳисоб қийноққа солинган Машраб И.Каримов зиндонидаги беомон қийноқларни дунёга ошкор қилди.

    Менга ва оиламга қилинган ҳар қандай зулим учун шахсан Ислом Каримов жавобгардир. Мабодо бирор кори ҳол содир бўлса, бу учун террорчи И.Каримов Халқаро суд олдида жавоб беришини илтимос қиламан.

    Юсуф Жумаев, Шоир.

    7-сентябрь 2007 йил.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz