Ризобек Четверг, 2024-11-14, 20.41.20
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Сентябрь » 7 » АДАБИЁТ
    17.33.59
    АДАБИЁТ
    Жаҳонгир МАМАТОВ:Ўзбеклар ва ўзбеклар

    91. ШОҲНИНГ ҒУЛОМИ

    Уни Каримов узоқ вақт ўйнатди. Золим шоҳ узоқ йиллар Рустам Шоғуломовнинг қўли билан матбуотни бўғиб келди. Айтиш керакки, Рустам Шоғуломов шоҳнинг бошқа ғуломларига нисбатан анча “ташаббускор” ва фитнакор эди. Шу боис ҳам Каримов уни доим панада ушлашга ҳаракат қилди.

    Ҳали талабалик йилларимда “Тошкент ҳақиқати” газетасида ишлар эдим. Бир куни лифтда бир олифта одамни кўриб қолдим. У яп-янги костюмини елкасига ташлаб олган, қўллари чўнтагида эди. Лифтга икки-уч аёл чиқди. У улардан бирини бағрига босиб эркалата бошлади. Елкасидаги костюми эса тушиб кетди.

    У бир менга, бир костюмига қаради-да новча бўлса ҳам аранг эгиллиб, костюмини йиғиштириб олар экан:
    -Қаерда ишлайсан?- деди сенсираб, камситган оҳангда.

    Мен ҳам бу маданиятли кўринган маданиятсиз одамга “Сен-чи?” демоқчи эдиму лекин тилим айланмади. Ким билади, “КГБ –МГБ” ми деб ўйладим.

    Кейин билсам, “Ёш ленинчи” газетасининг муҳаррири экан. Ҳаммани сенсирар экан. Ўшанда мен қаерда ишлаганимни айтгандан кейин, индамай қўйганди. Танишларимнинг айтишларича, унинг фақат бизнинг муҳаррир Аҳмад Исмоиловга “тиши ўтмас, қолганларни эса оёғининг учида кўрсатар экан.

    У муҳаррир бўлган йилларда “Ёш ленинчи” дунёдаги энг ўлик газета эди. Акаси Ислом Шоғуломов Ўзкомпартия Марказий Комитети босмахонасининг директори бўлгани учун унинг пичоғи доим мой устида, эркатой муҳаррир эди. Лекин бир кун улар Раъно Абдуллаеванинг домига илиндилар ва ишдан олиниб, “урилдилар”.

    Дунёнинг ишини қаранг, Абдуллаева Қашқадарёга борганда у ерда биринчи котиб бўлган Каримов билан соғлиқни сақлаш масаласида тортишиб қолади. Ўзкомпартиянинг Москвадан “тозалаш” учун юборилган иккинчи котиби Анишчев Абдуллаеванинг оёғини кесишга уриниб юрган пайт бўлгани боис буни эшитиб, Каримовни ишга солади. “Наврўзнинг кушанадаси” деб ном олган Абдуллаевани қаматиб юборишади.

    Каримов Ўзкомпартияга биринчи котиб бўлиши билан Абдуллаева ишдан олган одамларни вазифасига тиклади. Улар қаторида Рустам Шоғуломов ҳам бор эди. Шу билан Каримов ўзига содиқ “тўда” яратиш ҳаракатини бошлаганди.

    Шундан кейин Рустам Шоғуломов унга хизмат қилиб, Ўзбек матбуотининг ўқ илдизларини йўқ этди ва халқнинг маънавий қашшоқликка итқитишда Каримовнинг ўнг қўли, ғуломи бўлиб хизмат қилди.

    Мустақилликдан кейин жуда кўп нарса ўзгарди. Масалан, содиқ ит бир куни ўз эгасини қопиши мумкин, деган гап бор эди. Аммо бу ибора ўзгариб, эгаси бир кун содиқ итини қопиши мумкин деган мазмун касб этди.

    Зотан Каримов ўн уч йил энг унга матбуот жаллодлигини бажариб берган содиқ ғуломи Шоғуломовни ҳам бир кун кўчага ҳайдади.

    Демак, шоҳнинг ғуломлари ҳам абадий эмаслар!

    92.КОШКИ, АЙТМАСАЙДИМ !

    Туркияда яшар эдик. 1996 йил эди. Собиқ сафдошлардан бири телефон қилиб қолди.

    -Сен фалончига қарши мақола ёзибсан!,- деди на салом, на алик, дўриллаган овозда.

    -Мақола ёзганим йўқ, лекин келажакда унинг кимлиги ҳақида бир китоб ёзиш ниятим йўқ эмас,- дедим.

    -Туҳмат қилишни кўрсатиб қўяман сенга. Биз биттасининг отидан китоб чиқараяпмиз. Шундай қилиб ёзамизки, сен ҳеч қачон бош кўтариб юра олмайсан, билдингми!

    -Билганингни қилавер, фақат унутма, туҳмат қилган албатта қўтир бўлади,- дедим-да телефон гўшагини қўйдим.

    Раҳматли бобом шундай дер эдилар.

    Орадан йиллар ўтди. Улар чиқарган китобда ростдан ҳам менга туҳматлар қилишди.

    Аммо ёлғонлигини ўзлари билинтириб қўйишганди. Шу боис қисқа жавоб билан кифояланиб бу дафтарни ёпгандим.

    Яқинда қамоқдан чиққан инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг суҳбатини ўқиб қолдим. Унинг айтишича, ўша одам қамоқда қўтир бўлибди. Кўнглимда “Кошки айтмасайдим” деган ўкинч каби юкли бир ҳис пайдо бўлди.

    (Давом этади).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz