Ризобек Пятница, 2025-06-20, 19.40.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Сентябрь » 8 » Чизгилар
    00.39.57
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    8.Янги газетанинг иси
    Матбуот соҳасида ишлаганлар яхшироқ билишади янги чоп этилган газета ёҳуд журналнинг бўёқ билан қоғоз уйқашган ўзига хос бир иси бўлади.Энг муҳими эса ўша янги чоп этилган газет ё журналда ўзингизнинг ёзганингиз эълон қилинган бўлса бу ис,деймизми ё ифор маст қилади,десам муболаға бўлмас.

    Ўқувчилар яхши матбуот нашрини қанчалик интизорлик билан кутишларини ўзимда ҳис қилганман.Айниқса матбуотчилар унинг босмадан чиқишини янги дунёга келадиган чақалоқ каби кутишади ва ҳали дастгоҳдан чиқиб сиёҳи қуримаган,бадиий ифодада "тандирдан янги узилган",тафти кетмаган" газетани ўқиш ҳузур бағишлайди.

    Эҳтимол бошқаларда бу ҳол рўй бермас,менда шундай ҳолат бўлар эди.
    Газетанинг янги сонининг ана шу ёқимли иси ва унда эълон қилиниши эҳтимол бўлган мақола ё шеър,қўйингчи қайси жанрда бўлмасин ёзганимни ҳар гал кўрганда кўпчилик ўқиб баҳраманд бўлишидан фахр ҳиссини туярдим.

    Аммо мақтовларку ҳаммага ҳуш ёқардикуя,танқидий чиқишлар кўпчиликни ранжитар эди.Ҳеч ким хурсанд бўлмасди.Ўшанда шундай эди.Ҳозир ҳам.Лекин ҳар гал танқид қилган мавзу моҳияти ва унинг ортида инсон турганлиги ҳис этиб турилади.Лекин кўпчиликка,жамиятга тўғаноқ бўлувчи иллатларга ва бу иллатларни юзага келтиришга сабабчи бўлаётганларга айёвсиз бўлишга тўғри келади.Уларга бу ёқадими ё йўқми бу иккинчи даражали нарса,деган тушунча бор эди ва ҳозир ҳам бу ҳис бор менда.

    Лекин танқидни онда-сонда бўлсада холис қабул қиладиганлар ҳам учраб қолар эди.Шундай кишиларга кейинчалик ҳурмат ортиб,унинг мардонавор,ўз камчилигини тан олган ҳамда уни тузатганлари учун бир умр гўё муаллифга яхшилик қилгандай миннатдорлик туйғуси уйғонар эди.Ўшандаги анъана: янги газета ўқишга иштиёқ ва танқидга холис ёндошадиганларга ҳурмат ҳисси ҳозиргача ҳам сақланиб қолган.
    * * *
    9.Эркиной холанинг эри

    Мен туғилган Калишо қишлоғи ҳудуди унчалик катта бўлмаган ва аҳолиси ҳам ҳозир беш мингга яқин.

    1975 йилларда қишлоқ мактабида 360 ўқувчи сабоқ оларди.Ҳозир ўқувчилар сони 1300 нафарга етган.Демак аҳоли сони ўсишини шу рақамдан билиб олиш қийин эмас.Лекин шу кунлардаги қишлоқдошларнинг Русия,Қозоғистонга иш қидириб кетганликлари боис қишлоқ анча ҳувиллаб қолган,дейишади.

    Умуман олганда ушбу чизгиларимда ҳозирги эмас ўша 70 йиллар атрофидаги воқеалар хусусида ҳикоя қилмоқчиман.Ўшанда ҳам, ҳозир ҳам қишлоқ кичкина бўлгани учунми ҳамма бир-бировини танир,яхшилаб суриштирилса ҳамма бир-бирига бир учи қариндош-уруғ бўлиб чиқар эди.Шу боисми ҳар бир кишининг болалигидан то улғайгунча босиб ўтган ҳаёт йўли барчага аён эди.

    Калишода Эркиной,деса ҳамма танийдиган кўҳликкина жувон бўларди.Негадир у "ман" деган йигитларни доғда қолдириб,Садриддин,деган кўримсиз йигитга турмушга чиққан эди.
    Садриддин ака,деса кўпчилик танимасди,агар Эркинойнинг эри Садриддин куюк,дейилса дарров танишар эди.Эркиной хола исми ўзига мос эркин, қувноқ,чиройли,шаддод,дала ишларида пешқадам,ҳатто райком,обкомбуваларнинг назарига тушган эди.Ялла айтса ҳамма унга маҳлиё бўлар,овози жуда ширали эди.Менга ҳам ёқар эди.Тўйлар Эркин холасиз ўтмас эди.Чунки унинг ёр-ёрисиз ҳеч бир келинчак гўё куёвга чиққанидан кўнгли тўлмас эди.

    Садриддин ака эса Эркин холанинг аксича эди.У колхозда тракторчи эди.Ғўза қатор ораларига ишлов бериб,тракторининг тар-таридан бошқа унинг ўзидан ҳеч бир нарса эшитмасдингиз.Нега унинг исми ёнига "куюк" лақабини қўшиб айтишларининг сабабини кейинчалик билдим.

    Маълум бўлишича болалигида эмгаклаб бориб ўчоқда қолган чўққа пешонасини босиб олган экан.Пешонасида куйгандан асорати қолган.У бўйга етган йигит бўлгач қишлоқнинг ҳеч бир қизи нуқсони борга тегмайман,деб анча вақт ўйлана олмай юрган.

    Буни қарангки қишлоқнинг энг сулув қизларидан олди Садриддин акани танлаган.Узун-қулоқ гаплардан эшитишимча одамлар :"Садриддин бечора болалигида куйгани етмагандай,бир умр куйиб қолди",дейишар эди.Менимча Эркиной холанинг шўхликлари боис шундай,дейишарди.Яна билмадим.

    Хуллас Садриддин ака Эркиной опага уйлангач ишлари "юришиб" кетди.Уни катта парранда фермасига мудир қилиб қўйишди.Бироқ кўп ўтмай товуқлардан ҳам,улардан тухум олиш ҳам фойда ўрнига зиён келтира бошлабди.

    Халқ назорати қўмитасидан келган тафтишчилар анча-мунча камомад аниқлашибди.Мен бу ҳақда газетага мақола ёзмоқчи бўлдим.Лекин қўлимда далиллар бўлмагач тўхталиб қолган эдим.Ўша кунларда кўчада узоқдан Садриддин акани кўриб қолдим.Бир суҳбатлашгим бор эди.Хайрият ўзи мен томонга қараб юриб кела бошлади.Яқинлашиб сўрашгач: "сен билан маслаҳатли гап бор",деб қолди.Айтинг,дедим.У эса:"йўқ ҳозир район марказига шошиб турибман,қайтгач ёнингга ўзим ўтаман,деди".Учрашишга келишиб хайрлашдик.

    Кечки пайт Садриддин ака оғзи сомон билан ёпилган пақир-челак тўла тухум кўтариб келди.Мендан "акам уйдамаслар-а",дея сўради.Акам,деб ҳамма қишлоқдаги ёшлар қатори менинг дадамни айтган эди.Дадам эрта тонгда далага кетиб билмадим қай маҳал қайтар эдилар.Мен ҳадеганда Садриддин аканинг нимадандир истиҳола қилиб гапира олмаётганини сезиб турсамда,"нима гапингиз бор",деб қисталанг қилмадим.
    Унинг ўзи гап бошлади:"мени газетага мақтаб ёзсанг,шунга мана бир челак тухум олиб келувдим",деди.

    Мен Садриддин акага жуда ачиниб кетдим.Одамларнинг: "Садриддин ҳаётда ҳам куйиб қолди",деган гапларининг мағзини чаққандай бўлдим.Эркиной хола Садриддин акани ҳар томонлама куйдирган экан.

    Челакдаги тухум озгина эмас эди.Демак менга бир челак,унга бир челак қилиб тортиқ қилаверса янаям колхозда товуқлар қолибди-да,дея хаёлимдан ўтказдимда Садриддин акага :"тухум керак эмас,лекин майли сиз ҳақингизда мақтаб ҳам,танқид қилиб ҳам ҳеч нарса ёзмайман",дедим.
    Шундан сўнг Садриддин ака ичидаги бор дардларини тўкиб солди.Унинг ўшандаги армон ва ўкинчлар тўла мунгли ҳикояси,мунғайган нигоҳи ҳануз ёдимдан чиқмайди.Унинг бу ҳикояси иккаламиз ўртамизда сир бўлиб қолишига келишганимиз боис ҳозир ҳам у ҳақда ёзмоқчи эмасман.

    Лекин,Садриддин ака паррандачилик фермасида бир неча йил ишлади.Бироқ қандайдир касаликка чалиниб кўп ўтмай оламдан ўтди.Эркиной хола ҳам кўп умр кўрмади.

    Мен эса Эркиной холанинг эри "Садриддин куюк" ҳақида орадан шунча йил ўтиб энди ёзяпман.Ҳар иккалаларини ҳам Оллоҳ раҳматига олган бўлсин!

    Ризо Обид.
    (Давоми бор).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz