Кейинги пайтларда кузатганларимдан кичик бир хулосага кела бошладим.Бу албатта менинг шахсий хулосаларим,эҳтимол бундай эмасдир.
Нега десангиз ким билан гаплашсам аҳволлар қалай,деб сўрашгач бирор-бир кўз-кўриб,қулоқ эшитмаган воқеани ҳикоя қилишимни кутишади.Бор гапни гапирсангиз айримлар эснай бошлайди.Бирор-бир бефойда олди-қочди мавзуни бошласангиз жон қулоғи билан тинглаётганини сезасиз.
Яна шикоят ҳам қилиб қўйишади:"жа,замон расво бўлиб кетди-да",деб. Аслида ўзлари расво бўлиб кетишганини тан олгилари келмайди-ю,сабабни атрофдан бошқалардан қидиришади.
Ахир замонни ким расво қиляпти?Аллақайси бошқа сайёрадан келган аллакимлар эмаску,десангиз,"тўғри",дейдида яна эснай бошлайди.
Фалон жойда пистончи ўзининг қизини зўрлабди,десангиз,ҳалиги эшитаётган:"қўйинг шунақа ярамас гапларни, яхши гаплардан суҳбатлашайлик",демайди аксинча кейинчи,қаерда,қачон,қизи неча ёш,отасичи,онаси нима қилибди ва ҳакозо қизиқиш бошланади,Ҳозиргина уйқусираб турган суҳбатдошга жон киради.Бу каби мавзуда эрталабгача гаплашишга тайёр.
Айниқса бу каби ҳолат кўпроқ Ўзбекистонда,бизнинг миллатда урчиди. Айрим эркаклар ғийбатчиликда аёлларни ортда қолдириб кетди,десам муболаға бўлмас.
Баъзилари эса фақат овқатдан гапиради,яна баъзилари кийим-кечакдан, илло Ўзбекистондаги ҳолат мутлақо қизиқтирмайдиганлар ҳам талай.Яна у ё бу ҳақда суҳбатлаша туриб охирида яна ўша:"замон жа расво бўлиб кетди-да",деган гапни такрорлайди.
Ундайларга қарата замон эмас, сенлар замонни расво қилдиларинг,дегим келади.