Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.28.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 27
    Гостей: 27
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Сентябрь » 11 » Чизгилар
    01.38.48
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    16.Тошкент -қайдасан?

    Қўлимга ўша ўн йил ўқиганда ҳаммага бериладиган ҳужжат теккач,менинг келгусида нима қилишим кераклиги хусусидаги мавзу оиламизда энг бош мавзу бўлиб қолди.
    Уйдагилар бири у деди,бошқаси бу.Ахийри ҳамма бир жойга тўпландик.Дастурхон устида тамаддидан сўнг кечки пайт чой ичиб ўтириб гапни дадам бошладилар.

    -Ҳар йили - дедилар дадам-колхозимизга пединститутдан(Наманган Давлат педагогика институтини одамлар қисқа қилиб пединститут,дейишар эди)талабаларни пахта йиғим-теримига олиб келадиган институт декани Эшондадаев билан гаплашдим.У:"ўғлингизни студент,деб ҳисоблайверинг,фақат тандирда нон ёпиш учун ҳар йили ғўзапоядан икки минг боғ берасиз",деб айтди.То бу(бу деб мени айтаётган эдилар)институтни тамомлагунча мен унга ғўзапоя ташишим керак бўлади.

    Дадамнинг гапларидан сўнг акаларим:"майли,институтга кириб қолса бўлди,ғўзапоя бўлса олиб бориб бераверамизда",дейишди.Шундан сўнг дадам:"сен нима дейсан",дея менга юзландилар.Мен эса:
    -Дада,мен Наманганда ўқигим йўқ,Тошкентга бориб ўқимоқчиман.Ундан кейин ҳеч қанақа ғўзапоя олиб бориб беришнинг ҳам кераги йўқ.Агар ўз билимим билан киролсам кирдим,бўлмаса ўқишнинг кераги ҳам йўқ.Ахир мен ўн йил нимага ўқидим битта олийгоҳга киролмасам -дедим.

    Дадамнинг кўзларида ўша пайт ўт чақнади.

    -Агар ўз кучинг билан институтга кира олсанг мен бу йил нафақага чиқишимга машина беришади,шу машинани сенга совға қиламан,дедилар.Дадам билан бунга келишдик.Кира олмасам ҳамма нарса ўрнида қоладиган бўлди.

    Шундан сўнг оилавий маблағдан менга қанча пул бериш кераклиги хусусида гап кетди.
    Бу масала ҳам осонгина ҳал бўлди.
    Мен ҳовлидаги мева-чевалардан сотиб ва газетага ёзганларим эвазига олган қаламҳақларимдан беш юз сўм жамғариб қўйганим учун ҳеч қандай пулга эҳтиёжим йўқлигини айтдим.Ўша пайтларда беш юз сўмга бундайроқ енгил машина сотиб олса бўларди.

    Ҳамма хурсанд.Ҳамма саволлар осонгина ечимини топди-да.Фақат энди гап менда қолган эди.Олийгоҳга кириш.

    Гарчанд Наманган-Тошкент поезди кечқурун ўндан ўтганда жўнаса ҳам ҳар эҳтимолга қарши қишлоқдан эрталаб ўнда автобусда йўлга чиқдим.
    Хуллас,хайр Калишо,салом Тошкент,дегандай.
    *   *   *
    17."Вузгородок"ми, "Литературний"...

    Кечки поездга ўтириб,эрталаб Тошкентга етиб келдик.
    Келдик,деганимнинг боиси поездда мендан бошқа пойтахтга келганлар ҳам кўп эди-да.

    Кўпчилик поезддан тушиб шошиб кетишаётган томонга қараб мен ҳам йўл олдим.Аввал ҳам икки бор Тошкентга келгандик дадам билан,лекин унда дадамнинг танишлари кутиб олиб,машинада кетган эдик.Шу боис қаерга ва нимада боришни билмас ҳам эдим.Менинг хаёлимда акамнинг синфдоши ўқиган Низомий номидаги институт ва ТошДУ бор эди холос Тошкентда.

    Ўзингиз ўйлаб кўринг қишлоқда туғилиб,қишлоқда ўсган болада қанақа тасаввур бўлиши мумкин.

    Трамвай бекатига ўтиб кузата бошладим,қайси бири қай манзилга боради.8 ва 26-рақамлиси кўп экан назаримда.Бирининг пешонасига Бешқайрағоч,бошқасига эса Чилонзор ёзилган.Билмадим қанча вақт кузатиб турдим 7 -рақамли трамвай пешонасида "Вузгородок" ёзуви билан келиб қолди.

    Мен ўзимча шу ёққа боришим керак,деган ўй билан унга ўтирдим.Трамвай ойнасидан шаҳарни томоша қилиб бораётгандим,навбатдаги бекатлардан бирида шундоққина трамвай ёнида ПАЗ русумли пешонасига 35 рақами ёзилган автобус ёнма -ён тўхтади.Унда "пл.Ахунбабаев" ва "Литературний ин-т" ,деган йўналишда қатнаши ёзилганди.

    Менга керакли институтга бораракан,дедиму шошиб-пишиб трамвайдан тушгунимча автобус кетиб қолди.Кейингисини кутдим.

    Кейингиси орадан йигирма минутлар чамаси ўтиб келди.

    Автобусга ўтириб назаримда жуда кўп юргандак бўлдикку, лекин ҳадеганда охирги ўша "Литературний" бекатига етиб боравермадик.

    Ҳайдовчидан "Литературний" институтига етай,дедикми,десам у:"мен ҳам адашдинг шекилли,деб ўйловдим,ўтиб кетдикку",деди.

    Автобус ("колсевой") айланма ҳаракатда йўналар экан,мен қаёқдан биламан,демак охирги бекат йўқ,дегани экан бу.

    Йўқ,нима бўлганда ҳам "Литературний"ни топиб бордим...

    Ризо Обид.

    (Давоми бор).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz