Ризобек Вторник, 2025-07-29, 22.31.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Сентябрь » 11 » Ўзбекистонда
    17.39.01
    Ўзбекистонда

    «ЭРК» 6 СЪЕЗДИНИ ЎТКАЗМОҚЧИ

    Сайлов компанияси расман бошлангунга қадар партиянинг 6-Съезди ўтказилиб, биз ички партиявий муаммоларимизни ҳал қилиб, сайловга нисбатан ўз позициямизни аниқ белгилаб олмоғимиз шарт, дейилади бу борда тарқатилган баёнотда.-Шу муносабат билан марказ қуйи партия органларига Съезд кун тартибига доир лойиҳа тарзидаги ўз тавсияларини кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш учун тақдим этади. Мазкур лойиҳа қуйи партия органлари конференцияларида кўриб чиқилиб, овоз бериш орқали маъқулланади, қўшимча ва тузатишлар киритилади.

    Марказ қуйи партия органларидан келган қарорларга асосан ягона умумпартиявий қарор матнини ишлаб чиқади ва оммалаштиради.
    КУЙИ ПАРТИЯ ОРГАНЛАРИГА ТАВСИЯЛАР
    Биринчи босқич.
    1. Бўлажак 6-Съезд кун тартиби лойиҳаси партия аъзолари муҳокамасига интернет орқали тарқатилади.
    2. Вилоят органи масъуллари ушбу лойиҳани олиб, муҳокама учун шаҳар ва туман партия ташкилотларига етказади.
    3. Муайян вақтдан кейин мазкур босқич фаолларининг лойиҳа юзасидан билдирган таклифларини тўплаб, ўрганиб чиқилади ва вилоят конференцияси қарори тарзида марказга узатилади.
    4. Марказ вилоятлардан келган қарорлар мазмунидан келиб чиқиб, Съезд кун тартибининг амалий матнини эълон қилади.
    5. Вилоят конференцияси аъзолар сонидан келиб чиқиб, партия Съездига 3-5 нафар делегат сайлайди.

    Иккинчи босқич.

    1. Съезд кун тартибига киритилган ҳар бир масала юзасидан докладлар матни делегатлар муҳокамаси учун эълон қилинади.
    2. Доклад юзасидан музокаралар партиянинг интернет сайти орқали олиб борилади. Ҳар бир вилоят партия ташкилоти конференцияси протоколи тўлиқ матнда партиянинг электрон сайтида эълон қилиб борилади.

    2. Съезд мандат комиссияси вилоятлардан келган конференция протоколларида ҳар бир масала бўйича аниқ қайд этилган овозларни ҳисоблаб чиқади ва натижалар Съезд қарорида ўз аксини топади.

    Мамлакатда қарор топган ижтимоий-сиёсий вазият, партиянинг ҳуқуқий ҳамда молиявий имкониятлари шу даражадаки, сиёсий фаолиётнинг анъанавий шаклларидан фойдаланиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

    Жойларда иш олиб бораётган сафдошларимиз партия раҳбариятининг нима учун бундай йўл тутганини тўғри тушунадилар деб ишонамиз ва умид қиламиз

    «ЭРК» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ 6 СЪЕЗДИ КУН ТАРТИБИ.

    (қуйи партия органлари муҳокамаси учун тақдим этилади.)

    ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

    1. Мандат комиссияси аъзолиги учун номзодлар кўрсатиш.

    2. Съезд бошқарув ҳайътига номзодлар кўрсатиш.(ҳар бир вилоят бир нафардан номзод кўрсатиши мумкин)

    3. Съезд таҳририяти аъзолирини сайлаш учун номзодлар кўрсатиш.

    СЪЕЗД МУҲОКАМАСИГА КИРИТИЛАДИГГАН МАСАЛАЛАР

    1. Партия раисининг Съездга тақдим этган доклади юзасидан музокоралар.
    2. Республикада юзага келган ижтимоий-сиёсий вазият.

    Маърузачи партия марказий кенгаши котиби Иномжон Турсунов

    3. «ЭРК» партиясининг давлат бошқарув органлари, мухолифатдаги сиёсий партиялар ва инсон ҳуқуқлари жамиятлари билан айни пайтда қарор топган муносабатлари.

    Маърузачи партия раиси Самад Мурод.

    4. Партиянинг ҳаракат дастурига киритиладиган тузатишлар ва олдимизда турган долзарб вазифалар.

    Маърузачи партия раиси Самад Мурод.

    5. Бўлажак сайловлар муносабати билан партиянинг бирор бир сиёсий уюшмага кириб, компанияда иштирок этиш имкониятлари ҳақида.

    Маърузачи партия марказий кенгаши котиби Абдухолиқ Хурсандов.

    6. Ташкилий масалалар.

    «ЭРК» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ БОШҚАРУВ ҲАЙЪАТИ РЕГИОНЛАРДА ИШ ОЛИБ БОРАЁТГАН ФАОЛЛАРГА МУРОЖААТ.

    Муҳтарам дўстлар, биз яшаб турган ижтимоий-сиёсий вазият нечоғлик мураккаб бўлмасин, шунингдек эътироф этилган муаммолардан қатъий назар партия ўз сиёсий фаолиётини давом эттириши керак. Бизнинг мақсадимиз келажакда республикада демократик бошқарув усуллари устивор бўлган фуқоролик жамияти барпо қилишдир. Ушбу ягона мақсад йўлида бошланган сиёсий ҳаракат давом этади.

    Юқорида партия учун амалий сиёсий ҳаракатнинг имкони бўлган ягона варианти баён қилинди. Ушбу бугунги кун учун долзарб бўлган лойиҳанинг амалга ошиши фақат сизларнинг куч-ғайратингизга боғлиқ. Партиянинг 6 Съезди 2007 йилнинг октябригача ўтказилиши керак. Агар биз бир биримизни ва масаланинг ғоят долзарблигини тўғри тушуна олсак, шубҳасиз бу ишнинг уддасидан чиқамиз.

    «ЭРК» партияси ахборот маркази сизлардан хабарлар кутади. Ҳар бир вилоятдан келган хабар, таклиф ва мулоҳазалар электрон сайтимизда муттасил эълон қилиб борилади.

    Ҳаракат бошланди. Мактубларингизни кутамиз..

    Манзилимиз : тел: 1). 195-52-18; 2). 722-87-30;

    Электрон адрес: 1) abdu.samat@mail.ru 2.abdurakhmon@gmail.com
    Биз партия анжуманларини замонавий алоқа тизими ёрдамида демократия тамойилларини бузмасдан, баҳузур ўтказиб олишимиз мумкин.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz