Аравани от тортиб, ортида ит ҳалқиллайди Бугун
Ўзбекистондаги Каримов истибдодидан азоб чекаётган халқ тақдирига
қайғуриб мурожаат қилган шоир Юсуф Жуманинг сўзларини ўқир эканман
ватандаги вазият қалтис эканлигини ҳис қилдим ва юқоридаги нақл ёдимга
тушди.
Бугун ўзбекнинг оддий меҳнаткаш ҳалқи ўша нақлда
айтилгандай зил-замбил ҳаёт аравасини тортиб бораяпти, унинг ортида эса
гўё ҳамма меҳнатни мен қилдим дегандай ўғри ва каззоблардан иборат
ҳукумат одамларию ва айрим мухолифатчиман,деганлар ҳузур қилмоқда.
Юсуф Жуманинг дард тўла мурожаатини ўқий туриб озгина баданида нами бор
инсон бўлса эти жимирламаса демак у инсон эмас,ўша донишманд айтгандай
кўкраги қафасига жойлашган юраги бир парча гўшт бўлмаган инсон шу
ҳолатда бефарқ ҳамда лоқайд эса у инсон эмас.
Тўғрида,қачонгача манманлик,такаббурлик,қитмирлик,фирибгарлик билан
сиёсий ва шунга ўхшаш ўйинлар билан ўз манфаати йўлида ҳалқнинг бошига
зулм ёғилишини таъминлаб туришади.
Эртага халқнинг ўзи қон
тўкиб, жон бериб Каримов ҳукуматини ағдариб берса кейин тахтга от
ўйнатиб келадиган олчоқ тахтталабнинг кимга кераги бор?
Ҳалқни ўзига эргаштира олмаган, мақтовталаб, мансабталаб, дунёталаб, маккор сиёсий ўйинчиларнинг нима кераги бор?
Асосий айтмоқчи бўлганим шуки шоир Юсуф Жуманинг фиғон-фарёдига қулоқ тутинг. Ўшанда халқни эргаштира оласиз.
Ризо Обид.
|