Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.13.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Сентябрь » 13 » Чизгилар
    00.35.24
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    24.Убайдулло

    Имтиҳонлар тугаган,уйга хабар берганман,бекорчилик,бир Тошкентни айланиб ўқишга кириш учун келган бошқа синфдошлар билан кўришиш учун отландим.

    Олтин медал олган мактабимиз директорининг ўғли синфдошим Убайдулло Кўкчадаги хонадонлардан бирида ижарага турар эди.Дастлаб у турган хонадонга бордим.Эшик қўнғироғини босиб кута бошладим.Ичкаридан бироз вақт ўтиб 5-6 ёшлар чамасидаги қизалоқ чиқиб:"ким керагийди",деб турганди ортидан унинг онаси бўлса керак жувон чиқиб саломлашиб,ҳа келинг,дея нима гап дегандай юзланди.

    -Менга шу уйда ижарада турадиган Убайдулло керак эди-дедим.
    -Ҳа,у бола анча бўлди Наманганга қайтиб кетди-деди у.

    Ўқишичи,деб сўрамасимдан жувоннинг ўзи жавоб айтди.

    Маълум бўлишича медалчи синфдошим биринчи имтиҳондан аъло баҳо олса қолган имтиҳонларни топширмай ўқишга кирар эди,лекин у дастлабки имтиҳондаёқ икки олиб,қайтиб кетган экан.

    Убайдулло билан кейинчалик қишлоқда кўришдик.Лекин у қаторасига тўрт йил ТошДУнинг ҳуқуқшунослик факултетига ҳужжат топшириб кира олмади.Армияга бориб келгач ҳам ҳаракат қилди бўлмади.Омади чопмади.
    Совхозда техник ҳисобчи бўлиб ишлаб юрди.

    Қайта қуриш йиллари Россиянинг Томск Давлат университетининг "марксизм-ленинизм асослари" факултетига ўқишга кирди,дея нафақага чиққан мактабимиз директори,Убайдуллонинг отаси айтиб қолди.

    У кўчада кўринган одамга,Убайдулло Томскда обкомликка ўқиётгани,ўқишни битириб келибоқ обкомда ишлашини уқтириб юрди.

    Аммо Убайдулло ўқишни битириб келганда СССР тугатилиб марксизм-ленинизм асослари ҳам керак бўлмай қолганди.

    Томскда совуқда соғлигини йўқотганми ё ўқишда юрганда тўсатдан икки фарзандли бўлганда рафиқасининг вафоти руҳиятига таъсир этганми у сал ғалати бўлиб қолганди.

    Убайдуллони ҳозир ҳам ҳамқишлоқлар орасида уч-тўрт одамни оғзига қаратиб марксизм-ленинизмдан ваъз айтаётганини учратишингиз мумкин.Бошқа даргоҳда у ўқиган соҳа керак эмасда.Эрмакталаб баъзи бекорчилар Убайдуллонинг сал ғалатилигидан фойдаланиб уни ваъзга солиб қўйиб,бир-бирларига сирли қараб кулишиб туришади.

    Кўпчилик эса Убайдуллога ўз оти билан мурожаат қилмайди,"ҳа,юрист",деб қўйишади холос.У бу каби мурожаатга кўникиб кетган.У ҳам:"ҳа,зўр",деб қўяди тамом.

    Шунақа ажойиб синфдошим бор Убайдулло,деган.

    25.Ваъда

    Имтиҳонлар тугаб,танловда сиртқи бўлимга қабул қилинганим маълум бўлгач институтнинг сиртқи бўлим деканатига учрашдим.Қўлимга студентлик билети ва синов дафтарчаси бериб,январь ойида дастлабки машғулотлар ва синов-имтиҳонлар бўлишини айтишди.

    Аввал айтганимдай уйга институтга кирганлигим ҳақида хабар бергандим,орадан уч кун ўтиб пистоқи зангор рангли янги "Жигули" машинасида дадам билан акам келишди.

    -Мана-дедилар дадам-айтганимдай нафақага чиққаним учун мана бу машинани беришди.Ваъдага вафо деганларидай сен институтга киришни уддаладинг,мен эса сенга атаганим машинада келдик-дедиларда студентлик билетимни қўлларига олиб ўқиб кўриб яна бир карра ишонч ҳосил қилиб,яшавор ё бошқа,дея мақтов сўзлар айтмасаларда кўзларидан қувонч акс этиб турар эди.

    Тошкентда дадам танийдиган ҳамқишлоқларникига навбати билан меҳмондорчиликка бордик.

    Ўшанда Тошкент халқ хўжалик институтида ишлайдиган(ҳозир профессор)Тоштурғун Эргашевникига борганимизда ғалати ҳол юз берди.Тоштурғун домла бизнинг уникига меҳмонга борганимизни сал бошқача тушунган чоғи,стол атрофига ўтиргач ўзидан ўзи шикоят қила кетди.

    -Мана-деди у сўз бошлаб-менинг Зафар ўғлим ҳам сизнинг шу ўғлингиз билан тенгқур, ўзим ишлайдиган институтга ўқишга кирмоқчи эди,киролмади.Ўзим шу институтда ишлаб туриб ёрдам беролмадим-деди.

    Дадам Тоштурғун акага менинг ўқишга келганимни айтдилару,кирган ё кирмаганимни айтмагандилар.У булар ёрдам сўрайди,дегандай қилиб гапни узоқдан бошлаганди.Дадам унинг бу сўзларидан кейин:"менинг ўғлим ўқишга кирганини хабар қилувди келгандик.Майли бизнинг бошқа борадиган жойларимиз ҳам бор",дея Тоштурғун ака фотиҳа қилмасидан ўринларидан турдилар.Домла шошиб қолди.

    -Эй,ака ҳозир ош тайёр бўлади-дея ўнғайсизланди.
    Лекин дадам кейинги мулозаматларнинг эшитгилари ҳам йўқлиги авзоларидан сезилиб турарди.Шу боис дадам билан кетма-кет ташқарига чиқиб машинага ўтиргач, "худога шукур",деб қўйдилар.

    Машина ғизиллаб Тошкент кўчалари бўйлаб юриб кетди.Ташқаридан ёз оқшомининг ёқимли шабадаси машина ойналаридан елиб,қандайдир хушкайфият улашиб ҳаммамиз енгил тортдик.

    Ота-онасиз қолган Тоштурғун домла қишлоқда бизникида катта бўлиб Тошкентга ўқишга келиб қолиб кетган,дадамни туғишган акам,деб ҳисоблар,таътил пайтлари қишлоққа бизникига бориб турар эди.Дадам ундан бирор-бир нарса илтимос қилган эмасдилар.Боққанини миннат қилиб бир нима таъма қиляпти,деган ўйга бормасин дердилар.

    Лекин дадам билан бу галги унинг уйига ташрифимиз охиргиси бўлди.Қайтиб у ҳам бизникига орадан йигирма йилча ўтиб Намангандаги муҳандислик олийгоҳига ректор бўлиб боргач, бошига оғир кун тушганда келди.
    Лекин дадам гинасиз уни кутиб олдилар ва ёрдамлари тегди.

    Болалигимда "Москвич-403" русумли машинамиз бўлар эди.Мен унинг ўриндиғига ўтирсам ойнасидан ташқари кўринмай қолар эди.Лекин мен уни ҳайдашни иккинчи синфда ўқиб юрганда ўрганиб олгандим. Ўтирганда ташқари кўриниши учун ўриндиққа ёстиқ қўйиб олардим.Деярли типпа-тик туриб машинани ҳайдар эдим.

    "Жигули" айниқса янги чиққан "Люкс" дея аталадиган "ВАЗ-2103" маркаси ўша даврларда энг олд автомобиль саналарди.Уйга шу машинада қайтишда Тошкент-Ангрен катта трактига чиқар эканмиз акам:"қани машинанинг эгаси ҳам бир ҳайдасинчи",дея Роҳат кўли бошланишидаги йўл ёқасидаги Давлат автомобил назорати постидан ўтгач йўл четига тўхтади.

    "Жигули"ни бошқариш "Москвич"дан фарқ қилмагани боис машинани равон ҳайдаб  кетдим.

    Ризо Обид.
    (Давоми бор).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz