ҚИРҒИНБАРОТ
-Америкаликлар янги қурол ихтиро қилиб, “Бу шу пайтгача ишлаб
чиқарилган ҳамма қирғинбарот бомбаларнинг онаси” деб аташган эди. Мана
энди руслар ўзлари тайёрлаган янги қуролни “Бу шу пайтгача бўлган ҳамма
қирғинбарот бомбаларнинг отаси” деб аташмоқда,-деди маслаҳатчи
Алдаркўсага.
-Биз ҳам ўзимизникини яратайлик.
-Бўлди… Номини нима деб қўямиз?
-“Она”си бор… “Ота”си бор. Демак, бизники қирғинбарот қуролларнинг қизи! (turonzamin.com).