Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.20.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 26
    Гостей: 26
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Сентябрь » 14 » Чизгилар
    12.55.24
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    28.Е тўним е,ич тўним ич...

    Бир донишманд киши бор экан.У киши ҳаётда кўп нарсани кузатган ва кўп хулосалар қилиб ўзи йўл қўйган хатоларни бошқалар такрорламасликлари учун бошидан ўтганларини ҳикоя қилиб юрар экан.
    Шундан айтишган бўлса керакда, "ким табиб бошидан ўтказган табиб",деб.

    Иттифоқо, ўша донишманд киши бир куни эски-туски кийимларни кийиб,бечораҳол кўринишда таниш-билишларига рўпара бўла бошлабди.Улар "сенга нима бўлди",деб сўрамасларидан туриб,мол-дунёсидан ажраб,ҳатто бошпанасиз қолганини айта бошлар экан энг яқин дўстман, деб юрган қадрдондай туюлганлар ҳам уни-буни баҳона қилиб донишманддан қоча бошлашибди.

    Орадан бирмунча вақт ўтиб донишманд чиройли,гижинглаган от миниб,қимматбаҳо сарполарда кўрина бошлабди.Аввалги танишлари-ю,ҳаттоки баъзи умуман нотаниш кимсалар ҳам: "бойбува қалайсиз",дея этагини ўпиб," пиримсиз бир пиёла чойимиз сизга маҳтал",дея меҳиондорчиликка таклиф этиша бошлабди.

    Шунда ҳамма танишлари тўпланадиган базмга боришга розилик билдирибди.

    Ҳамма меҳмонлар жам бўлган, донишманд эса ҳадеганда келавермас эмиш.Йиғилганлар усиз гўё томоқларидан ҳеч нарса ўтмайдигандай то у етиб келгунча ноз-неъматларга қўл теккизмай кута бошлашибди.

    Донишманднинг ортидан уч-тўрт чопар ҳам жўнатишибди.Ниҳоят бир неча хизматкорлар қуршовида базми жамшидга донишманд келаётганини эшитишиб, ҳамма жам бўлганлар эшик тагида таъзим билан кутиб олишибди.Отининг жиловидан тутган хизматкорлар ёрдамида эгардан тушган донишманд таъзимла турганларга беписандлик билан давранинг тўрига чиқиб ўтирибди.

    Ноз-неъматлардан олиб ўтиринглар дейилган мулозаматлардан сўнг донишманд егуликларга кийган чопон-тўнининг енгини суртиб: "ол тўним, е тўним,ич тўним",деяркану ўзи ҳеч нарса танаввул қилмасмиш.

    Даврада ўтирганлардан бири сўрашга жазм этибди:

    -Афандим,нега бу ҳадеб е тўним е,ич тўним ич, деб ўзингиз ҳеч бир нарса танаввул қилмаяпсиз?

    -Ҳа,бу базми жамшидга мени эмас мана бу эгнимдаги қимматбаҳо сарполару ва минган қимматбаҳо тулпорим сабаб чақиргансизларку,аввал қашшоқлик пайтим таклиф қилинмагандим,билъакс ҳаммангиз мендан қочган эдингиз-деб жавоб берибди.

    Йиғилганлар анча мулзам бўлишган экан.

    Қиссадан ҳисса дегандай айтсам,аввалллари ҳам,ҳозир ҳам айниқса амалдор бўлсангиз,пулдор бўлсангиз,қўлингизда кўпгина мол-дунё бўлиб ишингиз юриб,омадингиз чопган,сўнгги маркадаги машина тагингизда бўлса "дўстман",деганлар беҳисоб бўлади.

    Озгина ишингиз юришмаганидан сўзлаб кўрингга шундайларга қочишини кўрасиз.Бироқ вафоли дўстлар ҳам йўқ эмас албатта.Лекин улар афсуски ғоят кам назаримда.

    Мен бу ривоятни эслаганимнинг боиси ўн етти ёшда бизнинг туманда мен минган автомобилдан фақат иккита экан.Ўша иккитадан биттасини ёш бола ҳайдаб юрганига ҳавас қилганлар ҳам ҳасад қилганлар ҳам кўп бўлди.

    Ўшанда дўстларимнинг сон-саноғи йўқ эди.Худога шукур ҳозир ҳам улар кўп.

    29.ТАПОиЧ

    1970 йилларда ТАПОиЧ(Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси)нафақат Ўзбекистонда балки бутун Иттифоқ мамлакатларига машҳур эди.

    Унинг бош идораси Ўрдадан ўтгач Лабзак даҳасида жойлашган бўлиб, асосан самолет йиғиш ҳудуди эса Лисунова кўчасида эди.

    Болалигимдан газетада ўқиганларим оддий ишчиларга ҳавас қилардим.Ҳарқалай ўша даврларда ҳозиргига нисбатан ишчиларга эътибор анча яхши эди.Бундан ташқари бирор-бир қўшимча касб эгаллаш ниятим ҳам йўқ эмасди.

    Шу боис абитуриентлик пайтларим Тошкентни айланиб юриб бир неча жойларда авиация заводига ёшларни ишга таклиф этамиз,деган мазмундаги чақириқ эълонларни ўқиб ўша жойда ишлаш истаги пайдо бўлганди.

    Ниятимни Лабзакдаги завод идорасининг кадрлар бўлимидагиларга айтдим.Инстиутда сиртдан ўқишимни ва вақтинчалик шаҳарда яшаш учун рўйхатдан ўтганим ва шунга ўхшаш ҳужжатларни қабул қилиб олиб,шахсий варақа тўлдирган рус аёл(ўша даврларда,ҳозир ҳам аксарият идораларда кадрлар бўлимида рус миллатлилар ишлашарди)асосий ишлаб чиқариш ҳудудидаги цехлардан бирига йўлланма берди.Ишга йўлланма билан бирга завод ётоқхонасига жойлашиш учун рухсатнома ҳам ёзиб берди.

    Албатта аввал ётоқхонага жойлашиш керак эди.

    Қўлимдаги қоғозда кўрсатилагн манзилга йўл олдим.Заводнинг ётоқхоналари кўп эди.Менга йўлланма берилган ётоқхонага Чилонзор мавзеси 1-кварталидаги коммунал уйлардан бирининг бир йўлаги ажратилган экан.

    Ётоқхона маъмури Бухоролик опа 3-уйнинг иккинчи қаватидаги уч хонали квартирада беш киши ёнига мени олтинчи яшовчи этиб қабул қилди.Ҳар бир хонада икки кишидан бўлдик.

    Бу ерда яшаб ишлайдиганлар ҳаммаси ҳам олий ўқув юртларида сиртдан,кечки бўлимларда ўқийдиганлар экан.

    Кечки пайт ҳаммалари ишдан қайтишди.Анчагача суҳбатлашиб ўтирдик.Битта хонада яшайдиганлардан бир кишигина тунги 12 бўлса ҳам қайтмади.

    Эртаси кун у билан ҳам танишдик.У Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидан Амирқул исмли ўта камтар,босиқ бола экан.

    Кейин маълум бўлишича мендан уч-тўрт ёш катта Амирқул ака бир йўла уч олийгоҳда ўқиб ва яна тунда гали билан қоравул бўлиб ҳам ишлар экан.

    Амирқул ака Тошкент тўқимачилик институтида сиртдан,Тошкент политехника институти самолетсозлик бўлимида кечқурун,ТошДУнинг юридик бўлимида кундузи ўқир экан.Бундай кишига ҳавас қилса бўлар эди.

    У ҳақда фақат яхши гап эшитардим.Бир куниси ҳаммамиз йигитлар суҳбатлашиб ўтириб қизлар бобида гап очилиб кетди-ю,татар миллатли Рамил деган ҳамхонаммиз:"ҳа,бу борада ҳам Амирқулга етадигани йўқ",деб унинг кровати тепасида осиб қўйилган қоғозни олиб қаранглар,деб кўрсатди.

    Унда ҳафтанинг ҳар бир кунига биттадан қизнинг исми шарифи ёзилган эди.Рамил:"Амирқул бу қизларни адаштириб юбормаслик учун қайси куни қай бири билан учрашишни ҳафтанинг кунларига бўлиб ёзиб қўйган",деди.

    Бир куни Амирқул акадан:" қизлар тўғрисидаги гап тўғрими",дея сўрадим.У бироз кулиб аввалига "ҳа",дедию кейин ёлғон гапирмайин ёш болага дедими очиғини айтди.Бу рўйхат ким қайси куни қоравулликда туришининг жадвали экан.Унинг шериклари ҳаммаси аёллар экан.Роса кулишдик.

    Ана шунақанги ҳангомаларга тўла ҳаёт билан Тошкентда яшаб, ишлай бошладим.

    Ризо Обид.
    (Давоми бор).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz