Улар гўёки Ўзбекистондаги бугунги Каримов ўрнатган дикататорлик режимини пайқаб қолганлару энди "ув" тортаётгандай таассурот уйғотадилар.
Айримлар айтишлари мумкин:"ҳа,нима қилибди,ҳеч бўлмагандан кўра кеч бўлса ҳам уйғонишибдику",деб.
Ҳа,ҳамма гап шундаки бундай уйқусираганларнинг алаҳсирашлари бундан ўн беш йил аавал,балки унданда илгарироқ айтилиб бўлган алмисоқдан қолган гаплар.Энди ўша "хуржундан тушиб қолган" даққи сўзларни ундан бундан қилиб ямашга уринаётган бу каби "сўзямоқчилар" нимани кўзлашаётган экан?
Янада қизиғи,Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилишади.Уларнинг деярли барчаси нафақат интернет тармоғи балки электр энергиясидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум.Бундан ташқари ҳозир Ўзбекистонда рус тилини тушунадиганлар ғоят озчиликни ташкил этади.
Назаримда айрим мухолифатчи номидаги гуруҳлар ташкил этган электрон саҳифалар бошлари ҳам худди Каримов сиёсатига ҳамоҳангдай туюлади. Нега,десангиз бугун диктатор Каримов ўзининг Андижонда ўтказган қатлиомидан сўнг ўз жиноятларини яшириш учун гўёки Русияга яқинлашиб Ўзбекистондаги ОАВларида рус тилида чиқишларни анча-мунча кўпайтирди.
Бугун Ўзбекистонда мухолифат йўқ,деган иддаолар ҳалқаро ташкилотлару бошқа мустақил манбаларда эътироф этилиб турган бир пайтда саёз ва ночор,саводсизларча ёзилаётган "таҳлилий" мақолачалар нимага кўпайиб қолдийкин,деган савол ҳаммани ҳам ўйлантириши табиий.
Бунинг сабаби ғоят жўн.
Чунки грант берувчи ҳалқаро ташкилотлар ўзбек тилини тушунмайдилар,уларга энг камида рус тилидаги шу каби ҳисоботга ўхшаш "таҳлил"лар тақдимоти зарур.
Бундай алмойи-алжойи "таҳлил"лар муаллифлари эса галдаги грант ўлжасига томоқлари таққиллаб турганлиги эса яққол сезилиб туради.
Улар грантсиз,ўзбек миллати ҳисобига ўзининг бошқа миллатлиги боис бўлса керак гўё ватанпарвар кўрсатиб жиғилдонини тўлдирмаса ҳаром ўлиши мумкин бўлган калхатларга ўхшайди.
Бундайларнинг тузоғига осон илинаётган грант улашувчи ташкилотларда ҳам ҳаромдан ҳазар қилмай шерик бўладиганлар йўқлигига ҳам кафолат йўқлиги масалани янада чигаллаштиради холос.
Айланиб бориб Ўзбекистондаги аҳвол аввалгидан баттар бўлиб қолавериши янада ачинарли.