Мен яна боламан,қош-кўзи йўқ лоламан, Онам исмим қўймаган юракдаги ноламан. Ишқ нимадир,бахт нима,висол нима туймаган, Мен ўша шўх шумгина ҳалиям ёш боламан.
Қизлар мени изласа яширинган гулзорга, Фақат ҳақни севолган боламан девонаман. Мастонавор йўқ кўзнинг ишқида куйиб ёнган, Борларининг дастидан безганман бегонаман.
Исмим менинг бегона,бундайини ягона, Хаёлдаги санамга гул тутганман бир дона. Мен шундайин ғалати,боламан девонаман, Юрагимда бир ўтдан оташ бўлиб ёнаман.
Севиб куйган қанчаси,ўтиб кетди анчаси, Ҳурлар қолиб бир ёнда севган унинг янгасин. Ҳақ деганда кўзимдан дарёдай ёшлар оққан, Мен шундайин ғалати худонинг бир бандаси.