Ризобек Среда, 2025-07-23, 01.46.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Сентябрь » 18 » Чизгилар
    09.05.44
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    38.Абдулбоқи "ғалати" амаки

    Ҳарбийдан қайтаётганлар уйларига албатта чиройли ҳарбий либосда қайтишга ҳаракат қилишади.

    Қишлоғимизда Абдулбоқи амаки деган киши бўларди.Унинг шахсини белгиловчи ҳужжати ҳам йўқ эди.Уни ҳамма ортидан Абдулбоқи девона, дея атарди.Лекин менимча Абдулбоқи амаки девона эмас эди.Чунки у ҳалол меҳнат қилиб, ҳалол ҳаёт кечирар эди.Ҳаттоки умрининг охиригача ҳукумат нафақасини олмасдан яшади.

    Асосан тирикчилиги йилнинг ҳамма қуёшли кунларида лойдан гувала ясаш эди.Хотини Зуҳра холани ҳам Абдулбоқи амакининг номи ёнига қўшиб айтиладиган ноўрин лақаб билан аташарди.Аммо бошқа айрим соғлардан кўра Абдулбоқи амаки ва Зуҳра холалар ҳеч бир жанжал ва келишмовчиликларсиз эллик йилдан кўпроқ бир ёстиққа бош қўйиб умр кечирдилар.Тўғри улар фарзанд кўришмади.

    Ана шу Абдулбоқи амаки ҳамма ҳарбийдан қайтганларни омон-эсон қайтдингми,дея йўқлаб борар эди.Армиядан қайтганлар унга кийиб келган ҳарбий чакмонларини(шинель)тортиқ қилишарди.Энг қизиғи Абдулбоқи амаки ҳамманинг ҳам чакмонини ҳадяга қабул қилавермас эди.
    Бировга мутлақо озорсиз бўлган ғоят тўғрисўз киши эди.У қишлоқдаги ҳамма кишиларни қандай камчилиги бўлса юзига тикка айтарди.Масалан,ўғри бўлса ўғри,порахўр бўлса порахўр ва ҳакозо.

    Кўпчилик "ҳа бу жинни айтди-қўйдида",дейишарди,аммо унинг айтганини яхшилаб ўргансангиз у ҳақ чиқарди.

    Абдулбоқи амаки ҳарбийдан қайтган кишининг чакмонини ҳадяга қабул қилмаса ,демак ўша аскарда қандайдир камчилик бор ҳисобланар эди.У киши чакмонингни олдими демак ишларинг яхши,аксинча бўлса демак бу яхши эмас.Шу боис аскарлар иложини борича яхши хизмат қилиб, чакмони Абдулбоқи амакига тортиқ этилишига интиларди.

    Хайрият менинг чакмонимни ҳам Абдулбоқи амаки жон-дили билан олди.

    У кишидан ўзингизнинг қандай одам эканингизни билмоқчи бўлиб:"мен қандай одамман",дея сўрасангиз аниқ баҳони олардингиз.Агар у қўлини силтаб,"ҳа боре",дедими тамом баҳонгиз салбий.Агар бошмалдоғини тикка қилиб "воҳ",деса яхши баҳо.

    Ундан одамларнинг баҳосини сўраб кузатганларим ичида шоҳиди бўлганим Абдулбоқи ака адашмагани ҳайратланарли эди.

    Ҳозир раҳматли Абдулбоқи амакини эслар эканман у киши инсонларнинг буюк ҳазрати инсонларидан эканлиги ёдга тушди.

    39.Бир йилда икки босқич

    Олийгоҳдаги сабоқ ва имтиҳонларга бир йилда икки бор қатнар эдимку ўшандаям дарслар зерикарли туюларди.Чунки институтда дарс берувчи домлаларнинг айримларигина ўз мутахассислигининг билимдонлари эдилар.Кўпчилиги эса дарсликдаги тайёр мавзуларни ҳам талабалар онгига дурустроқ етказиб беролмасдилар.

    Ўзи умуман олганда сиртқи таълим,дейилгани мустақил илм олишдан иборат.Шу боис кўпроқ вақтингизни китоб мутоаласи билан ўтказиб,ўргандингизми,дарсликдаги мавзуларни ўзлаштирдингизми тамом вассалом деканатдан йўлланмани олиб иккинчи курс талабаси бўлсангиз ҳам бешинчи курс дастуридаги фандан имтиҳон топшириш мумкин эди.

    Шу боис ҳам учинчи ва тўртинчи курс ўқув режасини бир йилда тамомлаб бирданига учинчи курсдан бешинчи курсга ўтдим.Шу билан орада армияда йўқотганим бир йилнинг ўрни тикланди.Армиядан таътилда келиб бир курс имтиҳон-синовларни топшириб кетганларим билан ҳисобланса демак институтда ҳаммаси бўлиб уч йил ўқибман.Лекин диплом бериш режа асосида белгиланган 1982 йилда берилди.

    Бу орада сиртқи бўлимда ўқиганим учун мактабда ишлаётганим хусусида маълумотнома тақдим этишимни сўрашди.

    Мактабда шу мажбуриятдан келиб чиқиб бир ўқув йили ишлашга тўғри келди.

    Мактаб дастурида қишлоқ мактаблари назарда тутилмаган, бироз ўқувчилар учун мураккаб эди.Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг ҳали нон,деган сўзни рус тилида билмайдиган,пахтазордан бери келмайдиган болаларга "Сложносочиненн
    ые предложения с придаточными и союзами...",каби мавзуларда қандай дарс ўтиш мумкин.
    Шу боис ҳам мен мактабда мутлақо дастур бўйича дарс ўтмадим.Аксинча уларнинг оғзаки нутқини ўстириш бўйича мустақил дарслар ўтдим.
    Туман халқ маорифидан келган текширувчилар "бу ўзбошимчалик",дейишди.Мени муҳокама ҳам қилишди.Аммо болалар озроқ бўлсада ўшанда рус тилини ўрганганмиз,дея ҳозиргача эслаб юришади.

    Энг қизиғи мен ўқитган Хосият Нуриллаева исмли қизни туман фанлар олимпиадаси мусобақаларига олиб борганимда биринчи ўринни олиб ҳатто вилоят ва республика босқичида ҳам қатнашганди.

    Бир ўқув йили тугади.Мени туман ҳалқ маорифи бўлимига йўриқчиликка ишга таклиф этишди.Мен рад этдим.

    Ризо Обид.
    (Давоми бор).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz