Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.38.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 32
    Гостей: 32
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Сентябрь » 18 » Ўзбекистондан
    16.09.33
    Ўзбекистондан
    Дилмурод САЙЙИД

    “БОР” ҲАҚИДА БАДИҲА ёки “ЙЎҚ” ҲАҚИДА БАДИҲА”нинг давоми”

    Муҳтарам таҳририят! Энг аввало, “Туронзамин” саҳифаси мамлакат ичида оммабоп бўлиб бораётганлигини ало-ҳида эътироф этиш зарур. Бунинг асосий сабабларидан бири- ўзимиздаги ОАВ бугунги ўз ўқув-чисининг маънавий эҳтиёжини қондира олмаётганлигидадир! Яна бир жиҳат, бизда кўплаб де-мократик сайтларга тўғридан-тўғри кириш имкони мутлоқ чекланган бўлишига қарамай, одам-ларнинг хорижий сайтларга йўл топаётганликлари оддий фуқаронинг янгиликка чанқоқлигидан дарак беради.

    Кўпинча одамлар орасидаги гап-сўзлардан сезаманки, айниқса, ёшларимиз кириш имкони чекланган сайтларга йўл топмоқдалар. Энг асосийси, ўзлари олган маълумотларни танишлари даврасида изоҳламоқдалар. Бунинг яна бир исботи, кейинги ярим йил ичида мамлакат ичкари-сидан мактуб йўллаётган, мақола юбораётган мухлису муаллифлар сони ортганлигини чоп эти-лаётган матнлардаги имзолардан ҳам кўриш мумкин. Шу жумладан Саид Камол номи ҳам. Унинг “Туронзамин”да эълон қилинган «МЕНТАЛИТЕТ НАРОДОВ УЗБЕКИСТАНА ЗА ГОДЫ НЕЗАВИСИМОСТИ РЕСПУБЛИКИ» мақоласи менинг қуйидаги битикларимга қайсидир жиҳатдан туртки бўлди. Холис баҳо, ҳар галгидек синчков муштарийларга ҳавола!

    “БОР” ҲАҚИДА БАДИҲА ёки “ЙЎҚ” ҲАҚИДА БАДИҲА”нинг давоми”

    “Оддий халқнинг додҳоҳи йўқ арз этарга золимлардан,

    Лек эл оғзин пойлагувчи ҳар бурчакда “ҚУЛОҚ”лари бор.

    Эр-йигити кетиб борар ёт элларга мардикорга

    Келинчаги тирик бева-на никоҳ, на талоқлари бор!..”

    Дилмурод Саййид.

    Мен балки ушбуни ёзмаган бўлармидим агар бундан қарийб икки йил олдин эълон қилинган ва бугунги кунда одамларнинг ёдидан деярли кўтарилиб қолган “ЙЎҚ” ҲАҚИДА БАДИҲА” (“Адвокат пресс” газетаси, 2005 йил 24 ноябр) сарлавҳали мақоламни яқингинада - 24 август куни ЎЗЛАРИ эслатишмаганида! Нафақат эслатишди, балки мен яшаётган маҳалла идорасида алоҳида йиғин уюштирилиб, ЙЎҚ” ҲАҚИДА БАДИҲА”ни ёзганлигим учун менга тазйиқ кўрсатмоқчи, таҳдид қилмоқчи бўлдилар! “ЙЎҚ” ҲАҚИДА БАДИҲА” йўқ жойдаги гаплардан иборат эканлигини қайта-қайта такрорлашди. Энг қизиғи, ўз таъкидларига ҳатто ўзлари ишонмаётгандек эдилар. Йиғин тугагач, оқсоқоллардан бирига: “ЙЎҚ” ҲАҚИДА БАДИҲА” орадан қарийб икки йил ўтиб шундай алоҳида муҳокама этилишини сира ўйламагандим, хатоимни тушунтиришди, энди “БОР” ҲАҚИДА БАДИҲА” ёзаман!”-дедим кулиб. Фаришта дуо қилган шекилли, йиғиннинг менга мутлақо номаълум томонлари кун ўтиб, “ҲУР ФИКР УЧУН ТАҲДИД!” сарлавҳаси билан Интернет сайтларида эълон қилинди. Яна кўп ўтмай русча матни тарқатилди. Бунга қўшимча бўлиб, Cаид Камолнинг «МЕНТАЛИТЕТ НАРОДОВ УЗБЕКИСТАНА ЗА ГОДЫ НЕЗАВИСИМОСТИ РЕСПУБЛИКИ» (www.UZBEKcongress.org )мақоласи берилди.

    Барчасини интернетдан босмалаб, маҳалла раисига кўрсатдим ва : “Ўзларингиз пиширган аталани ўзларингиз жавобини берарсизлар. Ўша кунги правокациянгиз оқибатида яхшилик кўринмаяпти!” дедим. Бир нарсалар деб ғўлдиради, тушунмадим. Гапини фуқарога тушунарли тарзда айтолмайдиган кимса билан суҳбатлашгандан не фойда!

    Мавзудан чекинмасдан ушбуда ёзаётганим- “БОР” ҲАҚИДА БАДИҲА”га қайтайин.

    “ЙЎҚ” ҲАҚИДА БАДИҲА”м эълон қилингандан буён ўтган бир йилу ўн ой ичида мақолага мавзу бўлган эътирофу эътирозлар юзасидан бирорта ижобий ўзгариш кўринмади, аксинча-аҳвол янада танглашди! Бунинг бош сабаби, Ўзбекистон ОАВ тармоқларида сўз эркинлиги борасида бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойили мутлақо шаклланмаганлигида! ОАВ деганда асосан зодагонларнинг деворий газетасидан фарқи қолмаган нашрлар мажмуини кўриш ва тушуниш мумкин! Ва қоида ҳам ягона-ҚОРАНИ ОҚАРТИРИБ БЕРИШ!

    Нашрларимизда тез-тез учраши мумкин бўлган иддаолардан бири-ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ мавзуидаги мақолалар! Аммо қарийб чорак асрдан бери қамоқда ётган Аҳмаджон ОДИЛОВ, неча йилдан бери азоб чекаётган Мамадали МАҲМУДОВ каби маҳкумлар қисмати, уларнинг қонун олдидаги айби хусусида бирорта нашр бир калима жумла ёза олмайди! Ёзиб борсангиз, бош муҳаррир деганлари муаллифга худди жиннихонадан қочган кишини кўргандек қараши аниқ!

    Давлат, халқ мулкини ўзлаштириш, Коррупция авж нуқтага етганлиги исбот талаб қилмайдиган воқелик! Бунинг орқасидан неча ҳокимлару баланд мартабали мулозимлар қия бўлиб кетди. Лекин бу мавзу ҳам қарийб давлат сири даражасида! Булар -БОР гап!

    Беихтиёр мисра қуйилади:

    Ўзбекистон деган юртда соҳиб қалам - маддоҳлари бор,

    Ҳар қадамда ўз элини чалғитгучи гумроҳлари бор!

    Яна бир оғриқли мавзу-оддий фуқаронинг ёт элларда мардикор-қулликка ёлланиб кетаётган-лигидир! Айнан шу ҳолат сабаб ўнлаб-юзлаб одамларимиз ўзга мамлакатларда машаққатли меҳнат ортидан ЎЛИМ топмоқдалар! 2007 йил бошидан бери биргина ФАРҒОНА музофоти бўйича 186 та “200-рақамли юк” келган! Бу ҳам БОР гап!

    Беихтиёр мисра қуйилади:

    Эл кўксида дунё алам, лек дод солиб йиғлолмагай,

    Йиғлаганни ”овутгучи” Жаслиқ деган қамоқлари бор!

    Янглишмасам, 2002 йил эди, аёлларнинг мардикорга чиқишлари мавзуида мақолам эълон қилинди. Эртасига мени калтаклаб кетишганди. Ҳозир бу мавзу очиқ-ойдин газеталарда ёритилмоқда. Аммо натижа қандай? Тан олиш керак, анчайин аҳоли шундай турмуш тарзига кўникиб бўлди. Сабаби, давлат ишидан кўра мардикорчилик қулайроқ одамларга. Чунки иш топилса, кундалик маош нақд! Биргина мисол: Уй-жой ширкатидаги фаррош бир ойда нари борса 25 минг сўм (20 $) олади. У ҳам кўпинча насиянамо. Мардикор аёл фаррошлик қилиб, бир кунда камида 5-8 минг сўм топади! Иш юришиб турса, ойига 120-150 минг сўм ишлаши мумкин. Тўғри, бу пул билан бойимаслиги аниқ, лекин қора қозон қайнаши ҳам БОР гап!

    Дубайдан Истамбулгача, Алматидан Москваю Санкт-Петербурггача бориб, “тирикчилик” қилиш авжига чиққанлиги ҳам бугунги матбуотимизда ёритилиб турибди. Аммо мақолалар асосан қиз-жувонларни бу йўлдан қайтаришга қаратилган қуруқ ваъзсифат руҳда ёзилади. Бундан наф жуда оз. Негаки, бу йўлдан кетганларнинг ҳеч бўлмаса, ўнтадан биттаси бир йилда ё уй олмоқда, ё машиналик бўлмоқда, ёки тўй қилмоқда! Бу ҳам БОР гап! Газеталардаги мақолалар агар шу йўлни танлашга мажбур бўлган АЁЛларимизга бошқа- ҳалол йўл билан катта даромад қилиш имконини кўрсата олганида эди, балки самаралироқ бўлармиди…

    Газеталардаги сермаҳсул мавзулардан бири-ўрта ва кичик бизнес масаласи, фермер хўжаликлари ташкил қилинишидаги улкан ютуқларга оид чиқишлар!

    Мен мамлакатдаги жанубий минтақа аҳволидан хабардорман. Фермерлик ёки ишбилармонлик бизда жуда оз даражада ривожланган. Чунки деярли ЭРКИН эмас! Фермернинг бир неча гектар еридан бўлак ҳеч вақоси йўқ! Техникаси ишлаши учун ёқилғини, даласида ҳосил бўлиши учун уруғликни, ҳосилдорлик асоси ҳисобланган минерал ўғитни фермер ҲОКИМЛИК тармоқларидан олишга мажбур! Ҳокимлик ким-ДАВЛАТ! Бир тонна ёқилғи олиш учун камида 500 литр қўшимчага имзо чекиши керак! Буғдойни дейлик, 100 сўмдан сотса, уруғликни 250 сўмдан олишга мажбур! Худди қадимги вақтлардагидек: деҳқон бойга боради, ҳали йўқ ҳосил устидан қарзга улов олади, шундай тарзда уруғлик ҳам! Ҳосил хирмон бўлгач, гумашталар келишади… деҳқонга бир қоп буғдой, бир арава сомон…

    Собиқ Совет даврида ерларнинг тузланганлик даражасига қараб, ҳосилдорлик белгиланар эди! Ерларимиз ўша-20 йил олдинги жойида, аммо ҳосил тақсимоти тенг!

    Фермерлар ҳам табақаланган: энг ҳосилдор ва сувга яқин жойлар асосан собиқ ҳокимлар, раислар, вазирлар ва уларнинг яқинлари қўлида! Бу- БОР гап!

    Ишбилармонлик-бизнес ҳам асосан раҳбар лавозимидагилар фаолиятининг кўринмас , аммо асосий даромад манбаларидан бири! Пул кўп! Хўш, нима қилиш керак? Ё бир нечта енгил машинани таксига ижарага бериш, ё бирор яқин кишиси номига дўкон, ёқилғи қуйиш шахобчаси, ҳеч бўлмаганда новвойхона очиб қўйиш мумкин! Энди ўзингиз ўйланг, ўзиники турганида, ўзганинг ўсишига имкон берармиди булар! Ахир, рақобат бор! Яна бир жирканч кўриниши ҳам бор рақобатнинг: ривожланаётган рақибига корхонани сотишни таклиф қилиш. Агар кўнмаса, қаматиш! Биргина мисол: Қашқадарёлик ишбилармон Менгнор Нормуродов ўз туманида иккита газ қуйиш шахобчасини очади. Иши ривожланганини кўрган вилоят прокурорининг ўринбосарларидан бири ўз одамлари орқали бу жойларни сотиб олишга уринади. Табиийки, М. Нормуродов кўнмайди. Шундан кейин унга нисбатан қарийб 26 ойга чўзилган “Жиноят иши” қўзғатилади. Икки марта қамашга санкция берилади. Бор ҳужжатлари олиб қўйилиб, шахобчалар фаолияти тўхтатилади. Шикоят айланиб, бизгача келди. Мен ҳам бу ишда ишончли вакил сифатида қатнашдим. Қашқадарёнинг Ғузор, Деҳқонобод, Яккабоғ туманлари суд-прокуратура идораларидаги тортишувларимиз ҳали эсимда! ЖИБ вилоят суди раиси, вилоят ҳокимлигидаги масъулларнинг қонундан ўз ваколатини устун қўйишга уринишлари… Ёзса, китоб бўлади ва бундай воқеаларни ёзаман деса, юзлаб китоблар яралиши ҳам БОР гап!

    Энди маҳаллалар фаолияти хусусида ҳам қисқача тўхталсак.

    Cаид Камол «МЕНТАЛИТЕТ НАРОДОВ УЗБЕКИСТАНА ЗА ГОДЫ НЕЗАВИСИМОСТИ РЕСПУБЛИКИ» мақоласида шундай таъкидлайди:”После приобретения “мустакиллик” в махаллях начали ис-кать предателей Родины и сочувствующих к ним. Увы председатели махалинских комитетов, бывшее осведомители и работнике НКВД и бывшие партработнике в пенсии, незнали что 30-е и 40-е годы давным-давно прошли, но в каждом верующем юноше видили будешего террорис-та-исламиста. Доносы начали поступать со всех сторон махаллe в штаб Ч.К., который нахо-дился в составе махалинском комитета… кто-то доносил, что сосед на Чор-Cу базаре прода-ёт привезенные с Китая детские игрушки, завернув их на листовку исламского толка, доказа-тельством является, что сосед отпустил бороду, а его жена одевает хиджаб и нездаровает-ся с соседками. Так и было. Такой менталитет, такие нравы..”

    Бундан эллик ё ўттиз йил аввалги маҳаллалар фаолияти билан бугунгилариниг орасида жуда катта фарқ бор! Масалан, биз ҳам ҳовли-жойли маҳаллаларда улғайдик, кўпқаватли уйлардаги маҳаллаларда яшадик. Олдинлари маҳалла ички сирини ташқарига чиқармас, ўз ҳудудида чора кўрарди. Ҳозир бир гап бўлса, аксарият раислар ҳокимликка югуриб боришади. Биров айтмайдики, “сенинг маҳаллангдаги аҳволни ҳоким қайдан билади?” ЁКИ ФАОЛЛИКНИНГ ҚАБИҲОНА КЎРИНИШИ» мақоламизни эслатиш кифоя! деб. Яна бир қатор ғайриинсоний ва ғайриқонуний ишларни амалга оширишда маҳалла раҳбарларидан, фаолларидан фойдаланиш удум бўлганлиги ҳам БОР гап! Дейлик, тумандаги ноҳақликлар ҳақида тепага ариза ёзадиган одамни ҳокимлик ва унинг тизимидагилар айнан маҳалла идораси орқали огоҳлантирадилар, кўнмаса, “тарбия”лайдилар. Мисол тарзида аввал ёзганимиз “ОДАМНИ НЕГА ЖИННИХОНАГА ЖЎНАТИШАДИ?

    Маҳалла фаолиятининг яна бир асосий қисми одамлар онггида мамлакатимизда эришилган ютуқларга ишонч уйғотиш ва УРУШ бўлмаётганлиги учун ҳам шукрона келтиришга даъват қи-либ туриш! Бир сўз билан айтганда, Ўзбек ОАВнинг жонли кўриниши ролини ижро этишдир! Айнан шу талабларни сидқи дилдан бажара оладиган одамнигина раисликка сайлайдилар! Ким-дир айтар:“Раисни одамларнинг ўзлари сайлар эканку, яна нима даъво?” деб. Гап шундаки, раис сайланади, қачонки номзод ҳокимлик томонидан маъқулланса! Айнан шу жиҳати расман белги-лаб қўйилган. Бу ҳам БОР гап! Шу боисдан туман ҳокимликларида маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказлар мавжуд. Унинг раиси кўпинча бир вақтнинг ўзида ҳам туман-даги маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштиради, ҳам тумандаги “Маҳалла” жамғармасига раислик қилади. Жамғарма дегани бу-ПУЛ! Ва шу жамғарма маблағига нашр қилинаётган газета таҳририяти айтилган вақтда исталган маҳалла идорасига бориб, “ЙЎҚ” ҲАҚИДА БАДИҲА” ёзганлиги учун менга ўхшаш ҳамкасбини ҳеч иккиланмай қоралайди! Йиғинларда мамлакатда эришилган УЛКАН ЮТУҚлар ҳақида қайта-қайта гапирилади, аммо шу ютуқлар йўлида қурбон бўлган ишчилар, уйсиз қолган фақиру фуқароларни ҳеч ким эсламайди! Эслайдиганларни эса, худди ХХ аср 30-40-йилларидагидек, тегишли жойга ёзиб берадилар. Беихтиёр мисра қуйилади:

    “Оддий халқнинг додҳоҳи йўқ арз этарга золимлардан,

    Лек эл оғзин пойлагувчи ҳар бурчакда “ҚУЛОҚ”лари бор!

    Кўпқаватли уйлар мавзеларида маҳалла қўмиталарини ташкиллаштириш зарурати мазмуни «МЕНТАЛИТЕТ НАРОДОВ УЗБЕКИСТАНА ЗА ГОДЫ НЕЗАВИСИМОСТИ РЕСПУБЛИКИ» мақоласидан олинган кўчирмада чиройли тасвирланган. Мен фақат бир нарсани қўшимча қиламан: бу ҳолат ширкат (собиқ ЖЭК, ЖКК) раислари фаолиятидаги ғайриқонуний жиҳат-ларни ёпиш учун ҳам жуда аҳамиятлидир! Ширкат устидан шикоят қилувчиларни жиловлашда маҳалла раиси катта куч! Оғирлик оддий фуқарога-олдин фақат ширкат талаган бўлса одамлар-ни энди бу юҳо иккибошли кўринишни олди! Мисол тариқасида Мударриснинг Интернетда эълон қилинган “ҲУР ФИКР УЧУН ТАҲДИД !” мақоласидан кичик кўчирма келтираман: “…раис бўлиб сайланган кундан бери ўтган бир йилдан ортиқ вақт ичида ўз фаолияти хусусида маҳалла аҳлига бирор марта ҳам ҳисобот бергани йўқ. Чунки бундай қилолмайди. Сабаби, одамлардан йиғиб олган ва қаерга сарфланганлиги мавҳум пуллар ҳисобини фуқаролар сўраб қолишлари мумкин!.. Биргина мисол: маҳалла ҳудудидаги тўққиз қаватли 16-уй лифтини жорий ва капитал таъмирлатиш учун шахсан раис одамлардан 660 минг сўм йиғиб олган. Бироқ лифт деярли ишлагани йўқ!”

    Шу ўринда яна бир қизиқ ҳолат: ногирон аёлнинг ўз уйида аёллар кўйлагини тикиб сотишини қонунга зид ҳисоблаб, раис милиция бошлаб борган. Аёлнинг фаолияти қонуний эканлигини билмаган. Агар АЁЛнинг фаолияти расман бўлмаганида ҳам, бундай пасткашликка йўл қўймаслик керак эди! Бир ногироннинг рўзғорини шу касбгина тебратиб тургани ҳам раисга кўп кўринган бўлса ажабмас…

    Айнан юқорида эътироф этилган ва қуйида муносабат билдириладиган салбий жиҳатлар оддий аҳоли ўртасида қатор ишончсизликлар юзага келишига асос бўлмоқда. Бундай жиҳат-ларга очиқ ва холис таҳлилий баҳо бериш учун ОАВда журъат етишмаётгани ҳам БОР гап!

    Мен маҳаллада ўтказилган йиғиндан уч кун кейин “Маҳалла” газетаси таҳририятига бордим. Бош муҳаррир ўринбосари билан учрашдим. Бир соатга яқин суҳбатлашдик. Балки менга нисбатан фикри ўзгаргандир, аммо бу-ҳеч нарсани англатмайди! Мен ҳар бир таҳририят, ҳар бир муассис даврий нашрлар энг аввало, маънавий покликка хизмат қилиши кераклигини англаб етишини истардим. Ёлғон мақолалар ёзиб, ҳар ким энг аввал ўзини алдайди! Лекин бу алдов эмас, бу хиёнат ҳам эмас, бу-ЛОҚАЙДЛИК! Аҳли донишдан бири айтган экан: ЕР ЮЗИДА ХИЁНАТ ВА ҚОТИЛЛИК ЛОҚАЙДЛАР ТУФАЙЛИГИНА МАВЖУДДИР!

    Хиёнат тушунчаси оддий фуқаро орасида эмас, аксинча зиёли табақа дунёқарашида етарли шаклланмаган, дейиш мумкин. Чунки оддий одам ҳеч маҳал пора олмайди. Таъмагир, ҳаромдан ҳазар қилмайдиганлар эса, бу иллат хиёнат саналишини ўйлаб кўрмайди. Дейлик, мактабгача тарбия масканларида таъмагирлик одатий ҳолга айланган. Бу борада ўзбекнинг болажонлик фазилати болалар боғчаси мудирасидан тортиб, энагаларгача қўл келаяпти. Мисол учун: яқинда бир танишимни учратдим. Ўқув анжомлари растасидан рангли қалам, ёзув қоғози, елим ва қандайдир суратли китобча харид қилаяпти.

    -Биринчи синфни битирганингга қирқ йил бўлаяпти-ку,-деб ҳазиллашдим. У кулди. Кейин маълум бўлишича, боғчага бораётган 3 ёшли набираси учун харид қилаётган экан. Қўлидаги елим халтачани очиб кўрсатди. Унда совун, совундон, қўл артиш учун салфетка ва ҳатто хожат-хона қоғози бор эди. Булар ҳам набираси учун боғчага берилар экан. Балки шундай тартиб Ўзбекистон болалар боғчалари учун жорийдир, бироқ биз ва фарзандларимиз боғчага борган собиқ тузум даврида бундай ташвиш йўқ эди! Буниси ҳолва экан. Ҳар бир боланинг туғилган куни арафасида тарбиячилар ота-онани огоҳлантиришар, ноилож ота-она боғчага турли салқин ичимликлару торт келтириб бериши ҳам одатга айланиб улгурибди. Булар ҳам БОР гап!

    Инкор этмайман, кейинги 10-12 йил ичида мисли кўрилмаган қурилишлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, мамлакатдаги йўллар ва кўплаб муассасалар бинолари ҳавас қилса арзигулик! Айниқса, турли тоифадаги ўқув масканлари барпо этилиши, капитал таъмирланиши, замонавий жиҳозланиши эътиборга молик. Аммо бу ютуқлар одамлар турмуш даражаси паса-йиши эвазига қўлга киритилганлигини ҳам ҳеч ким инкор эта олмайди! Бундан ташқари бу замонавий илмхоналарда ёш авлодга таълим сифатида ўқитиладиган дастурлар савияси шундай жиҳозларга тенглиги хусусида ҳам аниқ гап айтиш қийин. Шу баробарида, мамлакатда шунчалар бунёдкорлик ишлари бўла туриб, оддий фуқаронинг ёт элларга мардикорликка кетаётганлигини ҳам изоҳлайдиган манба мавжуд эмас! Шунингдек, мамлакатда рўй берган ва бир кун келиб тарих сўроқлайдиган фожиалар хусусида оддий аҳолига аниқ маълумот берувчи манба ҳам мутлақо йўқ! Ютуқлар ва бунёдкорлик ишлари ҳақида бирор жойдан топиб ўқиб олиш мумкиндир, аммо 1990 йил Паркент, 1992 йил Талабалар шаҳарчаси, 1993 йил Наманган, 2005 йил Андижон фожиалари хусусида ХАЛҚ тайинли ва ИШОНЧЛИ манбага эга эмас!

    Дейлик, АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр фожиалари бўйича маълумот, Гуантанамо қамоқхонаси маҳбусларига оид билдиришлар, Гуржистон, Абхаз юрти, Чеченистондаги қонли тўқнашувлар ҳам ўша жойдаги ОАВ томонидан очиқ ёритилмоқда. Бироқ бу борада бизнинг журналистларимиз ички фожиаларни таҳлилий баён қилишга ожиздирлар. Айнан шу жиҳат одамлар орасида турли миш-мишлару, ноаниқ маълумотлар тарқалишига сабаб бўлаяпти. Лекин эрта кун келиб авлодлар фожиаларда бегуноҳ қурбон бўлган отаси, бобоси ва момосини сўроқлаб қолишлари аниқ! Жавобни фожиалар юз берган даврнинг нашрларидан излайдилар. ХХ аср 50-йилларида ҳам худди шундай бўлган! Мамлакатдаги фожиалар учун жавоб берадиган ШАХС абадийликка кетгач, унинг атрофидаги “ҳайбаракалла”чилар айбни биргина “халқлар отаси”га ағдариб, қўл қовуштириб тураверганлар! Беихтиёр яна мисралар келади:

    Ўн олти йил илинж бирла карвон мисол ўтди, карвон-

    Изларида Фарғонаю Андижоннинг қон доғлари бор!

    Расмий йиғинларда “Ўзбекистон энди 16 ёшга тўлгани, Америка 200 йилда, яна қайси бир давлат 100 йилда ривожланиб бўлганлиги” кўп такрорланади. Тўғри, Америка 200 йилда ривожлангандир, аммо биз ривожланаётганимиз йўқ-ку! Агар 16 йилдан бери бир жойда депсиниб турилганда ҳам сўз ёзмасдим! Тилласию пилласи, уранию титани, темирию пўлати, олмосию гази, пахтасию ғалласи бор мамлакат Саҳрои Кабирдаги ёки яқин-яқингача ҳам нонни Ўзбекистондан ташиб еган Қозоғистон давлатичалик ривожлана олмаётганининг сабаби нима?

    Яна мисралар қуйилади:

    Буғдойи бор, пахтаси бор, пилласию тиллоси бордир,

    Ҳудудига газ етмаган, чироққа зор қишлоқлари бор!

    Одамларимиз меҳнаткаш, ишонмасангиз Қозоғистон ё Россияга бориб кўринг ЎЗБЕКни! Ерларимиз ҳосилдор, лекин мевамиз ириб кетса-да, қўшни республикага ўтказилмайди! Одамларимиз ишбилармон, аммо пул сарфлаб иш бошлашга чўчийди. Чунки иш бошлади дегунича, ўт ўчирувчидан тортиб, прокуроргача, солиқчидан тортиб, электрчигача етиб келади ҲАҚ таъма қилиб! Бу кетишда 200 йил бизга камлик қилади. Яхшиси, “қудратли Аллоҳ ҳам еру осмонни етти кунда яратган, биз бир ожиз бандасимиз, қачон насиб қилса, шунда турмуш даражамиз Америкага етиб қолар!” денг, шунга қараб тирикчиликни йўлга қўяверайлик! Йўқ, ҳеч ким бундай дея олмайди, бундай дейиш учун руҳий касалхонадан бир қулоч далолатномаси бўлиши керак одамнинг, чунки бизда ТЎҒРИ ГАПНИ ФАҚАТ РУҲИЙ БЕМОРЛАР айта олиши мумкин! Кейин бу ёғига йўқ касалликка муолажани олиб ётилади агар ундан нарига жўнатиб юборилмаса! Бу ҳам БОР гап!

    “БОР” ҲАҚИДА БАДИҲА”га нуқта қўйишдан олдин яна мисралар қуйилиб келди:

    Умр ўтар шамолдайин, тийилган тил асролмас жон,

    Соқовни ҳам сўзлатгучи Охиратнинг сўроқлари бор!

    Дилмурод САЙЙИД

    Ўзбекистон, Тошкент.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz