Ризобек Суббота, 2025-06-21, 06.13.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Сентябрь » 19 » Шеърият
    18.01.02
    Шеърият
    Юсуф ЖУМА:Янги шеърлар

    Бир бўстон яшнайди қўйнимда менинг

    Гул эдинг ўзингни ўтга ташладинг,
    Бўй қадрин билмаган итга ташладинг.

    Садоқатсиз элдан авло содиқ сак
    Кечирсин аҳли сак қуртга ташладинг.

    Дод, дедим: жон қизим, бу халқда эр йўқ,
    Бор дея қуёшни дудга ташладинг.

    Ғаддор қавмдан ҳам чиқарми йўлдош,
    Лахта юрагимни битга ташладинг.

    Нечун қурум суртдинг манглайинга, оҳ,
    Қон Юсуфни ўчмас ўтга ташладинг.

    XXX

    Бевафони севасан деб ёр, ўкинмагин зинҳор
    Муҳаббатга муносибдир фақатгина вафодор.

    Ўтру келган жононага дилни этмасман тортиқ,
    Фақат сенсан жоним билан икки жаҳондан ортиқ.

    Шакардайин оппоғимсан, шакардайин шириним
    Кеча кундуз пойларингга интилурман бетиним.

    Бевафони севасан деб, ёр, ўкинмагин зинҳор
    Муҳаббатга муносибдир фақатгина вафодор.

    XXX

    Бир бўстон ётибди қўйнимда менинг
    Оппоқ атиргули бўйнимда менинг.

    Бўрондаги кема каби чайқалур
    Ишқидан тошқин дил хунимда менинг.

    Дафъатан очилур қизил гуллари
    Висол деб аталган динимда менинг.

    Кўзимда ўзингсан, ичимда ўзинг.
    Мен йўқ, фақат сен бор менимда менинг.

    Юсуфнинг шароби бўстон бўйлари,
    Бир бўстон яшнайди қўйнимда менинг.

    XXX

    Бу халқ нон емайди, бу халқ емас ош
    Фақатгина тош ер, фақатгина тош.

    Емас мева берсанг, емас бол берсанг
    Ер фақат санг берсанг, фақатгина санг.

    Тошнинг ҳам тиллою кумушин емас
    Фақат битта тошдан бошқасин демас.

    Ул тошни бермасанг очликдан нурар,
    Менинг тош бошимнинг тошини сўрар.

    XXX

    Магар ёниб турса печкада ўтин,
    Мўридан ўтиннинг иси чиқади.
    Гар исириқ ёнса дил яйрар мамнун
    Кўмир-чи, инсонни ҳиди йиқади.

    Халқ печка олови, шоҳ мўри дуди,
    Бир бирига мос, одилдир фалак.
    Димоғни булғаса мўрининг ҳиди
    Демак ёнаяпти печкада тезак.

    Ҳазил

    Не-не гўшаларга қўясан қадам,
    Гоҳ чўлда, гоҳ тоғда оласан ҳордиқ.
    Уйни соғинасан кўкда бўлсанг ҳам
    Ўз уйинг жаҳондан, жаннатдан ортиқ.

    Лолазорли қирдан руҳинг олар завқ,
    Поёнсиз саҳронинг завқи бўлакдир.
    Завқли яратгандир бор мавони ҳақ,
    Лекин фақат уйинг сенга юракдир.

    Кўз яйрар, эҳтимол, қай бир бўстондан
    Лек барча «ўз уйим—аршим » дедилар.
    Магар имкон бўлса шаксиз ризвондан
    Одамлар уйига қайтар эдилар.

    Ёрим, юрагингда нечун қадоқлар,
    Наҳот ўзгалардан яшнаса рўйим.
    Дилбар гўшаларга ўхшар дилбарлар,
    Сен-чи, сен дунёда ягона уйим.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz