Ризобек Пятница, 2025-06-20, 13.21.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Сентябрь » 20 » Сиёсий латифалар
    16.32.07
    Сиёсий латифалар
    НОМЗОДЛАР

    -Сайловни эълон қилиб, балога қолдик,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
    -Нима бўлди яна?
    -Э, қаланғи ҳам, қасанғи ҳам номзод бўлмоқда. Бу кетишда 27 миллион одамнинг ҳаммаси номзод бўлади, шекилли?!
    -Қўй, индама, бўлаверсин, иложини топсанг ўзинг ҳам бўл!
    -У ҳолда сизга ким овоз беради?
    -Эсингдан чиқдими, олдинги сайловда номзод кимга овоз берганди?

    (turonzamin.com)

    * * *

    БИРОВ…

    -Халқ қайси соҳадан норози?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.
    -Нафақалар…Тиббиёт…
    -Тўхта! Тўхта! Ҳаммасини қайта қурамиз, аммо биттадан бошла. Дарҳол Фармон тайёрла. Тиббиёт соҳасида маошларни оширамиз. Янги ускуналар берамиз. Даволашни бепул қиламиз. Бу соҳага миллирад-миллирад пул ажратамиз.
    -Менимча буни ёзиб, бугуноқ эълон қилиш керак?
    -Нега?
    -Ўзингиз халқ норози бўлган ҳамма соҳаларни қайта қурамиз дедингиз. Сайловгача эса оз қолди. Ҳар битта соҳани қайта қуришни ҳар куни эълон қилиб борсак ҳам кун етмай қолади.
    -Ундай бўлса иккитадан эълон қил!
    -Лекин бажарилиши қандай бўлади?
    -Буни сендан биров сўраятими? (turonzamin.com)

    * * *





    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz