Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Сентябрь » 21 » Чизгилар
|
Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?
50.Яна суд
Наманган
қамоқхонасида Поп туманининг Чодак қишлоғидан қотилликда айбланаётган
Қодиржон,Мингбулоқ(ўшанда Задарё эди номи)туманидан босқинчиликда
айбланган Набижон,катта миқдорда давлат мулкини талон-тарож қилганликда
айбланаётган Поп туман матлубот жамияти раиси Абдуқаҳҳор ака деган
кишилар билан 63-камерада бирга ўтирдик.
Ўзаро суҳбатлашар
эканмиз ҳеч қайси биримиз айбимиз борлигини тан олмасдик.Қамоқхонада
ўтирган ҳар қандай ашаддий жиноятчининг ҳам ўз айбига иқрор бўлганини
ҳечда эшитмаганман.
Лекин менинг айбим бор эди.Чунки мен ИИБ
бошлиғи ўринбосари Дилмурод Азимовнинг юзига тупурдим,агар уни ўша
хонасида стол устидан ўтиб тутиб олишга ҳаракат қилганимда тутолганимда
башарасини қийшайтиришим аниқ эди.Албатта бу воқеалар мени ноҳақ ҳибсда
ушлаб турилганидан сўнг содир бўлди.Бундан ташқари терговчи Неъмат
Ҳамидуллаевни,деразадан тергов даврида томошабин бўлган фелъетоним
қаҳрамони Раҳимжон Сўфижоновларни ҳақорат қилганларим ҳам бор гап.Агар
шулар айб ҳисобланса албатта мен айбдор эдим.Шу жиҳатдан анча хотиржам
эдим.Ахир қамалганимдан кейин бўлса ҳам анча-мунча ноқонуний ҳаракатлар
қилдимку,дея ўзимни-ўзим овутардим.
Хуллас яна судга олиб чиқишди. Бу гал суд маҳкамасини туман судининг раисаси Атиқа Султонова олиб борадиган бўлди.
Даъвогар
бўлган жабрланувчилар Наманган шаҳар Мирзачўл кўча 7-уйда истиқомат
қилувчи Насимжон Қаҳҳоров(автобус ҳайдовчиси)иш бўйича кўрсатмаси
тингланди.
Насимжон Қаҳҳоров кўрсатмаси:1983 йил 18 июнь
шанба куни Наманган-Нанай-Карвон(Карвон- Қирғизистоннинг Жалолобод
вилояти Оқсу тумани шаҳарчаси бўлиб,ўша пайтлари автобус қатнови йўлга
қўйилган эди.Р.О)йўналишида қатнаётган эдим.Карвонда рус қария мендан
набирасини Намангангача олиб кетишимни ва ўтириб кетиш учун жой
белгиланган билетини кўрсатди.Аммо йўл-йўлакай автобусга минган Обидов
қизчани ўтирган ўрнидан турғазиб ўрнига бошқа бир аёлни ўтқазибди.Қизча
менга келиб,Обидовдан шикоят қилди.Мен Обидовга бориб бу ҳаракати
нотўғрилигини айтганимда у менга қўпол муомалада бўлиб,ҳақорат
қилди.Уни автобусдан тушиб кетишини сўраганимда у менга итоат этмади.Шу
боис ИИБга мурожаат этдим.
Жабрланувчи Людмила Арнольдовна Балакирова кўрсатмаси:
Обидовнинг бу туманда ғанимлари кўп экан.Анови шоферга қандай қилиб
бўлмасин бугун Обидов билан можаро уюштириб олиб келолмасанг
ҳайдовчилик гувоҳномангни бекор қиламиз,дейишган экан.Бугун суд
жараёнига Қаҳҳаров билан биргаликда келаётганимизда унинг ўзи шуларни
менга айтиб,менинг ҳам судда Обидовга қарши кўрсатма беришимни илтимос
қилди.Унинг мен гўё жабрланувчи бўлиб ҳибсга олинишидан норозиман.Чунки
Обидов менга ҳеч қандай қўполлик қилгани йўқ.Аксинча кулиб туриб мендан
ёши катта аёлга жой беришимни илтимос қилди.Мен,ҳеч бир сўз айтмай
ўрнимдан туриб жой бўшатдим.Лекин ҳали яна узоқ масофа йўл юришимиз
боис автобус ҳайдовчисига бориб бошқа бир жой беришини сўрадим
холос.Суддан илтимос Обидов ҳеч қандай менга нисбатан қўпол муносабатда
бўлмагани боис менинг номимдан кимдир ёзган аризани бекор қилишингизни
ва Обидовни озод қилишингизни сўрайман,дедида йиғлаб юборди.
Судга
раислик қилувчи:"нега йиғлаяпсиз",дея берган саволига :"ҳеч бир айбсиз
киши мен туфайли қамоқда ўтирганидан йиғлаяпман",деди.Судда иштирок
этаётганлар ҳам унга қўшилишиб ҳиққиллай бошлашди.Ҳатто суд раиси Атиқа
Султонованинг ҳам кўзига ёш келди.Мен ҳам ўша пайт ҳақиқат қарор
топаётганидан ўзимни тутиб туролмадим,кўзимга ёш тўлди.
Лекин
суд маҳкамаси ниҳоясида етиб келган туман прокурори ёрдамчиси
Абдуқаҳҳор Эргашев(мени ҳибсга олиш ҳақидаги санкцияга имзо чекмаган
прокурор Салом Облоқулов ўша кунларда ишдан бўшатилган,шу боис судга
унинг вазифасини вақтинча бажараётган ёрдамчи прокурор келган экан)
менга 4 йил кучайтирилган режимдаги озодликдан маҳрум этиш жазоси
белгиланишини сўради.Ўшанда менга адвокатлик қилган Пўлат Назаров эса
айбим йўқлиги боис суд залидан озод этилишимни сўради.
Судда
раислик қилган Атиқа Султонова эса бундай деди:"косовни ким ушласа
ўшанинг қўли куяди,ахир мен нима қилай ,жабрланувчилар нега ўша тергов
пайтида милицияга ҳозирги гапларини айтишмади,мен энди нима
қилай,иложим йўқ,бир йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш
ҳукмини чиқараман.Бошқа ҳеч нарса қилолмайман".
51.Прокурор протести
Ўзбекистонда ҳозир ҳам ўша совет даври суд системаси аввалгидан ҳам аянчлироқ тарзда сақланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас.
Судлар
мустақил,дейилсада аслида бошқа назорат қилувчи ташкилот ва идораларга
тобе.Ўша совет даврида ҳам шундай эди.Ҳозир ҳам шундай.
Ўша 1983
йилда озми-кўпми ҳақиқат қарор топиши учун ҳаракат қилган суд раиси
Атиқа Султонова кейинчалик порахўрликда айбланиб қамалиб чиқди.
Бир гал Наманган-Тошкент поездида Султонова билан тасодифан учрашиб қолдик.
У
кўзларига ёш олиб,ўшанда ноҳақлик қилгани,Тўйчибоев,Азимовларнинг
таъсири кучли бўлгани,чунки уларнинг юқорида у ишлайдиган ва ИИВ ,
прокуратура идораларида таниш-билишлари аралашуви билан оқлов ҳукми
чиқара олмагани ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Ҳа,айтгандай менинг "жиноий ишим" Атиқа Султонова чиқарган ҳукм билан ниҳояланмади.
У
бир йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилагач суд
залидан озод қилинмадим,балки орадан ўн беш кунлар ўтиб Наманган
шаҳридаги очиқда жазо ўташни ижро этувчи муассаса ходими қамоқхонадан
олиб чиқиб кетди.
Аммо орадан олти ой ўтиб муддатидан аввал озод бўлишим арафасида жазо ўтаёганим ҳудуддаги,яъни Наманган шаҳар Совет(ҳозир Давлатобод,деб аталади) туманидан чақириқ қоғози келди.Мен муддатидан аввал озод қилинсам керак,дея судга етиб бордим.
Қаёқда
дейсиз,аксинча вилоят прокурори назорат бўлимидан норозилик протести
киритилибди.Яъни менга енгил жазо белгилангани юзасидан.
Қайтадан
суд бўлиб уч йилга умумий тартиб ўрнатилган жазо колонияларида ўташ
шарти белгиланган ҳукм чиқарилиб суд залидан қамоққа олиндим. Тошкент "ўз иши"ни қилаётганди.
Ризо Обид.
(Давом этади).
|
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|