Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.30.05
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 30
    Гостей: 30
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Сентябрь » 21 » Чизгилар
    21.09.28
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    52.Шохига урсанг туёғи зирқирайди

    Ўзбекларда шундай бир нақл бор.Унинг маъносини ҳар ким истаган ҳолда тушуниши мумкин.

    Мен билан боғлиқ кўнгилсизликларда эса туман газетасидаги танқидий чиқишларим айримларнинг пайтавасига қурт тушишига сабаб бўлаётганини мен ҳис қилмасдим.Ноҳақлик бўлганми,демак бунга сабабчи киши қилмишига яраша жазо олиши керак.

    Янгиқўрғон тумани қайтадан янги туман сифатида шакллантирилаётган эди.Шу боис давлат хазинасидан кўп миқдорда маблағлар ажратилаётганди.
    Аммо ажратилаётган маблағлар ҳар доим ҳам мақсадли фойдаланилмай айрим раҳбарларнинг чўнтагига тушиб ўзлаштирилаётган эди.Ўзлаштирилаётган маблағлардан албатта юқоридаги мансабдорлар ҳам қуруқ қолишмас экан.

    Мен эса бундай қаллобликлар ҳақида туман газетасига ёзсам,ҳаммаси ҳам эълон қилинавермасди.Чунки газета райком органи ҳисобланиб,унга тобе эди.Шу боис ҳам рус тилида равон ёза билганим учун ҳам эълон қилинмаган мақолаларимни "Правда","Известия","Сельская жизнь" сингари Московдаги Марказий газеталарга жўнатар эдим.

    Ёзганларим изсиз кетмаётган экан.Бир қатор қаллобликлар ҳақида ёзганларимни Марказдан ўрганиш учун вакиллар кела бошлабди.Албатта бу ҳол Тошкентдагиларни ҳам саросимага солиб қўйган экан ўшанда.

    Жума Мусаевнинг дадамга бориб катталарга илтимос қилинг,дейиши ҳам бежиз эмас экан.Чунки дадам менинг ҳибсдан бўшатилишимни илтимос қилсалар раҳбарлар билан мен ёзаётган нарсаларга барҳам бериш тўғрисида шартлашилиши назарда тутилган экан.Шу боис ҳам дадам бу ишга аралашмаган эканлар.

    Мен шохига ураётганларим ҳўкизларнинг Тошкентдаги катталарининг туёқлари зирқираётганини қаёқдан ҳам билибман.

    53.Кутубхонада

    Ҳамма маҳкумлар қандай азоб-уқубатларни бошидан кечириши муқаррар бўлган эса мен ҳам улар қатори Наманган қамоқхонасидан Тошкент қамоқхонасига,ундан нари Зангиотадаги умумий тартиб ўрнатилагн аҳлоқ тузатиш колониясига келтирилдим.

    Тақсимотда мен тикувчилик цехида ишловчи маҳкумлар отрядига тушдим.Лекин тикувчиликда уқувим йўқлиги боис ҳафта ўтмай кабел-сим ўраш цехига ўтказилдим.У соҳада ҳам тайинли касбим бўлмагани учун ўша кезларда Зангиота тумани(Калинин райони эди аввал)далаларида сабзавотчилик ишларига чиқаришди.

    Зонада жазо муддатини ўтар эканман,юқори суд идораларига кетма-кет шикоят хатлари ёздим,лекин барча ёзганларим бесамар кетди.Мен жамиятдан ажратилиб,яширилган эканман.Шикоят хатларим муассаса шатабидан нарига ўтмас экан.

    Одам ҳамма нарсага кўникар экан.Мен ҳам вақт ўтиб қисматимга кўнгандай бўлдим.Лекин юрагимнинг бир четида кемтик бор эди.

    Жазони ижро этиш муассасалари бош бошқармаси нашри бўлган фақат рус тилида чоп этиладиган"Трудовой день" номли газетаси бўларди(ҳозир фақат ўзбек тилида "Вақт" номи билан чиқади).Ш угазетага "Тақдирлар" рукни остида лавҳалар ёзиб жўната бошладим.

    Одатдаги кунлардан бирида муассаса радиоузели орқали штабга чақириб қолишди.Мени муассаса бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Раҳимжон Илҳомов чақиртирган экан.Унинг хонасига кириб бордим.Одатда муассаса зобитлари-ю,назоратчилари маҳкумлар билан қўл олиб кўришишмайди,лекин Илҳомов мен кириб боришим билан ўрнидан туриб столни айланиб ўтдида "келинг домла",дея қўл олиб саломлашиб ўтиришга таклиф этди ва анча вақт суҳбатлашиб муассасада тарбиявий ишларни яхшилаш борасида нималар қилиш кераклиги хусусида фикрларимни сўради.
    Мен ўзим билганча фикрларимни айтдим.Шундан сўнг суҳбат якунида Илҳомов газетага ёзишда давом этишимни ва яхши шароит бўлиши учун муассаса кутубхонасида ишлашимни таклиф этди.Албатта бу таклифдан хурсанд бўлиб кетдим.

    Энди мен кутубхонада яшаб,кутубхонада ишлай бошладим.Бирмунча ўзимни эркин ҳис қила бошладим.

    Кутубхонада адабиётлар унчалик кўп бўлмаса ҳам аммо кундалик газета-журналлар узилмай келтириб туриларди.Ўшандаги Калинин туманининг "Ленин йўли" туман газетасида Жамила Харасова исм-шарифли газета мухбирининг долзарб мавзулардаги мақолалари айниқса манзур эди.

    Ризо Обид.
    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz