Ризобек Воскресенье, 2025-07-27, 01.13.55
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Сентябрь » 21 » Чизгилар
    23.38.54
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    54.Озодлик

    Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти яхши хулқли маҳкумларни жиноят даражасига қараб Ўзбекистон жиноят процессуал кодексидаги тегишли моддаларга асосан муддатидан аввал шартли равишда озод қилиш учун муассаса ҳудудидаги маҳаллий судга тақдимномалар киритар эди.

    Жазо муассасасида 8 ой бўлганимдан сўнг хулқи яхши маҳкумлар қаторида муддатидан аввал озод этилишга мен ҳам тавсия этилдим.

    Тавсиядан сўнг йигирма кунлар чамаси ўтиб муассасада туман судининг кўчма ҳайъати муҳокамасига чақиртирилдим.

    Судда раислик қилаётган киши менга қараб туриб кулиб қўйдида ва сизга бир маслаҳат,яхшилаб эслаб қолинг,деди.Мен судя нима маслаҳат берарди,насиҳат қилса керакда деб ўйладим ўша палла.Лекин у насиҳат қилмади аксинча бундай деди:

    -Домла яна милиция ходимини юзига тупуриб,кўкрагига тепадиган бўлсангиз ҳеч ким йўқ жойда,гувоҳларсиз қилинг бу ишни-деди.

    Янгиқўрғондаги судда бу ҳақда гап-сўз бўлмаганди.Лекин кейинчалик вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган Азимов ўша ўзи истаган эпизодни киритишга эришган,шу боис ҳам вилоят прокуратурасидан протест ёзилган экан.

    Мен судянинг сўзларини тинглай туриб хаёлим бир дам ўша воқеалар томон кетиб қолибди.

    Фақат унинг сўнгги сўзларидан ўзимга келдим:"шартли равишда озод қилиндингиз,келгуси ҳаётингизда бу каби қора кунлар рўй бермасин".
    Яхши тилак бўлди.Раҳмат дедимда ўзимни қушдай енгил ҳис қилиб, озод этилишимни кута бошладим.

    55.Оҳангарон-Олмалиқ

    Мен қатори шартли озод этилганлардан яна икки кишини бир ҳафта ўтиб озодликка қўйиб юборишди.Лекин бу тўла маънодаги озодлик эмас эди.Биз жазо муддатининг қолган қисмини Оҳангарондаги махсус комендатурада юриб,қурилишларда ишлаб ўташимиз керак эди.

    Ташқарида кутиб турган Оҳангарондан бизни олиб кетишга келган милиция вакиллари кузатувида автобусга ўтириб йўлга тушдик.

    Оҳангаронга келганимиздан сўнг ҳафта ўтмай бу муассаса тугатилаётгани боис Олмалиқдаги худди шу каби муассасага ўтказилдик.Ўша кезларда Олмалиқ шаҳри Москов таъминотидаги шаҳар бўлиб,туб аҳоли асосан ўзбеклар эмас эди.Агар бу шаҳарнинг номини айтмай,қўққисдан келиб қолган киши Россия шаҳарларидан бири деб ўйлаши мумкин эди.

    Лекин чиройли кимёгарлар шаҳри эди.Аммо шаҳарни куну тун кимё ва бошқа турли корхоналарнинг осмонўпар мўриларидан чиқиб турадиган кўм-кўк заҳарли тутуни қоплаб ётар ва у нафасни қисиб,томоқни ачиштирар эди.
    Шунисига ҳам минг шукур қилардик.Чунки бу ҳарқалай қамоқхона эмасди-да.

    Олмалиққа Ўзбекистоннинг турли жазо муассасаларидан шартли озод этилган маҳкумлар келтирилиб,тўрт қаватли умумий ётоқхонага жойлаштирилар,жазо муддати тугаганлар ўрнига деярли ҳар куни янги маҳкумлар келиб алмашиниб турарди.Мен у жойни каптархонага қиёслагандим ўшанда.

    Янги келганлар ўшанда ҳамма идора,ташкилот,муассасаларда урф бўлган мажлис ва тадбирлар ўтказиладиган "Ленин хонаси",деб аталадиган залга йиғилдик.Тўрт милиция ходими ҳар биримиздан қурилишда ишлаш учун қайси ҳунар қўлимиздан келади сўрай бошлашди.Кимдир бетон қорувчиман,деса,бошқа бир киши дурадгор ва яна бошқаси сантехник ва ҳакозо касбларни айтишди.
    Мен эса ҳеч ўйлаб ўтирмай бўёқчилик дедим.Чунки оқлаш-бўяш ишларини билмайдиган киши бўлмаса керак.
    Лекин мендан бошқа ҳеч ким бу касб номини атамади.Кейинчалик бунинг сабаби маълум бўлди.Қурилишда энг кам маош тўланадиган касб оқловчи-бўёқчиларники экан.

    Ризо Обид.

    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz