Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.46.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 34
    Гостей: 34
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Сентябрь » 22 » ШЕЪРИЯТ
    14.32.03
    ШЕЪРИЯТ
    Юсуф ЖУМА:Янги шеърлар

    Ҳеч кимни сенчалик рашк этганим йўқ

    Жамолингга қолдим қойил,
    Эриб оқди пойингда дил.

    Очилган оқ гулсан, лекин
    Сочинг сунбул, зулфинг сунбул.

    Кундузсану серюлдузсан:
    Кўз, қароғ, сийна – самон йўл.

    Сени кўрса яратганни
    Унитарди ҳатто расул.

    Қойилман ҳуснингга, сени
    Этаман ишқимга қойил.

    XXX

    Ҳажринг сихдир, бағрим кабоб,
    Қон кўзлар—қўш баҳрим кабоб.

    Сихга тердинг уммони ҳам
    Ҳар киприкда наҳрим кабоб.

    Кабоб қилдинг шаҳардан ҳам,
    Мулкинг—қалбим—шаҳрим кабоб.

    Қисмат олов, ишқинг олов,
    Қўш ўтдан қўш даҳрим кабоб.

    Сихга терасан гўрни ҳам:
    Ўлсам бўлур қабрим кабоб.

    XXX

    Ҳаёт — оғир яра. Эртак бахт, малак,
    Ҳаётдан эртакка ўтгум келади.
    Сенинг этагингдан бошланур эртак
    Сенинг этагингдан тутгим келади.

    Ҳар бир ҳужайрамга чиқади қанот,
    Ҳар бир ҳужайрангдан чиқар оппоқ пар.
    Жуфт-жуфт оққушлардан осмонлар обод,
    Жуфт жуфт булбуллардан баҳор музаффар.

    Армон девларидан қолмайди нишон,
    Муроду мақсадга етади мурод.
    Эртакда ёлғон йўқ, ҳаётчи ёлғон,
    Вужудинг бўлади бир оғиз новвот.

    Бол бўлиб эрурсан олов тилимда,
    Кўзимда қароғсан, юрагимда жон.
    Белинг жон томирим бўлар дилимда
    Пойимизда оқар сел бўлиб осмон.

    Ҳаёт оғир яра. Эртак бахт, малак,
    Ҳаётдан эртакка ўтгум келади.
    Сенинг этагингдан бошланур эртак
    Сенинг этагингдан тутгим келади.

    XXX

    Бобо Темур поёни йўқ жоҳонни
    Туркистонга айлантириб кетдинггиз.
    Авлодингиз ёвга ечар иштонни,
    Маҳшарга шу авлод боис етдинггиз.

    Аёлини эплолмаган қавмга
    Қолдирдинггиз дунё, фалак азимин.
    Ўзиники камдек номард ғанимга
    Ечар ҳатто хотин қизин лозимин.

    Имкон бўлса қайта бунё этса кўк,
    Сиз бас қилиб ёвга қилич чаплашни
    Ўргатсанггиз тиғинггизга бериб эрк
    Пуштинггизга аёлини эплашни.

    XXX

    Ҳеч кимни сенчалик рашк этганим йўқ,
    Сенчалик севмабман, демак, ҳеч кимни.
    Рашки улуғларнинг севгиси улуғ,
    Севгига маҳкум де рашкка маҳкумни.

    Кимгадир рашкимнинг ўзани саёз—
    Кўлмак ўзанидай қуриб битади.
    Нигоҳим йўлингда этади парвоз
    Ўзи билан жонни олиб кетади.

    Кимгадир рашкимнинг ўзани ҳовуз,
    Кўлмакдай қурийди кунлардан бир кун.
    Фақат сен дил учун, жон учун азиз,
    Ишқингга тутқунман, бир умр тутқун.

    Сени рашк этаман ўзани уммон,
    Ҳеч қачон қуримас севгим ҳам денгиз.
    Рашк билан муҳаббат яшар ёнма ён
    Рашки тенгсизларнинг ишқлари тенгсиз.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz