Ўзбек миллий шоири Юсуф Жумаевга жиноий иш очилди
Файзулло, “Туронзамин” мухбири
Шоир Юсуф Жумаев оиласига таъқиб бир неча йилдан буён давом қилар
экан, 2007 йилда эса бу оила учун таъқибу таъзиқлар чегарадан ошиб
кетди. Президентлик сайлови яқинлашар экан Юсуф Жумаевнинг овозини
ўчириш учун аввалом бор унинг ўғли Машраб Юсуфжон ўғлини ҳеч қандай
асоссиз ҳибсга олди. Гувоҳлару жабрланувчи деб айтилаётганлар ҳам
Машрабнинг айбсизлигини тан олиб айтиб турганда шармандаларча
ўтказилган Суд мажлисида Машраб озодликка чиқарилди.
Ҳозирги кунда шоирнинг ўзи ва унинг ўғилларига қарши жиноий иш
очганлар. Уларга пахта ҳосилини далада сақлаганлик ва ўз вақтида
сифатли топширмаганлик айби билан Бухоро вилоят Ички Ишлар бошқармаси
ходимлари томонидан жиноий иш очганлар. Юсуф Жумаев оиласига иқтисодий
босимлар ўтказишяпти.
Юсуф Жумаев раҳбарлик қилаётган «Буюк Абдулқодир Гилоний» фермер
хўжалигининг 40 (қирқ) тонна пахтаси 18-19 сентиябрь кунлари Қоракўл
туман Пахта тозалаш заводи томонидан қабул қилиниб ҳеч қандай ҳужжат
берилмаган эди. 21 сентябрь куни пахта даласида қолган яна 38 (ўттиз
саккиз) тонна пахтани ИИБ ва МХХ ходимлари иштирокида Қоракўл туман
Пахта Тозалаш Заводи раҳбарлари келиб олиб кетдилар.
Пахтани ташиб кетиш жараёнида фермердан рухсат бўлмаса пахтани
тиркамаларга юкламайман, фермердан бошқа ҳеч ким пахтанинг хизматини
қилмаган, пахтани олиб кетишга ҳаққи йўқ, деб айтган пахта босадиган
трактор ҳайдовчи Рўзибой исмли меҳнаткаш кимса ИИБ томонидан ҳибсга
олинган.
50 дан ортиқ МХХ чилар ИИБчилар қуршаб олган даладаги пахта олиб
кетилар экан ҳеч ким ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмади. Юсуф Жумаев
олиб кетилган пахталар учун юк хати беришни талаб қилганда, ҳужжатларни
бериб юборамиз, ўғлингиз Алишер пахта пунктитга борсин деб айтадилар.
Алишер Пахта пункитига борганда эса Пахта пункитлари орасида номерсиз
машиналар чиқиб келади ва улардан тушган ИИБ ва МХХ ходимлари Алишерни
ўраб оладилар. Алишер қуршовдан зўрға қочиб қутилади.
Ошкора талончилик. 78 (етмиш саккиз) пахта заводга олиб кетилди,
Юсуф Жумаевга эса бир тийин ҳам тўланмайди. Аксинча Юсуф Жумаев пахта
харажатлари ва пахта теримчилари пулларини ўз ҳисобидан тўлашга мажбур.
Теримчиларнинг ўзига ҳар килограмм пахта 53 сўм бўлганда 4134000 (тўрт
миллион бир юз ўттиз тўрт минг) сўм тўлаш лозим. Бундан ташқари пахта
режаси бажарилмади деган баҳона билан Юсуф Жумаевнинг тирикчилик манбаи
бўлган ерни ҳам тортиб олиш режасини тузганлар. Ҳолбуки режани бажариш
учун етарли бўлган бир юз тоннага яқин пахта 2007 йилнинг 30 августига
қадар йиғиб териб олинган эди.
Биз масалага ойдинлик киритиш мақсадида завод раҳбарлари фикрини
ўрганганимизда, завод раҳбари биз билан суҳбатда, биз бажарувчимиз
холос, сиёсатга аралаша олмаймиз, бу ишлар юқоридан буйруқ билан амалга
оширилаяпди, деб айтди. (Овозлар Аудио касетага ёзиб олинган).
Президентлик сайловига тайёргарлик кўраётган Ислом Каримов ҳозирда
мамлакат ичидаги мухолифларининг овозини ўчириш компаниясини олиб борар
экан Шоир Юсуф Жумаев ва унинг ўғиллари масаласида жиддий ҳаракат
қиляпти. Каримов улардан қутулса сайловни эркинроқ ўтказаман деб
ўйлаётганга ўхшайди, шекилли.
|