Яна "Меҳнат байроғи"да Оҳангарон туман газетасидаги каби эркин мухбир мақомида ишлай бошладим.
Камчилик-нуқсонлар,ноҳақликларга
муросасизлик муносабатим ўша-ўша ўзгармаганди.Яна танқидий
чиқишлар,фелъетонлар ёзиш ва уни эълон қилишдаги тўсиқлар билан кураш
давом этди.
Летучка,деб аталувчи газеталарда ҳар ҳафтада бир
бўладиган ҳисобот ва режалар тузиладиган йиғилишда аввал газетага
масъул котиб бўлган эндиликда эса туман радиоси муҳаррири бўлиб
ишлаётган Нуриддин Холматов ҳам иштирок этарди.У шундай йиғилишлардан
бирида сўз олиб ғоят асабий ҳолатда гапирди.У:"ука шунча бошингизга
тушган кулфатлар озмиди,танқид ёзишни бас қилсангизчи",дея куюнгандай
гапирар экан,юқоридагилар бу ҳақда айтиб қўйишини сўраганликларини
қистириб ўтди.
Мен унга куюнмай қўяверинг,
виждонсизлик қилиб юқорига яхши кўрингандан,ёмон бўлганим афзал,дея
анча тортишиб қолдик.
"Меҳнат байроғи"даги дастлабки пайтлардаги
самимий муҳит бузилган экан.Сабаби мен қамалгач таътилдан қайтган
Насриддиновни ҳозирги энди ҳокимият,деб номи ўзгартирилган ўшандаги
райком бюроси йиғилишида "жамоада одоб-аҳлоқ масалаларини бўшаштириб
юборган",деган камчилиги учун ишдан олишмоқчи бўлибди.Бу ҳақда бюрога
муҳаррир ўринбосари,бошланғич партия ташкилоти секретари Жума Мусаев
ахборот тайёрлаб тақдим этибди.Ўша йиғилишда Насриддиновни обдон танқид
остига олишгач унинг ўзига ҳам сўз беришибди.Ўшанда
Насриддинов:"парткомимизку мени бу борада айбли,дея ахборот тақдим
этибди,лекин мен у палла таътилда эдим,иккинчидан у партком сифатида бу
борада кўпроқ масъул",дебди.
Бюрога йиғилганлар бу гапдан сўнг
ахборот тайёрлаган Жума Мусаевга шахсий партия ҳисобига ёзиш шарти
билан қаттиқ ҳайфсан,Насриддиновга эса ҳайфсан беришибди.
Муҳаррир бўлишга иштиёқманд Мусаев бу каби қарор чиқарилишида Насриддиновни айбли,деб билиб ўзаро низолар авж олибди.
Келгуси
йил эндигина улар олган жазолар бекор этилган кунларда газета жамоасида
янада ғоят кўнгилсиз ҳол,аниқроғи фожеа юз берибди.
Газетада
котиба бўлиб ишлайдиган ёш келинчакнинг эри кимдандир асоссиз рашк
қилиб тўппа-тўғри редакция биносида хотинини сўйиб қўйибди.Шундан буён
Абдураҳмон Насриддинов корректор,Жума Мусаев эса муҳаррир вазифасини
бажарувчи бўлиб қолган экан.
Бу пайт мен ишга келиб,яна танқидий
чиқишлар билан ва яна бунинг устига на Жума Мусаев тарафдорлари,на
Насриддинов тарафдорларига қўшилмаганим икки гуруҳнинг менга
қаршилигини келтириб чиқарди.
Шу боис ҳам Мусаев кунлардан бир
кун мени чақириб,"вақтинча ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ
чиқаргандим,бугундан бўшсиз",деб қолди.Мен эса унга :"йўқ, ёлғон
гапирманг,менда буйруқнинг нусхаси бор,унда вақтинча,деган сўз йўқ",дея
тортишиб қолдим.У эса:"у буйруқда бўлмаган эса мана бунисида
бўлади",дея янги буйруқ ёзди.
Лекин бу тортишувимиз газета умумйиғилишигача борди ва мен ҳақ бўлиб чиқдим ва яна ишда қолдим.
Лекин
орадан кўп вақт ўтмай ходимларни қайта шаҳодатлаш(аттестация)дан
ўтказамиз,деб қолишди.Касби журналист бўлмаганлар шаҳодатлашда иштирок
этишни кутиб ўтирмай бошқа ўз соҳаси бўйича иш қидираверишсин,дейилди.
Мен
институтни битирганим ҳақидаги дипломни олиб Тошкентга бориб ТошДУ
журналистика факультетининг ўша пайтдаги декани Нестеренкога ўқишга
қабул қилишларини сўраб ариза билан мурожаат этдим.
Ўша пайтдаги
Олий таълим тўғрисидаги талаб ва қоидаларга кўра гуманитар олийгоҳни
тугатганлар иккинчи бир касб олиш учун бошқа гуманитар соҳа бўйича
ўқишни давом эттириш истаги бўлса имтиҳонларсиз 3-курсга қабул қилинар
эди.Нестеренко менинг аризамга имзо чекишдан аввал,журналистиканинг рус
бўлимими ёки ўзбек бўлимига киришни исташимни сўради.Мен ўзбек
бўлимига,дея жавоб айтганимдан сўнг сиртқи бўлим декани Сайди Умировга
ҳужжатларимни топширишимни айтди.
Ҳужжатларни топшириб Умировдан
"ТошДУнинг журналистика факультети 3-курс талабаси",деган
маълумотномани олиб қайтгач яна редакцияда шаҳодатлаш кунини кутиб
юравердим.
Ўша кезларда Мусаев менга:"сиз нега ишдан
кетмаяпсиз,ахир сиз мутахассислигингиз бўйича журналист эмассизку",деб
қолди.Мен эса:"кечирасиз бошқа журналист эмаслар ҳам
ишлашяптику",деганимда у:"улар деганингиз бири бу йил журналистикага
биринчи курсга қабул қилинган,иккинчиси эса 2-курсда ўқийди",деб қолди.
У
ҳолда,мана буни шахсий иш варақларимга қўшиб қўйинг,дея 3-курс ТошДУ
журналистика факультети талабаси,деган маълумотноманинг нусхасини
узатдим.
Шаҳодатлаш бўлиб ўтмади.Бу тадбир фақат мен учун ташкил этилаётгандида.
60.Бор эканку ҳақиқат!
Мени
ишдан четлатиш учун турли баҳоналар ўйлаб топа бошлашди,аммо ҳар гал бу
баҳоналар чипакка чиқиб бунинг уддасидан чиқолмасдилар.
Шундай
уринишлардан бирини эса райком котиби,аниқроғи ўша пайтлари район
партия комитетининг идеология ишлари бўйича котибаси Малика Жўрабоева
бошлади.Ушбу чизгиларим аввалроғида мактабдаги комсомолга қабул қилиниш
тадбири-ю ва менинг аъзо бўлмаганим хусусида баён этгандим.Ўшанда туман
комсомоллари етакчиси бўлган Жўрабоева орадан ўн йил ўтиб райком
котибаси амалига минганди.
Редакциянинг янги топшириғи билан
эрталабдан таҳририятга келмай хўжаликлардан бирига бориб у жойдаги
аҳвол бўйича материал(газетачиларда янги бирор мавзудаги ҳар қандай
асар "материал",деб аталарди Р.О)кетгандим.Тушдан кейин қайтдим.
Ишлаш
хонамга кириб улгурмасимдан Жума Мусаев хушкайфиятда пешвоз
чиқди.Камдан-кам ҳолатдагина хурсанд бўладиган Мусаевнинг кейинги
пайтларда асаби қаттиқ чарчаган,шу боисданми юзининг чап томонга
қийшайиб пирпираб туришидан у кулганда янада қийшайиброқ кетарди.
У
қўл олиб сўрашаркан:"бугун сиз йўғингизда Жўрабоева келиб,йиғилиш
ўтказди,судланган одам газетада ишлаши мумкин эмас,шу боис унинг ўзи
ишдан бўшаганингизни эълон қилиб кетди",деб қолди.
Эртаси
эрталаб барвақт турдимда ҳали ҳеч ким ишга етиб келмай туриб район
партия ташкилоти биринчи котибини кута бошладим.Ўша кезларда
Абдураҳимхон Жаъфаров,деган киши биринчи котиб бўлиб уни анча адолатли
раҳбар,деб эшитган эдим.
Унинг қабулига кириш қийин бўлмади.У
хонасига кириб кетиши билан котибасини чақирди.Зум этмай котиба чиқиб
менга "сиз киринг",деди. Абдураҳимхон Жаъфаров бошқа кўрган котибларим каби каландимоғ киши эмас экан.У типпа-тик турган кўйи гаплашди.
Мен
унга бошдан охир бошимдан ўтганларни қисқача сўзлаб бердим.У мени
сўзимни бўлмай, диққат билан тинглар экан ниҳоят эшитиб бўлиб бундай
деди:
-Мен ҳар куни ишга келгач биринчи қиладиган ишим газетада
ёзилганлар билан танишишдан бошлайман.Унга қараб қиладиган ишларимни
режалайман.Сизнинг ёзаётганларингиз билан яхши танишман.Жўрабоева хато
қилибди.У учун район партия комитети номидан мен узр сўрайман
сиздан.Ҳеч иккиланмай бориб ишингизни давом эттираверинг.
-Раҳмат,лекин у учун сиз нимага узр сўрайсиз?Унинг ўзи жамоамизга хато қилганини айтиб қўйса бўлди-дедим мен.
-Майли,сиз
қайтиб боргунча мен унга айтаман редакцияда қайта йиғилиш ўтказишга
тайёр бўлиб туришади,Жўрабоева ҳам етиб боради-деди Жаъфаров.
Мен қайта дунёга келгандай ҳис қилгандим ўзимни ўшанда."Бор эканку ҳақиқат",дея ҳайқиргим келарди.