Озодлик радиоси ўзбек бўлимига
БиБиСи радиоси Ўзбек бўлимига
Америка Овози радиоси Ўзбек бўлимига
Очиқ хат
Бизнинг оиламиз ҳозирги кунда МХХ ва ИИБ ходимлари қуршовида қолган.
Дадам Юсуф Жумаевга қарши Бухоро вилоят Ички Ишлар Бошқармаси ходимлари
жиноят иши очдилар. Ҳозирги ҳар лаҳзамиз хавф остида кечмоқда. Каримов
жаллодлари истаган пайти сангсия билан келиб бизни оилавий уюшган
жиноий гуруҳ сифатида ҳибсга олиши мумкин. Мен воқеалар ривожи ҳақида
Сизларга бир неча карра хат ёзиб юбордим. Бироқ натижа йўқ.
Илгари ҳам укам Машраб Юсуфжон ўғлига қамоқда ўтказилган қийноқлар
ҳақида ёзиб юбордим ва фактларни ҳам илова қилдим, бирор хабар
бермадинглар. Ўзбекистонда Ҳозирда Президентлик сайловига тайёргарлик
кўрилар экан, Президент Каримов мухолифатнинг кўзга кўринган
номоёндаларини ҳибсга олиб йўқотиб юборишга ҳаракат қилаяпди. Чунки у
Сайловни мухолифатсиз ўтказмоқчи. Унинг қилаётган ноқонуний хатти
харакатларига Сизлар томошабин бўлиб турибсизлар. Бирорталаринггиз ҳам
радиоларинггиз орқали бирор маълумот бермадинглар.
Демократик Давлатларнинг молиявий кўмаги ҳисобига ишлаётган радиолар
ҳеч қайсиларинггизнинг ҳам онанггизнинг уйи эмас. Сизлар воқеалар
ривожини холисона ёритишларинггиз шарт. Сизлар ўз гуруҳларинггиздан
бўлмаган, Сизларни жиндеккина бўлсада танқид қилган шахслар ҳақида
бирорта ҳам маълумот бермасликка ҳаракат қиласизлар. Айримларинггиз эса
Ўзбекистонда яшаётган қариндошларинггизни ўйлаб диктатор Каримов ва
унинг МХХсидан қўрқасизлар. Сизларнинг ҳам Каримовдан заррача ҳам
фарқларинг йўқ. Биз Каримов режимига мухолифат бўлиб қандай курашаётган
бўлсак Сизларга қарши ҳам шундай курашамиз. Ҳеч бўлмаса Демократик
давлатларнинг пули ҳисобига ишлаётган радиоларнинг одилона ишлашини
йўлга қўёлмас эканмиз ҳеч қачон Ўзбекистонда озодлик бўлмайди.
Ўзбекнинг қора куни давом қилаверади.
Алишер Юсупжон ўғли.
25.09.07 й