Ризобек Пятница, 2025-06-20, 08.40.05
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Сентябрь » 25 » Золимнинг зулмлари
    16.29.27
    Золимнинг зулмлари
    Ислом Каримов қаҳрамон бўлган юртда Юсуф Жума "Ватан хоини!"

    ДИКТАТОРНИНГ САЙЛОВОЛДИ КАМПАНИЯСИ

    (Туронзамин).Бухоро вилояти Қоракўл тумани Янгибозор фуқаролар йиғинида Шоир Юсуф Жумаевга қарши мажлис ўтказилган. Бу мажлисга Бухоро вилоятининг турли нуқталаридан ҳукумат тарафдорлари, МХХ агентлари тўплаб келинган ва оддий фуқаро сифатида иштирок қилганлар.

    Мажлисда Юсуф Жумаевдек халқни сотган, Америка Қўшма Штатлари манфаатлари учун ишлайдиган, АҚШни ўзбеклар орасида пропаганда қилиб юрадиган, Ўзбекистондаги вазиятни бузиб кўрсатадиган, Президентни ёмон отлиққа чиқарган кимсаларга ўрин йўқ деган мавзу илгари сурилган.

    Сўзга чиққанлар Юсуф Жумаев ва унинг ўғиллари ўзбек халқининг душманлари деган фикрни айтганлар. Бу мажлисга Юсуф Жумаев ва унинг ўғилларини ҳам олиб боришга ҳаракат қилинган. Бироқ улар мажлисга бормаганлар. Сўзга чиққанлардан кўпчилиги Юсуф Жумаев ва ўғилларини қонун олдида ватан ва халқ хоини сифатида суд қилиб, отиб ташлаш керак деган фикргача борганлар.

    Юсуф Жумаевга қарши ҳозирги кунда турли баҳоналар билан очилган жиноий иш бўйича тергов қилиш учун шоир билан бирга унинг тўрт ўғлини мажбуран олиб келишга қарор чиқарилган.

    Ҳар лаҳзада эса шоирнинг уйига келиб уни ўғиллари билан бирга ушлаб кетишлари мумкин.

    Янгибозор фуқаролар йиғинида ўтказилган мажлисда сўзга чиққанлар Юсуф Жумаев 2001 йилда шеърлари учун Ўзбекистон жиноят кодексининг 159 моддаси билан ҳибсга олинганда ҳам ўтказилган мажлисда уни йўқотиш керак деган фикрни олдинга сурган эдилар ва уларнинг сўзлари видео тасвирга туширилиб Юсуф Жумаевнинг жиноят иши папкасига қўйилган эди.

    Юсуф Жумаевга қарши илгари уч марта очилган жиноят ишида гувоҳлик қилганлар тўртинчи маротаба ҳам гувоҳ бўлиб иштирок қиляптилар.

    Масалан, Жумаев Тўрақул (МХХ томонидан ёлланиб Юсуф Жумаевга қарши фаолият кўрсатаётган МХХ агенти. фақат фамилияси ўхшаш) сўзга чиқиб Юсуф Жумаевни ўлдириш керак деб узоқ гапиргани учун унга 2001 йилда 16 гектар ер инъом қилинган.

    Бу сафар бу кимсага охиригача яхши тўхтаб берса Уз Даэво автомобил заводида ишлаб чиқарилган янги Матиз автомобили инъом қилинишини шахсан Қоракўл туман ҳокими Матлуб Нуъмоновнинг ўзи  ваъда қилган ва бошқа иштирокчиларга ҳам худди шундай ваъдалар берилган деган гап-сўзлар юрибди.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz