Кейинги пайтларда турли кишилар ва гуруҳларнинг думи узун мурожаат,чақириқлари кўпайиб кетди.Ҳаммасини бўлмасаям айримларини "нима дейишмоқчи",дея беихтиёр кўз югуртирасан киши.
Бундай чақириқлар бўлиб тургани яхши.Одамларнинг ижтимоий-сиёсий фаолликка чорлов ва асосий мақсад ҳамжиҳатликда жаҳон афкор оммаси эътиборини Ўзбекистондаги мавжуд диктатура режимига қарши курашишга жалб этиш ва ғалабани қўлга киритиш.
Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар ясаб чинакам мустақиллика эришиш. Олийжаноб мақсадлар.
Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси яхши,эзгу ниятлар,орзуларни ўз ичига олган.Лекин...
Биргина ана шу лекини бўлмаса эҳтимол нур устига аъло нур бўларди.Айтмоқчи бўлганим шу каби чақириқлар билан чиқаётган кишилар қаторида ўзим яқиндан билган,кунда бўлмаса ҳам кунора мулоқотда бўлиб турадиган кишилар исм-шарифларини учратиб қоламан ва албатта қўнғироқ қилиб,"эзгу иш бошлабсизлар",дея қутлайман.Танишларим эса қайси,қанақа иш,дея мендан сўрайди."Ҳа,яқинда фалондақа мурожжат билан чиқибсизларку,сизнинг ҳам имзонгиз бор экан",дейман.
Охиргиси Маастрихт Университети бир профессори билан шундай суҳбат бўлди.
У менга ташриф қоғозини берар экан,анча йиллардан буён чақириқда имзоси остига ёзилган ташкилотдаги фаолияти тўхтаганини айтди.
Мен унинг ташриф қоғозини ён чўнтагимга солиб қўяр эканман,айримлар эҳтимол бундан бехабар ўз мурожаатлари думининг узун бўлиши учун унинг исми шарифини тиркаб, ўзларини ўзлари алдаб юпатаётган кишидай таассурот уйғотди ва ушбу мулоҳазаларни қаламга олишга ундади.
Мен бу билан кимнидир сохта имзолар тўплагани учун фош этишни мақсад қилиб қўйганим йўқ.Шу боис ҳам мулоҳазаларимни умумий тарзда баён этдим.Ким чалғитиш машғулоти билан банд ўзи билади ва бундай фаолиятдан тийилади,деган умид ҳам йўқ эмас.
Мурожаат,чақириқлар яхши ниятдагиси барибир яхши,фақат у бошқа билмаганларни чалғитмаса янада яхши бўларди,деган ўй кечди кўнгилдан.