Ризобек Пятница, 2025-07-25, 02.36.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 1 » Ўғри ким?
    01.18.39
    Ўғри ким?
    Саҳифамизга ўғри оралади

    Бундан сал олдинроқ саҳифамиздан бир эълон ўғирланганди.

    Сурбет ўғрига мулкимизни қайтаришни айтиб,десак ҳам бетини эшакнинг терисидай қалин қилиб туриб олди.Ўғри бўлганда ҳам суллоҳ ўғри экан.
    Ҳа,майли олсанг олавер еб тўймаган,ялаб тўярмидинг,дегандай ундан кечдик.

    Лекин икки-уч кундан буён яна бир ўғри оралади саҳифамизга.Бу ҳам ўша ўғри бўлса керакда,лекин суллоҳ-сурбетликда бу галги ўғри худди Ўзбекистон МХХсининг хуфяларига монанд ҳаракат қилди.

    У ҳеч бир сўроқсиз саҳифамизга ўтирволиб баъзи мулкларимизга кўзини лўқ қилиб,ўлган бузоқ кўзидай мўлмайиб ўтираверди.

    Ўғрига барибир экан,денг.Чунки шундоқ муборак Рамазон ойида ҳам касбини ташламаганига қаранг.Умуман ўзи ўғирлик қон билан кирган бу каби маҳлуқсифатлардан жон билан чиқса керакда.

    Лекин биз у ўғрининг ортидан қувмадик. Бу каби ўғридан узоқроқ туриш ва ундан айрим мулкларни яширишга мажбур бўлдик холос.

    Ҳозир биз у хуфя ўғрини қидирмаяпмиз,чунки қозонга яқинлашсанг қораси юқади,деган гап бор.Гап у хуфя ўғрининг кимлигида ҳам эмас.Гап шундаки бошқа сайт маъмурларига интернет оламида алоҳида таҳсил олган катта МХХ хуфя ўғриси пайдо бўлганидан огоҳ этиб қўймоқчимиз.

    У ҳозирча яшириниб юрган бўлсада ахир бир кун тумшуғидан илиниши турган гап.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz