Ризобек Пятница, 2025-06-20, 22.33.42
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 2 » Чизгилар
    02.54.54
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    75.Уларнинг ташвишлари-менинг ташвишларим эди

    Топганимни ҳар бир дуч келган кўзимга бечораҳол кўринган кишига ҳадя этардим.

    Кимдир қиз чиқарадиган,кимдир ўғил ўйлантирадиган ёҳуд уй-жой қуришга муҳтож,бироқ қўли қисқа ё юпқароқ бўлса-ю ёрдам сўраб қолса йўқ демасдим.

    Ҳаттоки эгнимдаги янги кийган костюмимни ҳам шартта ечиб кўчада кийдириб юборардим.

    Эҳтимол бу каби ҳотамтойлик қилаётган киши ҳақида кўпчилик хабардор бўлган бўлса керак ҳамма менга яқинлашиб икки оғиз суҳбатлашишга интиларди.Бу эса менга ҳузур бағишларди.

    Уйдагилар эса:"сен ақлдан озгансан,сенинг топган пулингга бир шаҳар қурса бўладику,сен эса елга совураяпсан",дея койишарди.Мен елга совураётганим йўқ эди.Муҳтожларга тарқатаётгандим.Чунки уларда бу каби ҳадяга эҳтиёж бор эди.

    Лекин ҳар қандай сарф-ҳаражатнинг чеки бор деганларидай киссанинг таги кўриниб қолди.Энди одамлар мендан узоқлаша бошлашди.Чунки менда ҳадя қилиш учун имконият ниҳоялаб қолган эди.

    Мен одамларга нимадир ҳадя қилдим вақтида, энди менда имконият йўқлигида қочишаяпти,дея гина қилмадим.Чунки бу табиий ҳол.Қўлингдан ёрдам қилиш келадими,ҳамма сенга ёпишади,йўқми демак узоқлашади.

    Нима қилиш керак?

    Шу саволни ўзимга-ўзим берар эканман,келгуси фаолиятни режалаштириш керак,дея ўй қила бошладим.

    Лекин қашшоқлик даражасига тушиб ўша эшитганим бир ҳикматли сўзни эсладим:"ерга уришмаса, кўкка сапчий олмайсан".Ҳа,ҳақиқатан ҳам ерга урила бошладим.Ерга урилишнинг ҳам ўзига яраша гашти ва оғриқли томонлари борлигини ҳис қилдим.

    Шунда яна дадамлар айтган узоқ-яқиндаги биродарларимни эсладим,дўстларимни эсладим.

    Машинага ўтириб йўлга отландим.Лекин қаёққа боришимни ўзим ҳам билмас эдим.

    Йўлда дуч келган икки йўловчини олиб Тошкентга йўл олдим.Улар машинага ўтиришаётганда "фалон пул берамиз",дейишди,лекин менинг қулоғимга уларнинг қанча пул бериши эмас,оддий кишиларнинг бугунги кундаги кўнглидан кечаётган суҳбат мавзуи муҳим эди.

    Улар ўзаро суҳбатлашар эканлар албатта ўз ташвишларидан сўзлашарди.Уларнинг ташвишлари эса менинг ташвишларим эди.

    76.Танишлар

    Танишлар ҳам ишинг юришмаган пайт қоча бошлайди.

    Айниқса мавжуд ҳукумат назарида "ғаламис","давлат душмани",деган номларни олган эсанг умуман қочишади.Чунки бошида зулм қиличини қайраб турган кишига қўшилиб қурбон бўлиш кимга ҳам керак.Ундайларни ҳам тўғри тушунса бўлади.

    Тошкентдаги танишларни бир-бир йўқлар эканман,уларнинг ёнига қуруқ қўл билан кириб бормас эдим.Чунки минган машинам сўнгги русумдаги "Волга" бўлгани учун ҳам дуч келган йўловчи унга қўл силкиб у ё бу манзилга олиб бориб қўйишимни сўрашарди.Мен эса келгуси мўлжалимдаги танишим уйига бориш йўналишида бўлса ҳеч бир сўзсиз рози бўлардим.Йўлкира ҳақининг ярмига ёнилғи қуйсам,бир қисмига совға-саломлар олиб танишимникига кириб борар эдим.

    Тошкентнинг Эски шаҳар мавзесида истиқомат қиладиган танишимникига бордим.Лекин борган жойимда ишим юришмаётганидан ҳечда шикоят қилмас эдим.Шундоқ ҳам одамнинг руҳиятидан қай аҳволдагилигини билиб олса бўлади.Сизнинг ҳолатингизни айтмасингиздан тушунишмадими,демак уни тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ.Яна билмадимку,мен шундай ўйлайман.

    Хуллас Тошкентдаги ўша илгари машҳур бўлган ГУМ(Бош универсал магазин-Эски шаҳардаги Охунбобоев майдонидаги)ёнидаги кўпқаватли уйлардан бирида яшайдиган танишимникига кирдим.У қучоқ очиб кутиб олди.

    У билан аллмаҳалгача у ёқ,бу ёқдан суҳбатлашиб ўтирдик.У эрталаб бир катта идорага бошлаб боришини ва яхши бир инсон билан таништиришини айтди.

    У ким билан таништирар экан-а,деган ўй билан ўринга кириб ётгач тонгга яқин ҳам кўзимга уйқу илинмади.

    Ризо Обид.

    (Давоми бор).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz