Собиқ
иттифоқ республикалари тарқаган,аввалгидай марказ тақсимоти
тўхтаган.Русиядан қурилиш материаллари,озиқ-овқат маҳсулотлари,техника
ва ҳакозо одамлар эҳтиёжи учун зарур бўлган нарсалар дўконларда
анқонинг уруғига айланганди . Ўзбекистон каби ноилож иттифоқ
таркибидан чиққан республикалар худди ота-оналаридан алоҳида янги
рўзғор бўлиб ажралиб чиққан нўноқ ёш оилага ўхшарди.Ўзбекистондай бой
мамлакат иқтисодини ҳанузгача мустақил бошқаришни уддасидан чиқолмай
хонавайрон қилган Каримов ўшандаёқ одамларни ёлғонлар билан боқа
бошлаганди.
Масалан дўконларда оддий туз,гугурт,ун,шакар,кир
совун каби кундалик эҳтиёж моллари ҳам ноёблашиб қимматчилик эмас
йўқчилик ҳукм сурар эди.
Каримов ёлғонларидан бири матбуот орқали исботини топиб бўлган эди.
Масалан
у яқинлашиб келаётган 1995 йилда Улуғ ватан уруши иштирокчиларига 7
мингтадан ортиқ автомашина совға қилиш ҳақида фармон эълон
қилганди.Лекин Русия энди аввалгидай тақсимот бўйича ВАЗ енгил
машиналарини бермагач унинг ёлғони миси чиққанди ўшанда.
Яна бир
бошқа ҳамманинг кечагидай ёдида қолгани:"янаги йил августдан ҳалқимиз
ҳаёти фаровон бўлиб гуллаб кетади" ёки бўлмаса:"ким ноннинг нархини
оширса ўша давлат душмани",дея юқори минбардан туриб телевизор орқали
айтган ёлғонлари.
Ўшанда эса одамларнинг ночор кун кечираётганини ўйлаб тунни тонгга улаб мижжа қоқмадим.
Эрталаб танишим билан йўлга отландик.
-Қаёққа борамиз-сўрадим ундан.
-Мустақиллик майдонига-деди у.
Ўша
пайт аввалги қардош республикалар,деб аталадиган республикалар энди чет
давлатлар ҳисобланиб Ўзбекистонда ўз элчихона вакилликларини
очишган.Ҳали улар учун алоҳида қароргоҳлар йўқлиги боис бўш турган
биноларга жойлашишар эди.
Биз танишим билан ўша пайт Мустақиллик
майдонидаги эски Ўзбекистон компартияси марказий комитети биносида
жойлашган элчихонага кирдик.
Бинонинг чап қаноти иккинчи
қаватида учта йўлак бўлиб уларнинг ҳар бир йўлагида Қирғизистон,Украина
ва Белорус элчихоналари жойлашганди.
Биз биринчи йўлакда жойлашган Белорус элчихонаси қабулхонасига кирдик.
Эшикда Крилл Никонович Гром лавҳаси осиғлик турарди. Исм-шариф
таниш,дея тургандим ҳамки телефонда танишим гаплашиб,келишиб қўйган
киши ичкаридан чиқиб келди.У ўша 1975 йили институтга кириш имтиҳонлари
чоғида тарих фанидан икки баҳо қўйган ўқитувчимиз Гром эди.У аслида
Белоруссиядан экан.Мустақилликдан сўнг юртига кетиб,кейин у
Ўзбекистонни яхши билгани учун элчи қилиб жўнатилган экан.
У
ичкаридан чиқиб биринчи бўлиб таништиргани олиб келган одам билан эмас
мен билан исмимни айтиб "қанча ёз,қанча қишлар",дея қуюқ сўраша кетди
ва хонасига бошлаб кирди.
Танишим унга:"сизлар таниш
экансизларку,мен таништиргани олиб келибман",дегач Крилл Никонович
Гром:"таниш ҳам гапми,талабаларим ичида энг қадрдони",дея икки баҳо
қўйгандаги воқеагача эслаб анча кулишдик.
78.Диллер
Белорус элчихонасининг савдо-сотиқ билан шуғулланувчи бўлимида диллер бўлиб ишлай бошладим.
Ўша
пайт айтганимдай иттифоқ тугагани учун марказдан тақсимлаш йўқ.Ҳамма
соҳаларда янгидан шартномалар тузилаётган эди.Менинг вазифам
Белорусдаги барча завод,фабрикалар ва ҳар қандай бошқа корхоналар
вакили сифатида фаолият юритишдан иборат эди.Элчихонага мурожаат
қилаётганлар аввало бўлим бошлиғига у ё бу нарса кераклиги хусусида
буюртма-шартномалар тузишарди.Мен эса тайёр шартномаларни олиб
Белорусдаги тегишли идораларга ҳужжатларни элтардим.
Қўлимда бир
дипломат тўла қоғозни самолетда Минскка элтиб у ёқдан яна шунча қоғоз
билан Тошкентга қатнардим.Икки ҳафта,гоҳо бир ой Белорусда бўлсам,шунча
вақт Тошкентда бўлардим.Албатта у ёқда ҳам,бу ёқда ҳам тегишли кишилар
кутиб олишар эди.Минскда янги қурилган кўпқаватли уйлардан уч хоналиси
менга ажратилган эди.
Ўшанда ҳам,ҳозир ҳам Ўзбекистондагиларнинг
ёғин-сочинли кунларда киядиган асосий оёқ кийимлари резина
галошлар.Аёллар,кексалар ҳаттоки ёз ойлари ҳам махси билан галош
кийишади.Наманган вилоятидаги Поп қамоқхонасидаги сифатсиз галош ишлаб
чиқарувчи корхона хом-ашё йўқлиги сабаб ўшандаёқ фаолияти тўхтаб қолганди.
Дам олиш кунларида уйга келганимда ўша ёққа борсанг,Гомель галошидан олиб келгин,жуда сифатли бўлади,деб қолишди.
Мен ҳўп,дедиму улар менга янги бир савдо учун ғоя айтганларини билдирмадим.Чунки ўйлаганим амалга ошадими йўқми.
У яхши
айтдинг,деб қолди ва Белорусга қўнғироқ қилиб,галош билан
қизиқди.Керакли маълумотларни қоғозга ёзиб олди-да менга юзланиб:бизга
сотиладиган нархи 90 тийин,йўлкираси билан 1 сўмга тушаркан,деди.
Ҳамкор
савдо ташкилотларига қўнғироқ қилиб галош ҳақида айтганимизда улар зўрға
туришган экан,зумда етиб келишиб музокаралар бошланиб кетди.
Мен Белоруснинг Гомель шаҳри билан тузилган бир вагон галош етказиб бериш тўғрисидаги шартнома ҳужжатлари билан жўнадим.
Лекин қилаётган ишим худди дастёрга ўхшаб суҳбатлар фақат пул ҳақида бўлгани учун ҳам элчихонада ҳам ишлагим келмай қолди.
Ўшанда
ҳис қилдимки мен янги ғоя кишиси эканман.Белорус элчихонасига қўшни
бўлган Украина элчихонасидагилар билан янги ғоя устида маслаҳатлашиб
қўйгандим.Уни амалга ошириш эса ҳеч тинчлик бермасди.