НАСРУЛЛО САЙЙИД
Каримов узбекча “демократия”ни куз-куз килмокчи
Нихоят Узбекистонда президентлик сайлови компанияси бошланди.
Дунёнинг куп мамлакатларида бунаканги кампаниялар сайлов утказиладиган
кундан анча олдин бошланади ва жамиятда янги умидлар уйготади.
Сайловлар арафасида хамма ерда одамлар уйгонади, килинган ишлар
сархисоб килинади. Янги-янги таклиф ва дастурлар мухокамага ташланади,
одамларда келажакка умид янада ошади. Дунёнинг хамма ерида шундай.
Тугрироги, халк бошида диктаторлар ёки монархлар утириб олган
мамлакатлар бундан мустасно.Аммо уша мамлакатларда хам халк рухиятини
кутариб турадиган тадбирлар доимий равишда утказилиб борилади.
Узбек халки интикиб кутаётган президентлик сайловлари узбек халкига бирор нарса берадими?
Бу сайловдан узбек деган миллатни кунгли таскин топадиган бирор янгилик кутиш мумкинми?
Хозир мана шу савол хаммани кизиктиради.
Узбекистондаги 5 кугирчок партия рахбарларининг бирин- кетин уйкудан
уйгониб, сиёсий сахнага чикаётганлиги Узбекистондаги сиёсий
янгилангишларга хизмат кила олишига нимагадир хеч ким
ишонмайди.”Адолат”,”Миллий тикланиш”,”Фидокорлар”,”Халк-демократик
партияси” ва “Либерал-демократик партия”ларнинг (агар биз уларни-
партия деб атайдиган булсак) аъзолари И.Каримовникидан фаркли уларок
бирор бир сиёсий йул ва дастур таклиф эта оладиларми?
Бу партияларни тузилганидан буён хозирга кадар килган “ишлари”га
бахо бериб, куркмасдан улар халкимизга хеч бир йул таклиф кила
ололмайдилар, деб айтиш мумкин. Кимга керак бу- масхарабозлик.
Юкорида номлари зикр этилган партиялар узларининг МИЛЛАТ ВА ЮРТ
ОЛДИДАГИ БУРЧларини качон хис этадилар. Бу партиялар- руйхатдан утган
ва сайловга катнашишга 100 фоиз имкониятлари бор партиялардир.Агар ана
шу партия аъзолари сидкидилдан истаса, Узбекистонда ниманидир
узгартириш мумкин. Уларда шундай истак пайдо булармикан?
Энди анчадан буён узларича: -”Мен президент буламан”-деб
юрган-С.Абдуллаев, А.Тожибой угли, Ж.Шосалимов, А.Шаймарданов ва
А.Алиевларнингнинг президентлик сайловларида катнаша олиш имкониятлари
канчалик хакикатга якин деб уйлайсиз.
Мен уларнинг имкониятларини “нолга”тенг деб хисоблаган булур эдим.
Чунки уларни Узбекистон конунларида кузда тутилган имзолар сонини
туплай олишларига ишониш кийин. Бу имзоларни туплаш учун мамлакатнинг
камида 8 вилоятининг хар бирида ташаббус гурухлари тузилиши ва
пропорционал тарзда имзолар йигилиши талаб этилади. Уларнинг
бирортасида хам бундай имконият йук.
Колаверса уларнинг молиявий имкониятлари хам бу нарсани амалга
оширишга имкон бермайди.Бу юртдошларимизни ватанпарварлик туйгуларини
хурмат килган холда, узларини овора килиб, бехудага Узбекистонда
“демократик фон” яратишга уриняпсизлар-дейиш мумкин холос.
Узбекистонда жорий килинган сайлов конунлари талаби даражасида
имзолар йигишни мухолифат эплаши мумкин эди. Чунки мухолифатни барча
вилоятларда тарафдорлари ва аъзолари бор. Аммо мухолифат уз кучларини
муофиклаштирмай бу нарсани эплай олмаслиги хам аник. Колаверса бу
тадбир учун анча-мунча маблаг хам топиш керак буларди. Умуман олганда
мухолифат уз кучларини бир максадга йуналтириб, олдинрокдан шу
йуналишда харакат килганда мамлакат ичидан 1-2 номзодни президентлик
сайловига тайёрлашни иложи бор эди. Афсус надоматлар булсинким,
мухолифат ичидаги амалпарастлик касаллиги миллат манфаатларидан хам
устун куйилди, келишиб харакат килиш йули топилмади…
Ушбу сайловларни диктатор И.Каримов кай йусинда маккорлик
билан,”демократик” тус бериб утказмокчи булаётганлигини хамма хис килиб
турибди. Лекин унинг маккорлигига карши альтернатив харакатлар килиш
учун узбек йулбошчилари топилмаяпти.
Узбекистонда сайловлар албатта утади, утганда хам “юксак фаоллик”
билан утади.Одамларимиз хам сайловга боради, бормаса сайлов когозларини
бировга бериб юбориш эвазига булса хам, барибир сайловда “иштирок
этади”.Бу нарсани бутун мамлакат микёсида назорат килишнинг эса иложи
йук.
Энди И.Каримов уз номзодини яна куядими, йукми ?-деган масала
атрофида фикр юргизадиган булсак, хозирча бир нима дейиш кийин. У хозир
вокеалар ривожини диккат билан кузатиб боряпти, у охирги дакикагача
шундай килади ва охирги дакикаларда бир карога келади. Агар унинг
“демократия” уйинлари силликкина утиб кетишидан кунгли тулса, у албатта
уз номзодини хам куяди. Бирок мўъжиза юз бериб, И.Каримов узини кунгли
туладиган бирорта номзодни сиёсий майдонга чикариб юбориши хам мумкин.
Такрор айтаман, бу мўжиза бўлади!
Хуллас муъжизани кутиб яшашдан бошка чорамиз йўкка ухшайди. Чунки
бугунда Узбекистонда юзага келган сиёсий вазият шуни такозо этмокда.