Ризобек Пятница, 2025-06-20, 10.03.52
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 3 » Чизгилар
    18.23.51
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    79.Тақдирлаш

    Белорус элчихонасидаги ташаббускорлигим хизматларимга қараганда анчайин юқори баҳоланди.

    Ўшанда ҳали Ўзбекистонда урф бўлиб улгурмаган дизель ёқилғисига юрадиган Италияда ишлаб чиқилган "Фиат" енгил автомашинасининг "Арженто-Фестифаль" маркалисини совға қилишмоқчи бўлишди.

    Унга қандай рақам бўлишини истардингиз сўрашди.Мен бу машина ҳам Белорус ҳам Ўзбекистонни эслатиб турувчи рақамли бўлса,дедим.

    -Бунинг иложи бор,масалан қандай-сўради Гром.

    -Қишлоғимизда 96 кишида енгил машина бор.Менга совға этиладигани 97-бўлади,охирги серия рақами эса Наманганда НА,Калишода эса йўқ.Шу учун КА бўлса,кейин Белорус давлати герби туширилиб,унда мамлакат номи кичик ҳарфларда акс этса,дедим.

    -Ҳа,фантазиянгиз чакки эмас -деди Гром.

    Мен бу гапни шунчаки айтдим-қўйдим,дегандим.

    Ишдан кетаётганимда кузатиш кечасида ваъда қилинган машина калитлари билан бирга чиройли қоғозга ўралган номерни ҳам беришди.Номерни шу жойда очиб кўришимни қарсаклар остида сўрашди.

    Наҳотки хаёлан айтганим бўлса,дея ҳаяжон билан қоғозни оча бошладим.
    Ҳа,ҳақиқатан ҳам хаёлимда чизган номер эди.Белорус герби ва 0097 КА серияли номер эди.

    Бунчалик эътибордан кўзимга ёш қалқди.

    80.Вилоят "отаси"нинг сўрови

    Ўша йиллари Наманган вилоятига Бургутали Рапиғалиев,деган саводсиз киши ҳоким этиб тайинланганди.У Каримов ёт деса ётар,тур деса турарди.

    Вилоятда мухолифатчилар ҳамда ЎИҲ етакчиси дейилаётган Тоҳир Йўлдош сафдошлари қамоқларга тиқилиб,айримлар бедарак йўқола бошлаганди.

    Рапиғалиев ҳоким бўлиб келгач гўё вилоятда ҳамма соҳада катта ютуқларга эришилмоқда,дея ёлғон овозалар тарқатиш авжига чиққан.Ҳатто охирги ўн йил давомида пахта режасини бажара олмай келаётган вилоят пахтакорлари ўша йиллик режани бажаришган.

    Ўшанда Ўзбекистон мустақиллигининг тўртинчи йили эди.Бургутали Рапиғалиев Республика телевидениеси орқали чиқиб саводсизлигини яққол кўрсатганди.У:"вилоятимиз пахтакорлари режани шараф билан адо этдилар,энди зиммамизга олган социалистик мажбуриятимизни ҳам ортиғи билан бажарамиз..." дедида ортидан нима,деб қўйганини кимдир шипшитди шекилли,"ий" дедида тилини тишлаб қўйди.

    У адашмаганди аслида.Чунки у одам чиндан ҳам коммунист ва шўро даври билан яшаётган қўғирчоқ раҳбарларнинг типик вакили эди.

    Лекин ажабланарлиси ўша "Ахборот" кўрсатувидаги Бургутали Рапиғалиевнинг бу каби сўзлари тузатилмасдан эфирга кетгани эди.Менимча Рапиғалиевни қўлланиб бўлиб отиб юбориш учун керак бўлган кичкина бир далил учун ҳам қолдирилган бўлса керак.
    Шундай ҳам бўлди кейинчалик.

    Ўшанда унинг қулоғига мендай оддий бир бола ҳатто вилоят ҳокимида йўқ чет эл машинасини ҳайдаб юрибди,дея етказишибди.

    Рапиғалиев Поп тумани ҳокими бўлган даврда Аҳмаджон Одилов Москвадаги Бутирка қамоқхонасидан озод бўлганди.Одилов катта хўжаликнинг ҳамма мулкини талон-тарож қилган илгари ўзининг шогирди бўлган Рапиғалиевга:"сотиб юборган нарсаларингни ўрнига қайтариб қўй",деган у эса Одиловга аллақанча пул кўтариб келиб:"жон ака мени кечиринг",деганда Одилов олдига солиб қувганда кўргандим уни.

    Кейинчалик Одиловнинг қамоққа олинишида катта ҳисса қўшган одам эди Рапиғалиев.

    У аввал ўзи билан ишлаган Поп ИИБ бошлиғи Вали Қаюмовни Наманган шаҳар ИИБ бошлиқлигига олиб келганди.

    Қаюмов "қама-қама"да ижрочи эди.Ўша Қаюмов мени исковучлари ёрдамида ИИБга олдиртириб келди.Мен нима гаплигини ўйлаб охирига етолмасдим.Қўлимга кишан қадаб унинг ҳузурига олиб киришди.У қўлим кишандалигини кўриб,"бу қанақаси мен сенларга бу одамнинг қўлига кишан тақиб олиб кел,деганмидим,қани тез ечларинг",дея ходимларини хонасидан онасини сўкиб қувиб чиқардида,мен билан қўл олиб саломлашар экан:

    -Хафа бўлмайсиз бу ярамасларнинг қилиғидан,мен уларга ўша киши билан бир вақтлари бўлса кўришсам,деб айтгандим.Булар эса қаранг худди сизни жиноятчидай қўлингизга кишан тақиб олиб келибди.

    Мен мақсад нимадалигини унчалик англай олмай турардим.

    Милиция бошлиғи Қаюмов яна гапда давом этди.
    -Мен сизни танийман.Сиз ўша "Бирлик"нинг газетасини чиқарган кишисиз.

    Мен:"ҳа,энди мени ўшанда газета чиқарганим учун жазоламоқчимикан,лекин нима айб қўя оларди",дея ўйладим.

    У эса мутлақо бошқа бир таклиф айтиб қолди.

    -Янги машина олибсиз муборак бўлсин.Лекин сиз минган машина ҳатто отада ҳам йўқ.

    -Отангиз ким?-сўрадим ундан.

    -Билиб туриб билмасликка олманг.Вилоят ҳокими ҳаммамизга отада.Шу боис у кишининг илтимосларини сизга етказиб қўйишимни айтгандилар-деб қолди.

    Хуллас у мен билан бозор қилгани олдирттириб келган экан.У бизга машинани берасиз,сизга эса истасангиз пул,истасангиз Туркиядан келтирилаётган "Доган" русумли машиналарнинг янгисидан иккитасини берамиз.Ота хурсанд бўладилар.Назарларига тушасиз,деб қолди.

    Мен эса машина Белорус элчихонаси совғаси эканлиги,уни сотмаслигимни айтдим.У кўп гап айлантириб ҳатто қамаб юбориши ёки йўқ қилиб юборишгача очиқ айтмасада шаъма қилдида,ўйлаб кўринг,дея хайрлашди.

    Мен ташқарига чиқиб уйга йўл оларканман кўнглим ғаш тортиб чироқ ёқса ёримайдиган ҳолда эдим.

    Ризо Обид.

    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz