Каримовнинг калласи айниган,нега,десангиз энг аҳмоқ одам бошқаларни жинни,дея устидан кулган каби Кармиов ҳам ўзидан бошқа ҳаммани аҳмоқ ҳисоблаб кулмоқда.
Ҳозир ўша чўнтак партиялар,дейилаётган ўзи асос солган фирқалар бошларидан биттадан ва яна ҳозир руҳий беморхонадаги жиянини чиқариб "мана демократия",деб Президентликка номзод қилиб кўрсатса ҳам мен шахсан ҳечда ҳайратланмайман.
Худди бугунги Каримов ўйинини 2005 йили Қозоғистон Президенти Назарбоев ҳам кўрсатганди.Ўшанда олтитамиди номзод қатнашган сайловда. Ўша номзодлар орасида исириқ кўтариб юрган бир дарвеш ҳам бор эди.Бу каби мамлакат миқёсидаги театр томошасидан Қозоғистондагилар қотиб-қотиб кулишган.
Мана бугун ўша кулганларига яраша энди анчайин хомуш тортишга мажбур бўлишмоқда.Чунки Қозоғистондан келаётган хабарларга кўра озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ғоят тезлик билан кўтарилиб кетган.Айниқса бешбармоқни севгувчи қозоқларга уннинг нархи ошиши анча хавотирлар уйғота бошлаган. Каримов ҳам қўшниси Нурсултондай бугун Ўзбекистонда янги театр томошаси кўрсатиш учун ўйинни бошлаб юборди.
Ўзбекистондаку ҳамма нарса аён.Бу ўйин якуни нима билан якунланади.Аммо ўзини гўёки бетараф ҳисоблайдиган ОАВ ҳам Каримов фойдасига тарғиботни бошлаб юборишди.
Бу каби ОАВлари ғоят устамонлик билан ўқувчиларга осон ҳазм бўладиган ва Каримовдан бошқа Президент бўлиши мумкин эмас,деган тарғибот-ташвиқотни аллақачонда бошлаб юборишган.
Президент сайлови,деб яна оддий одамларнинг қуллик азобида топган-тутганларининг,дастурхонларидаги охирги қотган нонларини едирмаслик учун сарф бўладиган миллиардлар кимларнидир кўр қилиши турган гап.
Лекин сайлов баҳона яна бир ўйиндан роҳатланаётган жаллод Каримов-чи?У қачон жазосини олади?Буни қанча кутилади?
Ҳозирча бу саволга жавоб айта оладиган ҳоҳ сиёсий башоратчи ё бахши йўқ.