Ризобек Четверг, 2024-11-14, 20.52.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 5
    Гостей: 5
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Октябрь » 4 » 2007 сайлови
    16.16.04
    2007 сайлови
    ЯНА БИР НОМЗОД

    Эрк демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига партия раиси Самад Мурод номзодини кўрсатиш тавсия этилсин.

    ЭРК ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ

    К О Н Ф Е Р Е Н Ц И Я С И

    Қ А Р О Р И

    Конференция ишида таклиф этилган 23 нафар делегатдан 17 нафари иштирок этди.

    Делегатлар томонидан кўриб чиқилиб, амалий вариант сифатида қабул қилинган
    Конференция кун тартиби.

    1. Конференциянинг ишчи органини Раис, уч нафар хайъат аъзоси ва икки нафар мандат комиссияси аъзолари ҳамда котибдан иборат таркибда сайлаш.
    2. Партиянинг VI Cъезди кунтартиби лойиҳаси муҳокамаси.
    3. Партия раисининг VI Cъездига доклади муҳокамаси
    4. Партиянинг ҳаракат тактикаси, бўлажак президентлик сайловларига муносабатини белгилаб олиш.
    5. Вилоят партия ташкилотидан Съезд мандат комиссияси аъзосини сайлаш
    6. Вилоятдан ЭДП Марказий Кенгаши аъзоларини сайлаш
    7. ЭДП Марказий Кенгаши Бош котиблиги лавозимига номзод кўрсатиш.
    8. Партия Бошқарув Ҳайъати Раиси лавозимига номзод кўрсатиш.
    9. Эрк демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод кўрсатиш.
    10. Эрк Демократик партияси Жиззах вилояти ташкилоти Кенгаши олдида турган вазифаларни белгилаб олиш

    Қ А Р О Р

    1. Конференциянинг ишчи органи делегатлар томонидан қуйидаги таркибда сайланди.
    – Конференция ишини олиб борувчи раис: Абдурахмон Каримов;
    – Конференция ҳайъати аъзолари: Семат Сигбатуллин, Сомиев Собир Азимович ва Сафар Турсунов.
    – Конференция мандат комиссияси таркиби: Маҳбуба Абдуллаева ва Насиба Пардаева;
    – Конференция котиби: Сатторбой Қорабоев.

    2. Партиянинг VI Cъезди кун тартибига киритиш таклиф этилсин:
    – Партия Марказий Кенгаши Бош котибининг съезддан съездгача МК котибияти фаолияти юзасидан ҳисоботини тинглаш ва баҳолаш;
    – Вилоят партия ташкилотлари раислари ҳисоботларини тинглаш ва баҳолаш.

    3. Партия раисининг Съездга доклади муҳокама учун қабул қилинсин ва кўрсатиб ўтилсинки, докладда партиянинг шу кунги нуфузига аниқлик киритилмаган;
    – партия Марказий Кенгаши раҳбарияти фаолиятига баҳо берилмаган;
    – партия босиб ўтган оғир йўл қадам бақадам холис ёритиб берилган;
    – собиқ раис бошлиқ гурҳнинг партия Низоми ва ҳаракат сратегиясидан чекиниб, хусусий муаммоларини умумпартиявий муаммолар тарзида талқин этиб, партияни амалда барча позицияларда боши берк кўчага тақаб қўйгани аниқ мисоллар асосида исботлаб берилган.
    – Партиянинг олдида турган вазифалар давр нуқтаи назаридан мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, амалий тарзда белгилаб берилган

    4. Партия раисининг създга докладида тавсия этилган “Барча позицияларда мўътадил конструктивлик” ҳаракат тактикаси бундан кейинги амалиёт учун асос сифатида қабул қилинсин;
    – Партия ҳаракат тактикасининг мукаммал варианти съезд таҳририяти томонидан тезислар тарзида ишлаб чиқилсин ва оммалаштирилсин.
    – Бўлажак сайловларга умумпартиявий муносабат мамлакатдаги мавжуд сиёсий вазият, партиянинг сайловлар арафасидаги солиҳиятидан келиб чиқиб, тўғри белгиланган деб ҳисоблансин; амалий вариант Съезд таҳририяти томонидан ишлаб чиқилсин.
    – Партиянинг мамлакатда соғлом бозор муносабатлари асосида ташкил этилган қонун ва фақат қонун устивор бўлган ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш ғоясига моҳиятан ҳамоҳанг дастурга эга бўлган сиёсий уюшмалар билан ҳамкорликни яқиндан йўлга қўйиш тавсия этилсин.
    – Демократияни тарғиб этувчи халқаро ташкилотлар ва мамлакатда мавжуд сиёсий уюшмалар ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоси соҳасида иш олиб бораётган тарққийпарвар ташкилотлар билан яқиндан муносабат ўрнатиш лозитмлиги ўқтириб ўтилсин.

    5. Вилоят партия ташкилотидан Съезд мандат комиссияси аъзолигига партия Марказий Кенгаши аъзоси Дилором Абдуллаева сайлансин.
    6. Вилоятдан ЭДП Марказий Кенгаши аъзолигига сайлансин:
    – Карим Абдурахмонов;
    – Саиад Сибгатуллин;
    – Дилором Абдуллаева.
    7. Эрк демократик партияси марказий Кенгаши Бош котиблиги лавозимига МК аъзоси Абдуҳошим Ғафуров номзоди кўрсатилсин.
    8. Эрк демократик партияси Бошқарув Ҳайъати раислигига амалдаги партия раиси Самад Мурод номзоди кўрсатилсин.
    9. Эрк демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига партия раиси Самад Мурод номзодини кўрсатиш тавсия этилсин
    10. Мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият ва ички партиявий ҳолатдан келиб чиқиб вилоят партия ташкилоти олдида турган вазифалар сирасига киритилсин:
    – Вилоят миқиёсида партиянинг таркибий ҳамда эътибор солиҳиятини аниқлаш;
    – Қуйи партия органлари билан даврлаштирилган бевосита муносабатларнинг календар жадвалини ишлаб чиқиб, алоқалар мунтазамлигини таъминлаш.
    – Партиянинг ғояларини кенг халқ оммаси орасида тарғибот қилиш;
    – Партиянинг қуйи бўғинларини етишиб келаётган ёш авлод билан тўлдириб бориш; ——- Жойларда янги, янги бошланғич партия бўлимлари тшкил этиш ҳисобига партиянинг нуфузи ва солиҳиятини кўтариш..
    – Вилоят партия ташкилоти билан марказий органлар орасида интенсив муносабатни йўлга қўйиш.
    Белгилиб олинган ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ЭДП вилоят бўлими ташкилоти раҳбарияти ҳамда фаоллари зиммасига юклатилсин.

    Шу билан Эрк демократик партияси Жиззах вилояти ташкилоти
    Конференцияси ўз ишини якунлади.

    Раислик қилувчи: Карим Абдурахмонов
    Котиб: Абдуллаева Дилором

    Жиззах шаҳри 2007. 03. 10.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz