Файзулло, “Туронзамин” учун
Интернет сайтларидан Юсуф Жумаев томонидан АҚШ, Европа раҳбарлари ва
БМТ раҳбариятига ёзилган очиқ хатидан кўчириб олинган сўзлари билан
Бухоро вилоят ва Олот Қоракўл телевединиялари Юсуф Жумаевга қарши 2007
йил 2 октябрь куни тайёрланган кўрсатувларини бошладилар.
Тонгда Бухоро вилоят телевединияси Шоир Юсуф Жумаевга қарши Қоракўл
туман Янгибозор маҳалласида ўтказилган мажлисни телевединия орқали
берар экан, бу мажлисда қатнашган ва шоир Юсуф Жумаевга туҳмат
тошларини отган барча кимсалар сўзлари телевединия орқали берилган.
Юсуф Жумаевга қарши сўзга чиққанлардан биринчи бўлиб Қоракўл
туманида узоқ йиллар раҳбарлик қилган, раҳбарлик даврида Адизов Анварни
Қоракўл туман ҳокимлик хонасида ўлдирган Мўмина Сувонова бўлди.
Мўмина Сувонова қотиллик қилгани учун қонун олдида жавоб беришини
узоқ йиллар Юсуф Жумаев талаб қилиб, 2000 йилда Ўзбекистон
прокуратураси ходими Жаҳонгир Эгамов томонидан тергов ҳам қилинишига
эришган эди. Бироқ қотил Мўмина Сувонова жазодан қутилиб қолиб
келмоқда. Ҳозирки кунда эса МХХ ундан Юсуф Жумаевга қарши гувоҳ
сифатида фойдаланмоқда. Мўмина Сувонова Юсуф Жумаевни раҳбарлиги
даврида ишлашига тўсқинлик қилганида, ҳозирги раҳбарларга ҳам ишлаши
учун тўсқинлик қилаётганликда айблади. Дарҳақиқат Юсуф Жумаев Мўмина
Сувонова ишлашига тўсқинлик қилган. Агар тўсқинлик қилмаганда Мўмина
хоним Анвар адизовдек кўпгина ёш йигитларни ўлдирган бўларди.
Юсуф Жумаевга қарши яна Қоракўл туман ИИБ бош терговчиси Анвар
Турдиев сўзга чиқди. Анвар Турдиев Бошида Эркин Халиловгача турган одам
савдоси иштирокчиларидан бири эканини Шоир Юсуф Жумаев фош қилганди.
Шундан кейин Юсуф Жумаевнинг ўғли Алишерга қарши ўтказилган суиқасдни
ёпиб юборди ва юқорида берилган кўрсатма асосида Машраб Юсуфжон ўғлини
ҳибсга олдириб унинг қийноқлар билан тергов қилганлар бошида турди.
Анвар Турдиев Юсуф Жумаевнинг хотини Олтиева Гулнорага туҳмат қилиб, у
менга уруғинг билан қуритиб юбораман деб айтган деди.
Сўзга чиққанлардан яна бири Омон Эшшиев шоир Юсуф Жумаевни давлат ва
халқ душмани, давлат раҳбарлари ишлашига тўсқинлик қиладиган халқ
хоини, деб атайди. У сўзини давом эттирар экан Юсуф Жумаевга ўзбек
халқи орасида ўрин йўқ эканлигини, халқ бундай кимсанинг Ўзбекистонда
яшашига тинч қараб турмаслиги керак айтади.
Омон Эшшиевга мажлисда айтган бу сўзлари учун фермер хўжалиги
ерларига пахта экилмасдан, бошқа экинлар экилган бир пайтда унинг
давлатга пахта сотиш режасини бир клограмм ҳам пахта келтирмасдан туриб
бажартириб берганлар.
Юсуф Жумаевга қарши тайёрланган кўрсатувда яна шоир Юсуф Жумаевдан 2001
йилда Бухоро МХХ изаляторида мажбуран олинган кўрсатма видео лавҳага
туширилган эди. Шу кўрсатма ҳам Бухоро вилоят, ҳамда Олот Қоракўл
телевединияларида кўрсатилган. Фақат МХХ архивида бўлган бу видео
лавҳанинг телевединияда қўйилиши 2007 йил 2 октиябрь кунги Юсуф
Жумаевга қарши тайёрланган кўрсатувни МХХ уюштирганини англатиб турибди.
Бу кўрсатув орқали МХХнинг яна бир сири Юсуф Жумаевнинг изида
қадамба қадам видео камера билан юриши фош бўлди. Кўрсатувда Юсуф
Жумаевнинг машинада юрган пайтлари олинган видео лавҳалар қўйилди. Бу
кўрсатувда яна Юсуф Жумаевнинг оиласи билан қилган пикетлари
телевединия орқали кўрсатилди. МХХ Пикетларни ҳам яширинча видеога
олган экан.
Шоир Юсуф Жумаев ўзига қарши Қоракўл туман Янгибозор маҳалласида
ўтказилган мажлисни яқинда АҚШ ва Европа раҳбарларига ёзган очиқ хати
билан боғлиқлигини Озодлик радиосида айтиб ўтган эди. Юсуф Жумаевга шу
ёзган очиқ хатидан кейин таъқиблар кучайганини бир неча карра
такрорлаган эди. Айна шу очиқ хатдан олинган:
Бундай кимсани бир зум ҳам Президентликда қолдириб бўлмайди,
деган сўзларни Бухоро ва Олот Қоракўл телевединиялари Янгибозор
Маҳаллисида Юсуф Жумаевга қарши ўтказилган мажлис асосида тайёрлаган
кўрсатувни қайта қайта реклама қилиб кўрсатиши Юсуф Жумаевнинг
ҳақлигини яна бир бор исботлади. Бу кўрсатувни кўрган оддий халқ эса бу
сўзларни ўқиб, ҳақ сўзни ёзган экан-да, шунинг учун унга қарши
кўрсатувлар тайёрлаган эканларда деган хулосага келган.
Бундай кимсани бир зум ҳам Президентликда қолдириб бўлмайди. Бу гап
Юсуф Жумаевга қарши нафақат руҳий босим ўтказига сабаб бўлди, ҳозирда
уни жисмонан йўқотиш учун ҳам ёлланма қотил излаётган эканлар. Бу
сўзлардан илгари ҳам Юсуф Жумаев жонига бир неча карра суиқасд
уюштирганлар. Автоҳалокатлар содир қилганлар.