Ризобек Среда, 2025-07-23, 14.23.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 5 » Чизгилар
    01.19.09
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?


    83.Чора топилди

    Институт ёпилиш арафасида,воқеалар ривожи анчайин хавфли тус ола бошлади.Чунки ўқиш учун талабалар тўлаган пуллардан бир қисми ўқитувчилар маоши сифатида харж қилинган.Уни қайтариб бериш учун молиявий имконият йўқ.

    Нима қилиш керак?

    Бу саволга жавоб топиш жиддий масала эди.

    Лекин ҳар қандай муаммони яхшилаб фикр қилинса албатта ечими ҳам топилади,деганларидай биз дуч келган муаммонинг ҳам ижобий ҳал этиш йўлини топдик.

    Қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида ҳам Ўзбекистондаги каби иқтисодий танглик ҳукм сурар эди.Давлат таъминоти йўқ даражага тушгани боис кўплаб ўқув-тарбия муассасалари ёпилиб қолган.Шу жумладан чиройли қилиб қурилган болалар боғчаларининг бинолари ҳам бўшаб қолган эди.

    Шу боис ҳам Жалолобод вилояти Оқсув тумани ҳокимлигига учраб уларнинг ҳудудида олийгоҳ ташкил этиш ва Наманган вилояти Учқўрғон шаҳрига шундоққина девор-дармиён қўшниси Қизилжар шаҳарчасидаги бўш турган болалар боғчасининг икки қаватли муҳташам биносини ижарага олишимиз мумкинлиги ҳақида таклифимни айтдим.

    Қирғизистонда Ўзбекистонга нисбатан маҳаллий ҳокимиятлар анчайин эркин эди.Оқсув туман ҳокими таклифимни жон-дили билан маъқуллади.

    Шундай қилиб Намангандаги Ҳалқаро бизнес ва ҳуқуқ бошқаруви институти Қирғизистоннинг Қизилжар шаҳарчасига кўчирилди.

    Талабалар кўпчилиги қўшни Ўш ва Жалолобод вилоятларидан бўлишгани учун бу уларга янада яхшироқ қулайлик яратди.

    Лекин Ўзбекистонлик талабаларнинг ҳаммаси ҳам Қизилжардаги олийгоҳда ўқишга рўйхушлик беришмади.Лекин улар учун ҳам янги бир шароит яратилдики бу каби ҳолат эртаклардагидай ижобий натижа билан якун топди.

    Чунки ўша пайт Тошкент дипломатия институтининг Наманган филиалини ташкил этиш учун елиб юрган доцент Мирзавали Абдуллаев бизга учрашиб маслаҳатга келиб қолди.

    Мен унга биз Қирғизистонга кўчаётганимиз,агар маъқул топса биздан бўшаётган бинога жойлашиши мумкинлигини айтдим.

    Унинг бир сумкада қоғозлардан бошқа нима ва қандай ташкилланиш борасида тасаввури йўқ экан.У оилавий шароитига кўра Самарқанддан Наманганга кўчиб келиб шаҳарнинг Нуробод мавзесида яшай бошлаган экан.
    Қирғизистонга қатнаб ўқишни истамаганларни Абдуллаев ташкил этаётган Тошкент дипломатия олийгоҳи Наманган филиали ихтиёрида қолдиришга келишдик.

    Лекин Абдуллаев бу борада унга муовин проректор бўлиб бирга ҳамкорлик қилиш талабини қўйди.

    Мен энди Қирғизистондаги олийгоҳ ректори ва Ўзбекистондаги Тошкент дипломатия институти филиалининг проректори вазифаларини бажаришимга тўғри келди.

    Албатта бу осон эмас эди.Лекин тунларни тонгга улаб ишлашга тўғри келди.

    У ёқда ҳам бу ёқда ҳам ишларимиз ғоят намунали йўлга қўйилди.

    Айни шу чизгиларимни битиб ўтирган пайтда Қирғизистондаги олийгоҳ муваффақият билан фаолиятини давом эттириб,унинг битирувчилари ўз мутахассисликлари бўйича ишлаб юрганликлари хусусида хабарлар олиб тураман.

    У ёқдаги институт раҳбари эса ўша профессор Пўлат Абдураҳимов.

    Тошкент дипломатия институти филиали эса орадан бир йил ўтиб фаолиятини давом эттира олмай қолди.Аниқроғи бунга расмий Тошкент йўл қўймади.Лекин у ўқув-маслаҳат нуқтаси сифатида шу кунларда ҳам фаолиятини юргизмоқда.

    84.Ҳибс

    Мени яна Наманган ИИБ исковучлари қўлимга кишан уриб ўша пайт ИИБ бошлиғи бўлган Вали Қаюмов ҳузурига олиб келишди.

    У энди очиқчасига "Фиат" дизель ёнилғисига юрадиган автомобилни вилоят "отаси" Рапиғалиевга тортиқ этмаганимни писанда этиб,менинг устимдан ўзим ташкил этган институтдаги талабалардан бири ариза-шикоят билан мурожаат этгани ва унинг пулини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда ва Қирғизистонда пул муомаласида валюта айирбошлашда айбдор сифатида жавобгарликка тортиш тўғрисида терговни бошлаб юборди.

    Бу ҳақда аввалги "Зиндон" номли чизгиларимда батафсил ёзганим боис яна қайта баён этмоқчимасман.

    Аммо шуни айтиш керакки,икки бора тергов ўтказилиб,икки қайта суд жараёни бўлиб ўтиб менга ҳеч қандай айб қўйиша олмади.

    Охиргиси Наманган шаҳар судида Абдурасул Эронов:"ҳеч қандай айбингиз йўқ Ризо ака,фақат менга таниш бўлганимиз учун ҳам ишингизни кўришимга раддия билдиринг,шунда учинчи бор суд қилиш мумкинмаслиги боис озодликка,чиқасиз",деб қолди.

    Мен эса:"йўқ,қонун бўйича қандай қарорга келиш керак бўлса шундай қарор чиқаринг",дедим.

    Чунки бир ўқиганим бор эди.Арастунинг шогирдлари:"устоз бугун тунда тайёр бўлиб туринг,сизни зиндондан олиб чиқиб кетамиз",дейишганда у:"йўқ,менинг зиндонда сақланишимни қонун талаб қилибдими,у ҳоҳ ҳақ,ҳоҳ ноҳақ зиндонда туришим керак",деган экан.

    Мен ҳам ўша пайтдаги ҳаромҳўр тузум тарафдорлари билан очиқда қола олмас эдим.

    Шу боис ҳам агар мен ҳоҳласам озодликка чиқишим мумкин бўлган шароитда ҳам бу каби озодликдан воз кечдим.

    Мен ноҳақ қамалган аслида ҳаққа талпинаётганлар ёнида бўлишим керак эди ва шундай қарорга келгандим.



    Ризо Обид.

    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz