Ризобек Суббота, 2025-06-21, 04.07.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 5 » Золимнинг зулмлари
    18.12.42
    Золимнинг зулмлари
    Каримовнинг фармони билан
    Ўзбекнинг миллий шоирини бутунлай йўқотишмоқчи
    Файзулло, “Туронзамин” учун

    Ҳоир Юсуф Жумаевга қарши нафақат руҳий босим ўтказиш балки уни жисмонан йўқотиш учун ҳам ёлланма қотил излаётган борлиги айтилмоқда. Илгари ҳам Юсуф Жумаев жонига бир неча карра суиқасд уюштиргандилар. Автоҳалокатлар содир қилгандилар.

    2007 йил август ойида нотаниш кимса Бухоро вилоят Қоракўл туман Маллайишайх фуқаролар йиғинида яшовчи Эрназаров Боҳодирнинг уйига келиб унинг укаси Бобомурод Эрназаровга учрайди ва Боҳодирни сўрайди. Бобомурод “акам ишга кетган эдилар”, деб унинг иш жойини айтади. Нотаниш кимса эса унга гугурт пачкасига ўз қўли билан телефон рақамини-296-26-00 ёзиб, “шу телефонга аканг телефон қилсин” деб айтади.

    Орадан кўп вақт ўтмасдан Эрназаров Боҳодир давлат ишида ишлаётган вақтида унинг ёнига нотаниш кимса келиб, ўзини Қоракўл туман ИИБ ва Қоракўл Олот туманлараро МХХнинг раҳбарлари кўрсатмаси билан ишловчи шахс эканлигини айтади. Исми Жумаев Тўра (Жумаев Тўра Юсуф Жумаевга қарши 20 йилдан буён туҳмат уюштириб МХХ ва ИИБ манфаатлари йўлид ишлайди. МХХ аъзоси деган ҳужжати бор. Юсуф Жумаевга узоқ қариндош.

    Каримов режими қариндошларни ишга солиш усулидан кенг фойдаланади. Жумаев Тўра Юсуф Жумаевнинг 3 маротаба судланишида ҳам унга қарши гувоҳлик берган.

    Боҳодирга бир неча маротаба унинг уйига ҳам излаб борганини айтади ва шоир Юсуф Жумаевни йўқотишда ёрдам беришни сўрайди. Эрназаров Боҳодир׃

    -Нима сабабдан Юсуф Жумаевни йўқотиш лозим бўлди,- деб сўраганида эса сени бу қизиқтирмасин, сен ўз вазифангни бажар ва ўзингга тегишли мукофотни ол дейди.

    У мен Қоракўл туман ИИБ бошлиғи ва МХХнинг катта лавозимли раҳбарлари рухсати ва топшириғи билан сенинг ёнингга келдим, сенга истаган жойингдан фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер ва катта миқдордаги кам фоизли кредит ажратилади, изингда давлат туради, Президент туради, сенинг ёнингга ҳеч ким кела олмайди, деб айтади.

    Бу гапларни охиригача тинглаб бўлган Боҳодир Эрназаров шу пайтгача мен қотиллик ёки бошқа бирор жиноят содир қилмаганман, рад қилсам нима бўлади деб сўраганида: Юсуф Жумаевни сенсиз ҳам йўқотамиз, биз изига тушдикми тамом. Агар сен ёрдам бермасдан бу гапни кўтариб юрсанг, бировга айтадиган бўлсанг сенинг ўзингни ҳам йўқотиб юборамиз деб айтади. Агар фикрингдан қайтсанг мана бутелевонга 296-26 00 га телефон қил дейди. Гугурт пачкасида ёзилган телефон рақам. Ҳозирда эса бу гугурт пачкси далилий ашё сифатида сақланмоқда.

    Орадан кўп вақт ўтмасдан Эрназаров Боҳодир бу ҳақда Қоракўл туман Прокуратурасига билдириш хати ёзиб беради. Юсуф Жумаевни йўқотиш учун ёлланма қотил изланаётгани тўғрисида шоирнинг ўзига ҳам билдиради.

    Эрназаров Боҳодир ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, қотиллик содир қилиниши олдини олишга ҳаракат қилади. Эрназаров Боҳодир бизнинг сизни ўз ҳаётинггизни хавф остига қўйиб, Юсуф Жумаевнинг ҳаётини асраб қолишга нима удади деб берган саволимизга қуйидагича жавоб берди:

    - Мен ҳаётим хавф остида қолганини яхши биламан. Ҳеч бир кимса ўзига ишонмаса Президент номидан ваъда бераолмайди ва Президент номидан дўқ урмайди. Юсуф Жумаев ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, халқ манфаати йўлида адолатсизликка қарши курашаётган бир пайтда, шоирнинг ҳаётига хавф солинишига индамай қараб туришга виждоним йўл қўймади,– деб жавоб берди. У бизга Қоракўл туман Прокуратурасига ёзган билдириш хатидан ҳам нусха берди.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz