Ризобек Пятница, 2025-06-20, 06.35.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 5 » Чизгилар
    22.28.44
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    87.Яна озодликда

    1995 йилдан 1999 йилнинг 30 декабригача Наманган қамоқхонаси,Зангиота,Навоий шаҳри жазони ижро этиш муассасаларида умрим ўтди.

    Озодликка чиқар эканман,албатта ҳеч қайси бир ташкилот ёҳуд муасасса бундай ўтмиш билан ишга қабул қилмасди.

    Лекин аввал Зангиота жазо муассасасида 6 йил жазо ўтаган тадбиркор Ҳолхўжа ака Усмонов менинг аҳволимни тушунди.Чунки у ўзи ҳам бу ҳолга тушиб,бошидан ўтказгани учун ҳам ҳис қилди шароитимни.Мен ишлашим шарт эди.Чунки озодликка шартли чиқарилиб ҳар ой маошимдан 30 фоиз давлат ҳисобига ўтказиш белгиланган эди.

    Шундай қилиб Ҳолхўжа Усмонов раҳбарлигидаги Янгиқўрғон туман Қандиён ғишт заводига ишчи этиб қабул қилиндим.

    Ғишт заводида яхши ишлаганим учун муддатидан аввал 30 фоизлик жазодан озод этилдим.

    Бу орада Наманганда аввал ҳамкор бўлганлар профессор Пўлат Абдураҳимов яна институтга қайтиб ишлашим мумкинлигини айтди.Мен эса унинг таклифини рад этдим.

    Институт билан боғлиқ кўнгилсизликлар ҳаётимга қора кунлар олиб келгани учун ҳам кўнгил чопмади у ишга.

    Бу орада мен инсон ҳақлари билан шуғуллана бошладим.Лекин у соҳада арзигулик фаолият юргиза олмадим.Чунки орадаги салкам беш йиллик жамиятдан ажралиш ўша пайт ҳолатини тўла англаб етишга имкон бермасди.Йўқотилган давр ва одамлар билан ҳамоҳанг бориш учун анча ҳолатни ўрганишни талаб этарди.

    Шу боис ҳам аввал "Бирлик" ва "Эрк" сафларида бўлган кишилар билан учрашиб улардан долзарб масалалар бўйича фикр алмашиб юрдим.

    Кўпроқ ўшанда "Озодлик" радиоси мухбири бўлган Носир Зокир хонадонига фаоллар ташриф буюриб туришарди.Шу боис ҳам унинг хонадонида кўп бўлардим.

    88."Америка овози"га таклиф

    Ўша пайтларда "Америка овози" радиосига водийдан мухбир йўқлиги,шу сабаб мени шу радиога ҳамкор бўлишимни Носир Зокир таклиф қилиб қолди.

    Мен анчадан буён бу соҳада ишламаганим боис қандай бўларкин,деган мулоҳазани айтдим.Унинг ҳузурига келиб турадиган Қудратилла исмли ёш йигитни таклиф этдим.

    Уни Тошкентга инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи киши ва "Америка овози"да ишлашни таклиф этган мухбирлардан бирига олиб бориб учраштирдим.

    Лекин биз бехабар эканмиз радиога Хайрулло Қосимов деган киши қабул қилинган экан.

    Қудратилла билан Наманганга қайтиб келдик.

    Лекин орадан бирмунча вақт ўтиб АҚШдан радио ходими Жаҳонгир Муҳаммад мени сўраб қолибди.Бу ҳақда Носир Зокир менга хабар берди.

    Хуллас "Америка овози"га ҳамкор бўлиб иш бошладим.

    Бирмунча муддат ишлагач  МХХ,милиция таъқиблари остида қолдим.Эрта тонгда уйдан тутиб кетишади ва тунда ҳеч айбим йўқлиги учун қўйиб юборишади.Мен эса ижарада турганим уйни ташлаб ўша пайт инсон ҳуқуқлари билан шуғулланган Ғуломжон Холматовникига кўчдим,бироқ изма-из юрган айғоқчилар бир ёки икки марта телефон орқали радиога хабар йўллашимдан телефондан билиб қолишганми,у жойдан ҳам тутиб кетишди.

    Яна бошқа танишимникига кўчдим.Лекин изқуварлар у жойга ҳам етиб боришди.

    Бир ой ичида беш марта манзилимни ўзгартирдим.Лекин бари бефойда.
    Ўша пайт бунинг устига банкдан менга келадиган қаламҳақини ҳам бермай қўйишди.

    Радиога эса қандайдир кишилар менинг устимдан аллақандай иғво хатлари ёзишаётгани хабарини ҳам айтишди.

    "Америка овози" ўзбек бўлими бошлиғи Ўзбекистонга келганда радионинг Тошкентда координаторилигини таклиф этганда,мен бошқа бир ёш ходим бунга муносиблигини айтиб рад этгандим.Ўша таклиф этганим мухбир координатор ҳам бўлди.

    Бир томондан кучишлатар тизимлар босими,бошқа томондан аллакимларнинг бўҳтонлари руҳий толиқтирганди.

    Менда хотиржам ишлашга имкон қолмаганди.Шу билан "Америка овози" билан алоқа узилди.

    Ризо Обид.

    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz