Ризобек Суббота, 2025-06-21, 09.59.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 6 » Чизгилар
    15.08.38
    Чизгилар
    Мухолифатчи Ҳайит Ғафур сўрагани

    Ҳозирда Швецияда муҳожиротда яшовчи Ҳайит Ғафур гоҳо телефон орқали сим қоқиб ҳол-аҳвол сўраб туради.

    Суҳбатларимиз шунчаки салом-аликдан ташқари баъзан бугунги Ўзбекистон жамияти таназзулига ҳам бурилиб кетади.

    У ҳам,мен ҳам бу борада ўз фикр ҳамда қарашларимизни айтиб ноҳақликлардан куюнамиз.

    Шу каби телефон сўзлашувлардан бирида у:"сиздан бир нарсани сўрасам майлими",деб қолди.

    Мен албатта сўраганингизга баҳолиқудрат жавоб айтаман,дедим.

    -Бизда Попда мен яшаган шаҳарчада Тоҳир Исахонов,деган мусиқа басталовчи йигит бор.У сиз билан Зангиотадаги жазони ижро этиш муассасасида бирга бўлган экан.

    У бир гал менга Мустақиллик майдонида таниқли хонанда Юлдуз Усмонова ижро этган ва анча машҳур бўлган қўшиқни сиз ёзганингиз ва унга мусиқани у басталаганини айтганди.Шу қанчалик тўғри?-сўради Ҳайит Ғафур.

    Ҳа,ўша 1997 йили Мустақиллик байрамига жазо муассасаларида ҳам тайёргарлик борар эди.Шу муносабат билан Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳамма қамоқхоналар бўйича "Ўзбекистон ватаним менинг" номи билан муассасалараро танлов эълон қилганди.

    Бошқарманинг "Вақт" газетида бу борадаги асарлар эълон қилиб борилар эди.Кўпчилик ижодкорлар "Ислом бобо","Мустақиллик орзумиз эди" каби ҳукуматга ёқадиган бир нималар ёзишга ҳаракат қилишарди.

    Мен ўша пайт Зангиота қамоқхонаси клубида мудир бўлиб ишлаётган,озодликда Президент девонида маслаҳатчи бўлиб ишлаган фалсафа фанлари доктори,профессор Муҳаммаджон Раҳимовга "Ҳалқ бўл элим" номли шеъримни кўрсатдим.У бироз таҳрир қилган бўлди ва ўша сиз айтган Тоҳир Исахонов билан биргаликда ўша хор қўшиғига мусиқа басталанди.

    Муассасада танлов бўладиганда ЖИЭББдан вакиллар келиб тайёрланган дастурни кўриб ижросини видеотасмага тушириб кетишди.Кўп ўтмай маҳкумлар бир ой аввал хор ижро этган:

    "...Бир майизни қирқ бўлиб еган элим,
    Ҳалқ бўл элим,халқ бўл элим..."

    дея бошланувчи қўшиқни Мустақиллик майдонида ўша Юлдуз Усмонова ва бошқа ҳамма машҳурлар хорлигида ижро этишди.Зангиотадаги маҳкумлар бу ижрони телевизор орқали томоша қилишар экан,лекин қўшиқ муаллифи ва мусиқа басталовчи исми шарифи айтилмади.У қўшиқ ҳозир ҳам баъзан радиода,ТВда қўйиб турилади.Ундаги ижро услуби ва матн айнан сақлаб қолингану,аммо икки оғиз беъмани сўз ҳам кимдир томонидан қўшилиб қолган.
    Аммо энг асосийси муассаса республикада Жазони ижро этиш муассасалари танловида биринчи ўринни олиб ўша хор қўшиғини ижро этган 70 нафар маҳкум муддатидан аввал озодликка чиқиб кетишган.

    Кейинчалик маълум бўлишича бу хор қўшиқни ИИВ ансамбли бадиий раҳбари Нуриддин Ҳайдаров жюири аъзоси бўлгани учун ЖИЭББ олган видеотасмада кўриб уни ижро этиш учун Юлдуз Усмоновага тақдим этган экан.

    Лекин яқинда шоир Муҳаммад Юсуф вафотидан сўнг чоп этилган унинг китобига ўша "Ҳалқ бўл элим" қўшиғи ҳам киритилибди.Лекин Муҳаммад Юсуф ўзи бундай қилмаган бўларди.Шундоқ ҳам унинг зўр асарлари кўп.Буни ўша кимдир муаллифни билмай ё билгани учун чўчиганиданми Муҳаммад Юсуфга тиркаб қўя қолган назаримда.

    Ҳайит Ғафур жавобимни эшитгач:"ҳа,Тоҳир рост айтган экан",деб қўйди.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz