Ризобек Пятница, 2025-06-20, 22.42.49
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 6 » Мавзуга қайтиб
    17.38.40
    Мавзуга қайтиб
    Халқ бўл элим

    "Мухолифатчи Ҳайит Ғафур сўрагани" мақоламни эълон қилиниши билан кўплаб мактублар келди.Унда шу қўшиқнинг тўла матнини нега қўймадингиз,деб сўрашган.

    Ҳа,биринчидан бу қўшиқнинг айрим ёқмаган жойларини ўзларича кимлардир ўзгартириб қўйишган.Шунинг учун ҳам аслида мен у қўшиқдан воз кечгандим.

    Бироқ унинг асл матнини ҳозир ёдимда борича эълон қилмоқчиман.

    Қадим юртга қайтган қадим наволарим,
    Қумлар босиб қуримасин дарёларим.
    Алпомишга алла айтган момоларим,
    Руҳини шод этай,десанг халқ бўл элим!

    Дарё бўлиб оқди эркка завқинг бугун,
    Байрамингда ёшларингдан кўзинг тўлиқ.
    Бир-бирингни суяб боргин мадад бўлиб,
    Ўзингга жуфт қанот бўлгин ўзбек элим!

    Дунёга боқ қалби сендек ким бор яна,
    Оғриқлари дарди сендек ким бор яна.
    Халқ бўлишга ҳадди сендек ким бор яна,
    Мозийни ёд этай,десанг халқ бўл элим.

    Сен тебратдинг бешигини Соҳибқирон,
    Сенинг боланг юлдузларга қўйди нарвон.
    Бир майизни қирққа бўлган бир тану жон,
    Кунларингга қайтай,десанг халқ бўл элим...

    Унинг асл матни шундай эди.Мухлислар талабларидан келиб чиқиб уни ёдимда борича қайта чизишга ҳаракат қилдим.

    Ризо Обид.



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz