Ризобек Пятница, 2025-06-20, 12.51.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 6 » Чизгилар
    20.12.07
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    89.Ота касб

    Агар ҳеч ишингиз юришмаса отангизнинг касби билан шуғуллансангиз адашмайсиз.Буни ишонч билан айтаётганимнинг боиси шундаки дадамларнинг касблари бўлган деҳқончиликка қайтиб бунга ишонч ҳосил қилдим.

    Наманганда "Америка овози" радиоси билан алоқам узилган бўлсада очиқчасига таъқиб тўхтамади.Кучишлатар тизимларнинг казо-казолари қишлоққа қайтиб чиқиб кетишим талабини қўйишди.Акс ҳолда йўқ қилиб юборишларини айтиб босим ўтказа бошлашди.

    Умуман олганда менинг шаҳарда қиладиган тайинли ишим бўлмагандан кейин қишлоққа қайтишни ўзим ҳам мўлжал қилиб қўйгандим.

    Болалигимдан далада катта бўлдим.Қишлоқ хўжалигида билимдон бўлмасам ҳам деҳқончиликдаги юмушларни кўриб кўзим пишган.

    Ҳовлимиз томорқаси каттагина эди.Томорқадаги 20 сотихча майдон неча йиллардан буён экилмай ётарди.

    Дадамларнинг маслаҳатлари билан шу ерга картошка экадиган бўлдим.
    Ҳамма ишни ерни маҳаллий ўғитга тўйинтиришдан бошладим ва албатта сара уруғ мўл ҳосил олишда бош омиллигидан келиб чиқиб юқори навли картошка уруғи сотиб олдим.

    Умуман минерал ўғитдан фойдаланмадим.Маҳаллий ўғит,қатор ораларига ишлов бериш,суғориш ишларини ўз вақтида олиб бордим.Биласизми ҳар туп картошка менга таниш бўлиб қолди.Ҳар бир кўчат қандай ҳолатдалигини ҳис қила бошладим.

    Эрта тонгдан кеч қоронғу тушгунча томорқадан бери келмадим.Тунда суғоришнинг афзаллигини билардим.Шу боис ҳам тунлари шамдон кўтариб экин суғордим.Ҳосил етилган,картошка пуштасига оёғим билан боссам ғурчиллаб овоз берарди.Бу ҳосил мўллигининг белгиси эди.

    Хуллас 20 сотих ердан 12 тонна картошка ҳосили олдим.Ўшанда катта ерда фермерлик қиладиган куёвимиз олий маълумотли агроном шунча жойдан ўртача 8 тонна ҳосил кўтарибди.

    У:"Ризо ака сиз зўр деҳқон ҳам экансизку,бизга ўргатинг бунчалик юқори ҳосил олиш сирини",деб қолди.Мен унга:"маҳаллий ўғит беришни меъёрда ва яна ҳар бир картошка кўчати билан яқиндан танишиб тиллашиш керак",дедим.У мени ҳазиллашяпти,дея кулган бўлди.Лекин экин билан ҳам ўзига яраша "тиллашишни" билиш керак.

    Картошкадан бўшаган майдонга буғдой уруғи сепдим.Баҳорга чиқиб 2 тонна буғдой ҳосили олдим.Бунча буғдой бизнинг оилага нон учун икки йилга етарди.Картошканинг пулига кеч кузда 4 бош қўй олгандим,баҳорга чиқиб икки бошданга кўпайди.

    Қўзичоқларни кўрсангиз,баҳри дилингиз очилади.Уларга ҳам меҳр билан қарасангиз эркаланишиб, диконглаб мўнчоқдай кўзларини сизга тикиб ёнингиздан кетмайди.

    90.Дунёни ларзага келтирган кун

    Май ойининг одатдаги кунлари бошланган, "Озодлик" радиосидан Андижонда тадбиркорлар устидан бошланган суд жараёнига жим туриб норозилик билдиришаётгани хусусида хабарлар бериб борилаётганди.

    Бироқ 13 май жума куни эса Бобур майдонига чиққан тинч намойишчилар ҳукумат аскарлари томонидан ўққа тутилаётгани хабари юракларни қон қилди.

    Бу ҳақда хабарлар тайёрлаётган "Озодлик"нинг Намангандаги мухбири Носир Зокир ёнига бормоқчи бўлиб эрта тонгда турдимда одатдагидай ташқаридаги садақайрағоч остидаги ҳовузда юз-қўлимни ювгани чиқсам оқ рангли давлат номерисиз "Нексия" русумли машина ва унинг эшиклари очиқ икки киши ўтирибди.

    Қўшним узоққа юк ташувчи КАМАЗ ҳайдайди.Унинг ёнига келган савдогарлар бўлса керак,деб ўйладим.Лекин улар машинадан тушиб мен томон кела бошлашди.Нотаниш кишилар орган одамларига ўхшарди.

    Улар мени ИИБ олиб кетишларини айтишди.Нимага,деган саволимга бошлиқ билади,ўша жойда биласиз нимагалигини,дейишди.

    Мен уйдагиларга кириб айтиб,бир пиёла чой ичиб кийимларимни алмаштириб,чиқай дедим.Бироқ улар:"нонуштани йўл-йўлакай бирга қиламиз,биз туни билан шу ерда эдик.Кийимларингизни алмаштириш шарт эмас,машинада олиб бориб,яна машинада қайтариб олиб келиб қўямиз",дейишди.

    ИИБ бошлиғи эса:"Андижондаги воқеаларни радиодан эшитдингиз-а?",дея сўради.

    -Ҳа,эшитдим-дедим.

    -Энди сиз нима дейсиз бу борада.Умуман,сиз шу кунларда нима қилмоқчисиз.Ахир сиз мухолифатчи,"Америка овози" мухбири бўлган ҳукуматга қарши одамсиз-деб қолди у.

    -Мен икки йилдан буён тинчгина деҳқончилик билан шуғулланиб юрсам ҳам тинч қўймас экансизларда-а?

    -Сиз бизнинг алоҳида ҳисобимизда турасиз,шу боис суриштириб турамиз-деди ИИБ бошлиғи.

    -Ундай бўлса билмасангиз айтиб қўяй,ҳозир "Озодлик" радиоси мухбирига бораманда шу гапларингиз бўйича интервью бераман-дедим.

    ИИБ бошлиғининг капалаги учди.
    -Шунга айтмоқчиманда,у ёқларга бориб юрманг,деб огоҳлантириб қўймоқчийдим.

    Мен ИИБ бошлиғи ҳузуридан чиқиб йўналишдаги "Дамас"га ўтириб Наманганга Носир Зокирникига йўл олдим.

    Ризо Обид.

    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz