Ризобек Пятница, 2025-06-20, 20.22.38
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 7 » Чизгилар
    15.12.55
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    91.Шеър учун жиноий иш

    Ҳа,ўша кунлардаги таъқиб-тазйиқлар қай даражада кучайганини эслашнинг ўзи оғир.
    "Озодлик" радиоси орқали бу ҳақда берилган баъзи хабарлар озроқ бўлсада бу борада тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.

    *        *     *

    Жамият ] Наманганлик шоир Ризо Обид Тошкентга юриш қилмоқчи

    Носир Зокир

    Наманганлик шоир Ризо Обид Андижондаги фожеалар ва маҳаллий зиёлиларнинг бу воқеаларга сукут билан муносабатда бўлаётганига норозилик сифатида Тошкентга томон пиёда юриш қилмоқчи.

    Шоирнинг сўзларига қараганда, халқ отилган бир вақтда зиёлилар ўз норозилиги қайсидир йўсинда билдириши керак.
    “Хуршид Дўстмуҳаммад, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовга ўхшаб Президентнинг ёвғонини ичаман деяётганлар эмас, ҳақиқий халқ тарафида бўлган шоирлар ўз норозилигини бирор кўринишда билдириши керак”, - деди Р.Обид.
    Р.Обид ўз норозилигини Намангандан Тошкентгача пиёда юриш қилиш орқали билдиришини маълум қилди.
    Унинг айтишича, агар зиёлилар ўз норозилиги билдирса, ҳукумат бирор чора қўллашидан қўрқиб юраверса, Андижондаги хунрезликлар ҳолва бўлиб қолади.
    Шоир Андижон фожеаларига бағишлаб ёзилган шеърини ўқиб берди:
    Андижонда қон тўкилди, у кимга керак эди?
    Гўдакларнинг, оналарнинг бошларини ким еди?
    Шаҳид бўлган одамларни ўққа тутган ким ўзи?
    Қўли қону, мен эмасман, деганнинг ростми сўзи?
    Халқи ўлса, аза тутмай, ўйин тушар шоҳлари,
    Қонхўр шоҳни улуғлашар ялоқхўр, маддоҳлари.
    Ҳушёр бўлгин, азиз халқим, тождоринг қонсираган,
    Атрофида кўппаклари ўлжа деб ҳансираган.
    Аллоҳ инсоф берсинг, десанг оёғингдан олади,
    Пешонангдан қон оқизиб, сурнайини чалади.
    Дажжоллари бирам шўхки, қонни кўриб куйлайди,
    Ҳақни эмас, ноҳақликни, чаппа сўзни сўзлайди.
    Андижонда ўқ узганлар онасини ўлдирди,
    Ўн беш ёшли ўз синглиси – гулдай қизни сўлдирди.
    Бир қонхўрни тўйдиргани отасини отганлар
    Наҳот билмас, бундайларни хоин, дея тутганлар.

    [ Жамият ] Журналист ва шоир Ризо Обид калтакланди

    Носир Зокир

    19 июнь куни наманганлик журналист ва шоир, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Ризо Обид номаълум шахслар томонидан қаттиқ калтакланди. У Андижон воқеалари юзасидан мамлакат раҳбарияти шаънига бир неча кескин танқидий чиқишлар қилганди.

    Р.Обид шу куни 23 лар атрофида меҳмондорчиликдан чиқиб келаётганида тўрт номаълум шахс ҳеч қандай сабабсиз ура бошлаган.
    “Улар сен ўша журналист ва шоирмисан, дея роса тепди. Қоча бошлагандим, ортимдан қувишмади. Чунки одамлар бор жойга қочиб бордим”, - деди Р.Обид.
    Журналист бунгача бир неча кунлардан буён номаълум шахслар унинг ортидан кузатиб юрганини ҳам маълум қилди.
    Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси мутасаддилари журналистнинг калтакланишида ички ишлар ходимларининг дахли йўқлигини таъкидламоқда.
    Намангандаги “Ҳимоя гуруҳи” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Собитхон Устабоевнинг айтишича, вилоятда Андижон воқеалари тўғрисида эркин гапириш оқибати хавфли тус олди. Р.Обиднинг калтакланиши ҳам эркин фикрловчи, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи шахслар орасида қўрқув уйғотиш мақсадида қилинган ишдир.
    [ Жамият ] Шоирга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Носир Зокир

    5 июль куни милиция ходимлари томонидан олиб кетилгач, қаердалиги бир муддат номаълум бўлиб турган мустақил журналист, шоир ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ризо Обид устидан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди.

    Р.Обиднинг сўзларига қараганда, Наманган шаҳри ички ишлар бўлимидаги тергов вақтида унга нисбатан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон президентини омма олдида ёхуд матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан гумонланувчи сифатида жиноят иши қўзғатилгани айтилган. Терговчи Равшан Назаров шоирнинг айби президентга қарши шеър ёзгани эканини айтган.
    Р.Обид кун бўйи ички ишлар идорасида бўлганидан кейин тунда “Наманган” меҳмонхонасида милиция ходимлари назоратида ушлаб турилганини билдирди.

    [ Жамият ] Ризо Обид қаерда?

    Носир Зокир

    5 июль куни милиционерлар томонидан гўёки “икки соатлик мулоқот”га олиб кетилган мустақил журналист, шоир, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Ризо Обид ҳамон уйига қайтгани йўқ.

    Шоирнинг қариндошлари, яқинлари уни 7 июль куни ҳам Наманган вилояти ва шаҳри ички ишлар бўлимларидан топа олмаганини айтмоқда.
    Р.Обиднинг куёви Мусохоннинг сўзларига қараганда, шоирни қидириб кетган жияни Ҳамидхоннинг ҳам ҳозирда қаерда экани номаълум.
    Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидан мавзу юзасидан маълумот олишнинг имкони бўлмади.
    Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев Р.Обиднинг қаердалиги номаълумлигидан водийлик ҳуқуқ ҳимоячилари ўта ташвишда эканини билдирди.
    “Ризо Обиднинг ғойиб бўлиши юзасидан биз ҳам маълумот ололмаяпмиз. Мутасаддилар жавоб беришни эп кўрмаяпти. Бизнинг мамлакатда адолат излаганларнинг бошига катта ташвишлар тушаётганидан одамлар ҳайрон”, - деди А.Эргашев.

    ("Озодлик" радиоси архивидан).

    *    *     *

    Шундай қилиб яна аввалгидай қамоқда ноҳақ ўтиришим керак эди.

    Лекин бу гал ноҳақлик ҳам эмас балки зулмкор диктаторнинг одамкушлиги, агар бу гал қамашса қайта озодликка чиқиш тугул ҳаётим қил учида турганини ҳис қилганим боис қўрққанимдан эмас, балки бир менинг жонимни фидо этиш билан ҳеч нарса ўзгармаслигини ўйлаб Ўзбекистонни тарк этишга қарор қилдим.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz