Холландда
мен яшаётган шаҳарча ҳудудида муҳожирларга ҳуқуқий ёрдам бериш маркази
бор.Шу марказда ишлайдиган Марокашлик Жамила исмли ҳуқуқшунос қиз
менинг ҳолимдан хабардор бўлиб туриш учун масъул этиб боғланган.
Албатта у биргина менга эмас балки бир неча мен каби муҳожирларга кўмак беради.
Лекин бу чизгиларимда унинг иш фаолияти ҳақида ёзмоқчимасман.Фақат унга ҳавасим келган жиҳатлари хусусида сўз айтмоқчиман.
Жамила ўзига ғоят ярашган миллий кийимларда юради.Уни кўпчилик ҳижоб ҳам,деб аташади.
Қўлларига хина қўйган қоракўз бу қиз бизнинг ўзбекларнинг келинчакларини эслатади.
Лекин ҳар ким қандай либос кийиши ўзининг ҳохиши.Айниқса Холланддек демократик мамлакатда.
Ўзбекистонда
эса мактаб ўқувчилари ҳаммаси бир хилда кийинишлари талаб
этиларди.Яқиндан буён эса ўқитувчилар ҳам бир хилда кийиниши тўғрисида
маориф вазирлиги қарор чиқарганди.
Сабабини
суриштирсам,қандайдир ҳукумат одамига қарашли савдогар Хитойдан арзон
матоҳ олиб келибди.Энди уни катта пулга сотиш учун маориф вазирлиги
шундай қарор қабул қилибди.
Ҳа,Жамила ҳақида ёзаётгандим.Шунақа
ўзи муҳожиротдаги одам ҳаммаси ҳам шундай бўладими,бошқа юрт,бошқа
мамлакат одамларига ўзининг миллатини менгзай бошлайди.
Яқинда
Жамилага яна бир масалада мурожаат қилишимга тўғри келди.У яна ўша
ўзимизнинг ўзбек келинчакларига хос илтифот билан кутиб олди.Озгина
суҳбатлашиб ўтиргач девордаги катта соатга бир қарадида :"узр ,ҳозир
келаман",дея хонани тарк этди.
Хонада бир ўзим
ўтираманми,ташқарига чиқиб ҳаво алмаштириб кираман,дедимда Жамиланинг
ортидан мен ҳам чиқдим.Орадан 10-15 дақиқа ўтиб Жамила қайтди.Вақтга
қараганда пешин намози вақти эди.