Ризобек Пятница, 2025-06-20, 18.03.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 7 » Чизгилар
    15.16.19
    Чизгилар
    Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

    92.Қозоғистонда


    Шундай қилиб Ўзбекистонни тарк этиб муҳожиротдаги кунларим бошланди.
    Ватанни тарк этганим ҳақида чизгиларимни тугатар эканман,энди Ватандан олисдаги муҳожирликдаги кунларим ҳақида ёзиш мажбурияти юзага келмоқда.

    Эҳтимол у ҳақда ҳам ёзарман.Лекин ўқувчилар олдида мажбуриятли бўлиб қолмаслик умидида Ўзбекистонни тарк этиб Қозоғистонга келганимдаги дастлабки кунлар ҳақида икки оғиз сўз айтиб қўймоқчиман.

    ***
    Барча ижодкор аҳлига кундаликлар битиш одат бўлса керак.Чунки китоб ҳолида,матбуотда жуда кўп қаламкашларнинг кундаликларини ўқиганман.Лекин ҳар ким ҳар-хил кундалик қайд этади.Баъзилар умр йўлларидаги оғир дамларни,қора кунларни битишади.Айримлар эса фақат шод-хуррам даврлари хусусида баён этишади.Мен эса ҳар икки ҳолатдан сал бошқачароқ тарзда кундалик юритаман…

    Яъни гоҳо нурли, гоҳо нурсиз кунларда бирдай ёруғликка интилганимни омухталаштириб юборгандай назаримда.

    Кундаликлар бу ўз номи билан кундаликлар.Кейинги бир йил-у олти ой давомида ўнга яқин қўлёзма шаклидаги кундаликлар ёзилган дафтар тўлди.

    Лекин уларни ҳозир бир бошдан бу жойда ёзиб чиқиш учун оҳ-ҳов,биласизми қанча вақт керак?Билмадим,анча вақт керак.

    Шу боис уларни имконият даражасида айримларини эътиборингизга ҳавола этаман.Бу кундаликда чизилаётганлар мухожирликдаги илк кунларимдан ҳикоя қилади.

    Дастлаб Қозоғистондаги кунлар.

    Бу мамлакатнинг Олма Ота шаҳрида роппа-роса 5 ой туз ичдим.Туз ичдим,деганимнинг сабаби шу шаҳардаги турли хонадонларда озми-кўпми туз ичдим.Менда ўша хонадон соҳиблари ва умуман қозоқ қардошларимиз олдида доим таъзимда бўлиш ҳисси бор.

    Олма Отада хеч қаерда ишламадим.Маош олиб демоқчиман.Лекин бошқа қочоқларга нисбатан яхши шароитларга эга бўлдим.

    Қозоғистондаги “Мир” ҳалқаро телевидениеси,Интернюис,31-канал,”ТанТВ”"РахатТВ” каналлари орқали мен ҳақимда кетма-кет лавҳалар таёрланиб, тез орада Олма Оталик томошабинлар назарига тушдим.

    Шундай кўрсатувлардан бирини курган К.И.Сатпаев номидаги Қозоғистон Миллий Техника Университети Академиги Нурпеисова Маржан Байсанқизининг шоир ўғли Бекжани мени топиб,уларнинг эҳтиёжидан ортиқча бўлган уйни ҳадя этди.

    Ҳозир Қозоғистонга борсам менинг уйим бор.Калити чўнтагимда.Бу ҳақда яна ТВда кўп бор кўрсатувлар такрор кўрсатилди.

    Менга Маржаной опа ўз онамдай мехрибонликлар қилиб,ижод қилишим учун тўла шароитлар яратиб берди.Шоир Бекжани эса рус тилида ижод қилгани учун бир китоб бўлгулик шеърий машқларимни рус тилига таржима қилди.

    Ҳар куни, беш ой давомида камида бир ижодий кеча ўтказдик.Олма Отадаги Қозогистон Ёзувчилар Уюшмасининг катта кошонасида ўтказилган ижодий тантана тарихда қолса керак.

    Бу менинг кундаликдаги хотиралар.Нега бу ҳақда бугун ёзиб ўтирибман.Чунки Қозоғистондаги ОАВда эълон қилинган материалларим,ТВ чиқишларим ва ҳозирда ҳам улар билан ахборот алмашувда ҳамкорлик қилаётганим учун ҳам Қозоғистон Журналистлар Уюшмаси раиси Сеиткази
    Матаев менинг шу уюшмага аъзо этиб қабул қилишгани тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккани ва Қозоғистон дизайнерлар уюшмаси раиси,шоира Лидия Коваленко,”МирТВ”,”Интернюс”,”31ТВ”,”ТанТВ” каналлари ҳамкорликда тайёрланган ҳужжатли лавҳа тасвири туширлган видеотасмани жўнатибди.Ижодкор учун бундан ортиқ бахт борми дунёда?

    Биринчидан Олма Отада ўтган умрим зое кетмаганидан бошим осмонга етди.Қолаверса,номларини айтганим кишилар ва ҳамкасблардан Париз Байтенов,Кенжебек Тинибаев,Насибжон Амонов,Евгений Грюнберг,Гулмира Хамза,Марат Садиков,Дарья Бублик,Светлана Британова,Маржан ва Гулжан Жангелдина,Саида Жаркинова,Сармурзина Шолпан Гайсиевна,Жума Кўкбўри ва бошқа кўплаб кишиларнинг кўрсатган эътиборлари ва Қозогистон ижодкорлари ўз сафларига қўшганликларидан бир умр миннатдор бўлиб қоламан.Номларини бу жойда айтиб давом эттираман,десам жуда узундан узун рўйхат бўларкан,лекин айримларини номларини айтмасам яна кўнглим тўлмаяпти.Шоира Людмила Бердыгужина,Ольга Шиленко,Татьяна Фролова ва ҳужжат ҳамда телелавҳаларни Холландга шахсан ўзи ташриф буюриб,тақдим этиб ,азиз меҳмоним бўлиб қайтган ,шеърий машқларимга юқори баҳо бериб ,бугун уларнинг айримларини хит даражасига кўтарган композитор Нина Николаевна Тимченколарга яна бир бор таъзим бажо этсам камдир.

    Уларнинг далдаси ва қўллаб-қувватлашлари бугун ҳам ижодимга кўтаринки рух бағишлаб тургани учун ҳам, яна қайта бу табаррук инсонлар номини бир ўринда кундаликларимга қайд этиб қўйдим.
    Кези келганда уларнинг хар бири ҳақида алоҳида асарлар ёзиш эса орзуимдир.

    Ризо ОБИД.

    Муаллифдан

    "Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?",деб номланган бир нима ёзиш хаёлимда ҳам йўқ эди.

    Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси таниқли адиб,сиёсат арбоби,устоз Жаҳонгир МУҲАММАД бир гал:"Ўзбекистонни нима учун тарк этдим,дегандай бирор нарса ёзсангизчи",деб қолди.

    Жаҳонгир аканинг таклифидан сўнг бирмунча вақт тараддудланиб юрдим.Уни ёза оламанми ёки ёзсам кимдир ўқиб,ундан бир наф борми,дея мулоҳаза юритардим.

    Лекин бу ҳақда қўлдан келганча ёзаман,деган қарорга келдим.
    Бўёқлар ишлатмайман,дея қўлимга қалам олдим.

    Хайриятки, у ўзим ўйлагандан кўра дуруст акс-садо бера бошлади.
    Узоқ-яқиндаги таниган-танимаган ватандошлар:"кейин нима бўлганди ёҳуд давомини кутяпман ва интернетга киришим билан сизнинг саҳифангизни очиб ёзаётганларингиз янгисини қидираман" каби мазмундаги хатлар олдим.Телефон қўнғироқлари бўлди.

    Ўзбекистонни нега тарк этганим хусусида ёзганларим ниҳоясига етмай мухлислардан :"соддагина лекин ўқимишли",ва мен бу жойда айтишдан истиҳола қиладиган мақтовлар билан арзимаган чизгиларим учун юқори  баҳони олиб улгурдим.
    Унинг ёзилишига туртки берган устоз Жаҳонгир МУҲАММАДГА ва бошқа ёқлаб турган мухлисларнинг барчаларига ташаккурлар айтаман.


    Холланд-2007 йил.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz