Ризобек Пятница, 2025-06-20, 22.34.50
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 7 » Бугуннинг гаплари
    23.45.12
    Бугуннинг гаплари

    Юсуф Жума

    Сайлов ва фоҳиша

    Наинки ўзимизда, хорижда ҳам фоҳишалик қилган бир фоҳиша яқинда турмушга чиқди. Айтишларича, қиз чиқибди. Аввал ҳам бир икки турмушга чиққан экан. Ҳар гал қиз чиқаркан. Аввалги эрларимни эркаклиги ўзига яраша эди, иффатимни йўқотмаганман деркан. Хуллас, калом фоҳиша тағин қиз чиқибди. Ҳозирги замонда йўли бор албатта.

    Нега буларни ёзаяпман?! Ахир мен сайлов ҳақида, ҳурматли Ислом Абдуғаниевичнинг навбатдаги президентлиги ҳақида гапирмоқчи эдим. Хаёлда ҳар томонга олиб қочади. Кечирасиз, Ислом Абдуғаниевич мен сизни 2006 йилдаёқ 2007 йил охирида бўладиган сайловда ютиб чиққанинггиз билан табриклагандим. Ютганингиз аён, ош бўлсин!

    Афсуски, табрикномамга бир оғиз рахмат деб жавоб бермадинггиз. Ҳолбуки, қаҳрамонлик берган Абдулла орифу Эркин фоҳидлар ҳам ҳалигача Сизни табрикламади. Ҳайф уларга қаҳрамонлик! Уларга нонхўрлик, тўғрироғи суякхўрлик деган унвон берсангиз бўларди.

    Кечирасиз, Ислом Абдуғаниевич!
    Тағин сайловни қўйиб бошқа мавзуга ўтиб кетаяпман. Хаёлда, шоирнинг хаёли қурсин.

    Бас, энди фақат сайлов тўғрисида гапираман. Қиз чиққан фоҳишага хаёлдан жой бермайман.

    Мухолифларингиз, ҳатто дўстларингиз ҳам ҳайрон: «Бу қарри кўппак йигирма йилдан буён тахтда бўлса, конституцияда икки мартадан ортиқ Президентликка сайланиш мумкин бўлмаса, қандай қилиб тағин сайланади?!» Қўштироноқ ичидаги гап меники эмас. Айнан уларники. Улар ҳатто бундан оғирроқ гапирашадилар, ҳалиям мен учун ҳурматли бўлганинггиз учун юмшоқроқ қилиб айтаяпман уларнинг сўзларини. Сиз у нодонларга жавоб бериб ўтирманг. Сиз учун мен бор ҳақиқатни айтаман, ахир мен учун жудаям ҳурматлисиз.

    Алқисса, жавоб будир:
    Ҳой эси пастлар!
    Биринчидан, Ислом Абдуғаниевич сайловда аллақачон ютган, минг фоиз ютган, керак бўлса милён фоиз ютган.
    Иккинчидан, қонуний ютган.
    Ахир етти йиллик Президентликка биринчи марта ўтирди. Демак, яна бир карра етти йиллик сайланишга ҳақли.

    Биринчи етти йиллик 2007 йилнинг январида тугаганди. У тағин бир йил тахтда сайловсиз ўтирди. Бу ниманинг аломати, иккинчи етти йиллик тугамасдан етти йиллик Президентлик саккиз йиллик Президентликка алмашди. Энди Ислом Абдуғаниевич саккиз йилликда икки бора сайланиши мумкин. Кўрдингизми, ҳаммаси қонуний, фоҳиша қиз чиққандай.
    Э ҳа, шоирнинг хаёли бекорга олиб қочмайди. Шоирнинг хаёлиобразли қилиб айт, деб олиб қочган. Ислом Абдуғаниевич қонуний Президент деб ҳамма айта олади, бу жуда жўн айтиш, лекин Ислом Абдуғаниевич тағин қиз чиқди десанггиз бу гапга ҳамма диққатини беради. Хўш, икки карра саккиз йиллик тугагач нима бўлади, кейин саккиз йиллик тўққиз йиллик алмаштирилади. Тағин Ислом Абдуғаниевич икки марта сайланиш имконига эгабўлади.
    Кейин 10 йиллик,
    Кейин 11 йиллик,
    Кейин 12 йиллик………..
    Ҳар гал Ислом Абдуғаниевич қиз чиқаверадилар. Қарри бўлса ҳам қиз яхши дейдилар. Бу ҳикматни бир оз ўзгартиринг, фоҳиша бўлса ҳам қиз яхши, денг, йўқса Жаслиққа кетасиз.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz