Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Октябрь » 8 » Шеъриятга ихлос
|
Ўшанга мен гуноҳкорми?
Ўзбек юпун янги тўну дўпписи йўқ, Суянгани ишонган тоғ чўққиси йўқ. Қуллик ҳолга қуллуқ қилар куюнмайди, Неча йиллар ёдида йўқ суюнмайди.
Унутганлар ўзларининг сўзларини, Унутганлар ҳатто қора кўзларини. Қорақошлар тўймас ўсма сувларига, Кулча нони насиб этган қувларига.
Йигитлари қадди эгик белбоғи йўқ, Қизларининг ёрдан ҳадя рўмоли йўқ. Ўшанга мен гуноҳкорми ,айбдорми, Миллат мудрар ,ўзбек ухлар уйғоғи йўқ.
Унутилган сув тегирмон айланади, Қозонида аранг ёвғон қайнатади. Жонин тикиб золимга зар кийдиради, Эрта яна бошига тож қўндиради.
Ўшанга мен гуноҳкорми ,айбдорми?..
Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|