Менинг исмим Мўминқул,касбим чўпон,узоқ тоғли қишлоқларнинг бирида
яшайман.Қарамоғимда бир отар қўй бор. Ҳар куни тонгда сурувни ўтлатиш
учун тоғ ёнбағридаги адирларга ҳайдаб кетаман.Қўй боқишдек маъсулиятли
ишда менинг бирдан-бир ёрдамчим бу -эшагимдир.
Бугун мен сизга ана шу эшагимни баъзи бир антиқа хислатлари ҳақида
сўзлаб бермоқчиман.Эшагим ниҳоятда айёр,бунинг устига ўлгудай ўжар,яна
очкўзлигини айтмайсизми!
Айёрлиги шундаки ерга қоқилган ярим метрли темир қозиқни тиши билан
суғуриб қочиб қолади. Қочиб ҳам қаерга боради денг,шу яқин атрофда
санғиб юрадиган дайди урғочи эшакни ёнига бориб, висол дамларини
ўтказади. Қарабсизки орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан урғочи эшак ортидан
хўтикча эргаштириб юрган бўлади.
Эшагимнинг бу тахлит қочишлари тез-тез содир бўлиб,ҳар қочгани
эшаклар сони яна биттага кўпайиши билан якун топади. Эшагим қариб
қолиб,оғирроқ юкларни кўтаролмай қолгани боис ўрнига биронта хўтигини
олиб келаман десам, занғарини мижози совуқми дейман ҳамма хутикчалари
урғочи.
Айёрлиги майли, минг қилса ҳам эшакда,аммо ўжарлигига нима
дейсиз.Бирон жойга шошилинч бормоқчи бўлиб,эгар-жабдуғини ёпиб,йўлга
чиққандан сўнг қани юрса,оёғини тираб туриб олади. Сағрисига урсангиз
кетини кўтаради,бўйнига қамчи солсангиз бошини айлантириб
тураверади.Орқасига ўтсангиз тепади,олдига ўтсангиз тишлайди.Кераксиз
пайтларда эса мингга қўйиб югуради.Буниси ҳам майли,очкўзлиги ундан
ҳамошиб тушади.
Ҳар кун берадиган хашакка қаноат қилмасдан, қўй-қўзилар учун
келтирилган ем-хашакка арқонини узиб бўлса ҳам ўзини уради,ўзи егани
етмагандек қўра атрофида ялло қилиб, дайдиб юрган хўтикчалари ҳам келиб
қўшилади.Унда нега бу эшакни асраб юрибсан дейсизми,ҳамма гап
шунда-да,негаки мени қўйларим эшагимга ўрганиб қолишган.Бир муддат
эшагим кўринмай қолса қўйлар безовталаниб қолади.
Мен ўзим бирор тепаликка чиқиб,ёнбошлаганча кузатиб тураман.Олдинда
эшак,орқасидан беш-олтита серка ва қўйлар ўтлаб юраверади.Агар эшак
яйдоқ саҳрога бошласа саҳрога ёки нақ бўрини домига бошласа ҳам қўйлар
кетаверади,уларга фарқи йўқ,чунки қўйда! Дарвоқе,эшагимнинг лақаби
бор-Дўлта. Бир сафар қандайдир байрамда Дўлтани миниб,туман марказига
бордим.Байрам томошасидан кейин бозорга кириб,ул-бул харид қилдим.
Нарсаларни яхшилаб хуржунга жойладимда,Дўлтавойни йўрғалатиб,йўлга
чиқдим.Қўшиқ хиргойи қилиб,одамлар юрадиган тротуардан
кетаётсам,рўпарамдан бир малла соч мовий кўз офатижон келаяпти.Жамолига
маҳлиё бўлиб,тўғримга келганида энди гап отмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган
ҳам эдимки, Дўлтавой ҳанграб юборса бўладими! Эшак ҳанграганидан
сесканиб кетган офатижон менинг жулдур уст-бошимга ва афтодаҳол
башарамга қараб баттар қўрқиб кетди шекилли,ижирғаниб: ” Ух,черт
побери,убирайся отсюда со своим иШаком,скотина”-деди. Хўп бўлади
тасаддуқ деб мулзам бўлганча жўнавордим,шу ерда ҳам Дўлта панд
берди,ярамас.Шунақа қилиқлари учун илгари бир неча бор алмаштирмоқчи
бўлганман,лекин қандайдир сабаблар билан алмаштирмагандим,мана энди
аниқ алмаштираман.Илгарилари қишлоғимизга лўлиларкелиб эшак
алмаштирарди,уларнинг ҳам келмай қўйганига бир неча йиллар бўлди.Ҳозир
эшак бозори бор.
Дўлтани сотиб,ўрнига бошқа эшак оламан деган хаёлда
кетаётсам,нарироқда воқеани кузатиб турган экан шекилли бир зиёлинамо
киши: “Эшагингиз ақлли эшак экан,қаранг чиройли қизни кўриб ҳанграб
саломлашди,яхши эшак экан”-деса бўладими.Мен у кишига Дўлтани қариб
қолгани ҳамда қусурлари борлиги учун сотиб юборишимни айтдим. Бу одам ё
ветврач ё зоология ўқитувчиси эканми,башанг кийинганига қарамасдан
эшагимни оғзини очиб,тишларини кўрди,эшакни айланиб бир сидра кўздан
кечириб:
“Сотманг,эшагингиз ҳали иш беради”-дейди.Бу гапдан сўнг ўзим ҳам
иккиланиб қолдим,қолаверса қўйларим ҳам Дўлтага ўрганиб қолишган.Буёғи
эрта-индин эшак бозор келяпти…
Ана шунақа,зап эшагим борда,ўзиям эшшакмисан-эшшакда!
МЎМИНҚУЛ.
|