Ризобек Пятница, 2025-06-20, 02.39.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 10 » Ҳажв
    17.10.00
    Ҳажв
    Нақиб пошшо

    Ҳар бир қишлоқ ёҳуд шаҳарнинг ўзига яраша ғалати одамлари бўлади.Бизнинг қишлоқдаги кекса ғалати одам оламдан ўтди.Лекин яқиндан буён кўпчилик ичида ўзининг ғалатилиги билан яна бир ёшроқ қишлоқдош пайдо бўлди.

    У туғилгандаёқ шунақа туғилган экан.Шунинг учун ҳам мабодо боши оғиб бирор ёққа кетиб қолса манзилини айта олмаслиги учун кийган тўнининг кўзга яққол ташланадиган жойига манзил ёзилган хатни тикиб қўйишган экан.

    Лекин у ҳечда адашмайди.Чунки у Нақиб номи билан машҳур.

    Ҳамма гапни нари қўйиб турайликда Нақиб ғалатининг пошшолигидан икки оғиз сўз айтайлик.

    Нақиб ҳозирги Ўзбекистон пошшосини онасини бемалол сўка оладиган ва керак бўлса Учқўрғондан кўрсатиб қўя оламан,дейдиган Ўзбекистондаги энг жасоратли одам бўлса керак.

    У истаганча Каримовни сўка олади.Лекин уни ҳеч ким таъқиб ҳам қилмайди,тазйиқ ҳам ўтказмайди.

    Сабаби уни "ҳа,Нақиб жиннида", деб қўйишади.

    Лекин Нақиб Каримовни бекордан-бекорга сўкмайди.У қачон қўни-қўшни,маҳалла-кўйда одамлар нонга тўймай зорланганларида ёки бўлмаса "Нақибжон,қандоқ кунга қолдиг-а", дея ёзғирганларида сўкади.Ҳа, бунақа ҳасрату надоматлар Нақибга ҳар кун билмадим неча марта айтилади.Эҳ , ҳе сон саноқсиз.Демак Нақиб пошшо - диктатор Каримовни ҳар куни неча юз бор онасини нимайди,эслайди-да...

    Аммо Каримовни сўкиб-сўкиб ортидан:"баттар бўлларинг, Каримовни эмас, мени пошшо қилиб сайласаларинг эди нонни текин қилиб қўярдим", деб қўяди.
    Ҳақиқатан ҳам агар Нақиб ғалатини пошшо қилиб қўйилса одамларни оч қолдирмаслигига ишонса бўлади.Нима дейсиз , бу гал Каримовга муқобил номзод қилиб Нақиб ғалатини кўрсатайликмикан?

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz