Кейинги пайтларда тез-тез айрим уддабуронлар чет элга чиқиб олиб қочоқлар бизнеси билан шуғулланаётгани хусусида гап-сўзлар кўпайди.
Электрон почталарга оммавий манзил ёзилиб уларнинг қилмишлари хусусида мактублар келяпти.Шундай мактублардан бир нечтаси менга ҳам келди.
Хатларнинг мазмунидан шу нарсани англаш мумкинки яъни айрим четда фалон-фалон ташкилот тузганлар четга чиқмоқчи бўлган ватандошлар билан шартнома асосида қочоқлик мақоми олиш юзасидан ўзаро келишув ўтказаётганлари айтилади.
Бу каби ҳаракатларни албатта мол-дунё учун ҳеч нарсадан қайтмайдиган айрим сиёсатчи, мухолифатчи , инсон ҳақлари ҳимоячиси ниқобидагилар амалга ошираётганликлари ачинарлидир.
Ойни этак билан ёпиб бўлмайди , деганларидек бугун бўлмаса эртага бу каби қаллобликнинг сири очилиб яна ўзбек , ўзбекистонликлар номига доғ бўлиши мумкинлиги киши кўнглини ғаш қилади.
Яна ҳалқаро жамоатчилик олдида шундоқ ҳам юзи шувут миллатимизнинг яна юзлари шувут бўлиши мумкинлиги эса ғоят ташвишлидир.
Бу мавзуга яна қайтиш ниятим йўқ.Лекин одамлар норозилигига сабаб бўладиган бу каби савдо тинмаса афсуски яна сўз айтишга тўғри келади.