Ризобек Четверг, 2024-11-14, 21.23.55
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Октябрь » 11 » ДЎК китоблари
    12.20.10
    ДЎК китоблари
    УФҚНИНГ ОШИҒИ

    Осмонга қарасангиз, оддий кенгликни кўрасиз. Аммо ана шу осмоннинг бағрида биз ҳатто тасаввуримизга ҳам сиғдира олмайдиган дунёлар мавжуд.

    Уммонга қарасангиз, оддийгина жимирлаб турган сув кенглигини кўрасиз. Аммо ана шу уммон тубида шу қадар кўп хазиналар борки, одам боласининг хаёлидан ҳам ўтмаган.

    Инсон ҳам ана шундай. Унинг кўриниши оддий, ҳаракатлари гоҳо ёқимли, гоҳо ёқимсиз, гаплари баъзан ундай, баъзан бундай бўлиши мумкин. Аммо дилида шундай бир дунёлар борки, буни ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди.

    Бугунги куннинг энг долзарб мавзуларини қўрқмай қаламга оладиган, дилидагини яширмай айтадиган, воқеаларга бефарқ қараб тура олмайдиган, одамлар нима дер экан дея ўз фикрини қалбига кўмиб, дилини қабристон қилиб ўтирмайдиган адиб Ризо Обиднинг “Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?” деб номланган хотирларини ўқир эканман юқоридаги фикрлар хаёлимдан ўтди.

    Содда ва самимий тарзда ёзилган хотираларга беғараз нигоҳ отсангиз, бир умр ўз йўлини қидирган, ўз сўзини айтишга интилган ўзбекнинг образи кўз олдингизга келади.

    У гоҳо адашган, гоҳида адолатсизлик дороғочи остида қолган, гоҳида хато қилган, гоҳида ҳақ чиққан, гоҳида сарсон-саргардон, аммо мағрур, доим олдинга, ўз дилидаги қояларга томон интилган ўзбек.

    У ўзига тўқ, одамлардан бир нарса истамайди, ёрдам кутмайди, яхшиликларига жавоб талаб қилмайди… аммо уларга хизмат қилгиси келади. Ана шу йўлда кетаверади… кетаверади. Олдинга қараб… Олдинга қараб кетганлар уфқнинг ошиқларидир…

    Ризо Обиднинг осмони, уммони - дилида ётган дунёсига бир назар солишни истасангиз унинг мана шу мухтасар китобини ўқинг.

    Жаҳонгир Маматов,
    Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси.
    2007 йил, Октябр.

    Китобнинг Интернетдаги доим адреси׃
    http://www.uzbekcongress.org/ddkitob/obid_tark.html

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz