Ризобек Суббота, 2025-06-21, 15.19.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Октябрь » 11 » Савол-жавоб
    15.59.30
    Савол-жавоб
    Ўша машина нима бўлган?

    Ассалому алайкум!
    Сиз мени танимайсиз,мен ҳам сизни танимайман.Аммо яқинда ДЎК нашрида эълон қилинган китобингиз орқали сиз билан танишдим.

    Мен сиздан анча ёшман.Аввалроқ бир-икки ўнғайсиз савол бериб сизни ранжитган эдим.

    Лекин сиз мени "ҳечқиси йўқ" , дея жавоб хатингизда кечирган эдингиз.
    Мана яна эҳтимол сизга ўнғайсиз савол бериб ранжитарман , лекин яқинлашиб келаётган ҳайит айёми билан қутлаб , барибир саволимни йўллашга қарор қилдим.Агар саволим оғир ботса олдиндан узр.

    Сиз китобингизда Белорус элчихонасидан совға қилинган "Фиат" маркали машина ҳақида ва уни вилоят ҳокими одам қўйиб , уни сотиб олмоқчи бўлганини ёзасиз ўша машина нима бўлди ва кейин қамалаётганингизда сиз ҳомийлик қилаётган болалар уйи сизни ҳимоя қилмадими?

    Олдиндан саволларимга жавобингиз учун раҳмат.

    Сизга ҳурмат билан Сарвар.


    Жавоб:
    Ассалому алайкум , Сарваржон!
    Мен гўё сизни танигандай бўлдим.Менимча сиз билан кўришгандаймиз.Эҳтимол ундаймасдир.Агар менинг тахминим хато бўлса узр.
    Биринчи саволингизга келсак , мен фалон вақтда фалон яхшилик қилганман , мени озод этинглар , деб судда айтганим йўқ.Лекин Намангандаги болалар уйи директори Дилбар Матмусаева судга озод қилиш тўғрисида сўровнома киритган.

    Машина эса уни Белорус элчихонаси ҳадя этган, уни кимгадир қайта туҳфа этиш мумкин эмас эди.Ўша автомобилнинг ўша пайт ҳам ,
    ҳозир ҳам бир эҳтиёт қисми борки дўконлардан нафақат Ўзбекистон балки машина ишлаб чиқариладиган Италиядан ҳам тополмайсиз.Мен ўша эҳтиёт қисмни узоқ жойга яшириб қўйганман.

    Шу боис у машинадан ҳеч ким фойдалана олмади.Ҳозир шу кунларда Наманган шаҳрини яхши билганлар бўлса шаҳар аэропортига яқин жойдаги автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчасига боришса , тўрттала эшиги ва юкхонаси қопқоғига муҳр урилган ҳолда чанг босиб ётганини кўришлари мумкин.

    Институтдан менинг устимдан ариза берган талаба ва уларнинг ота-оналари билишардики ўша ҳозир турган машинамнинг бир дона ғилдираги улар ариза-шикоятда келтирилган пулни тўлаб қўйиш учун етарли эди.
    Фақат бу суд ўйинида мени бадном этиб,машинага эгалик қилиш кўзланган холос.

    Яна саволларингиз бўлса тортинманг , очиқ сўрайверинг.Мен имкон қадар жавоб беравераман.

    Бошқа ўқувчиларда ҳам қандайдир савол туғилган бўлса уларга ҳам жавоб беришга тайёрман.
    Имкониятдан фойдаланиб , ҳаммангизни яқинлашиб қолган рамазони ҳайит билан муборакбод этаман.


    Сизга ҳурмат билан Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz