Калишо қишлоғи кичкина бўлгани билан бу
қишлоқдан водийнинг Қўқон , Наманган , Андижон ,Фарғона вилоятлари
катта шаҳарларидан ҳатто Тошкентдан ҳам одамлар қадами йил ўн икки ой
узилмайди.Сабаби қишлоқда ғоят меҳнаткаш одамлар яшаш билан бирга унинг
иқлими мева-сабзавотнинг ҳамма турларини етиштиришга ва чорвачиликка
ҳам жуда қулай. Шу боис ҳам узоқ-яқин шаҳарлардан одамлар кўтарасига у ёки бу нарса харид қилгани кўп келишади.
Калишога
қўшни ўнга яқин бошқа қишлоқларда ҳам шундай.Лекин меҳмон савдогарлар
айнан Калишода тўхташади.Чунки қўшни қишлоқдагилардан фарқли томони
шундаки калишоликлар меҳмондўст , ҳалол кишилар эканликлари билан ишонч
қозонишган.Бундан ташқари шу кичиккина қишлоқда икки катта чойхонаси
бўлиб улар меҳмонхона вазифасини ўташ учун қулайликлар билан
қурилган.Бошқа қишлоқларда эса бу каби шароитлар йўқ.
Чойхонада етти ёшидаёқ етмиш ёшли чолга айланиб қолган Жамшидни ҳам , етмишга киргану ҳалиям кимга ўйлансам экан , дея маслаҳат қилиб юрган болакайлардай Кабир бобони ҳам учратишингиз мумкин.
Жамшид
етти ёшда бўлса ҳам кўп нарсани билади.Қишлоқдошлар орасидаги айрим
келишмовчиликларни бир сўз билан нари бери қилиб қўя олади.У яна
кимникида неча тонна олма бор ёки қанча тонна пиёз бор ва у қанақанги
нархда сотмоқчи ҳаммасини билади.Хуллас у ахборотнинг уяси.Шунинг учун
харидорлар доим уни Калишодаги чойхонадан топишади.
Жамшиднинг гапига қараганда сиёсатга аралашиб
бўлмайди.Чунки унга аралашган ҳамқишлоқларнинг аллақанчаси қамоқларга
жўнатилгани, яна аллақанчаси экстремист , террорчи ва давлат душмани ,
деб бадном этилганини айтади.
Лекин ҳамқишлоқлар ҳар доим ҳам
Жамшиднинг гапларини маъқуллашавермайди.Масалан , Тўравой ,Жавҳар ва
уларга ўхшаб яна бир неча киши бошқача фикрда. Улар:ҳеч ким
чойхонада сиёсатдан гапирмайди ахир.Фақат тирикчилик қийин бўлиб
кетгани , нарх-наволар осмонга чиқиб кетгани.Анави баттол яна пошшо
бўлармиш.Жонга тегиб кетди , сингари гапларни айтишади холос.
Ёки бўлмаса: Баҳривойнинг бўйга етган қизини чиройини кўрсангиз оҳ-воҳ баҳоси бир шаҳарга тенг.Лекин тўй қилишга имкони йўқ. Асадулла
ошқозони касал эди.Уни дўхтирлар апараста ( операция бўлиши керак )
қилиш учун пул сўрашибди.Ўғлини ўйлантиришга боқиб юрган ҳўкизини сотиб
ҳаржлашибди.Лекин апарастанинг фойдаси бўлмабди.Ҳўкиз ҳам кетди , унга
қўшилиб Асадуллаям ўтиб кетди раҳматлик.
Чойхонада
шунга ўхшаган суҳбатлар бўлади.Бунинг нимаси сиёсат.Ҳаммаси бор
гапларку , дейишади кўпчилик.Лекин Жамшид ҳам бўш келмайди. -Ҳа ,
ҳамма гап шундада.Айтаётганларингиз ва яна қишлоғимиздан шу кунларда
бир юз ўттиз одамнинг Русия, Қозоғистон яна аллақаёқларда мардикор
бўлиб юргани каби бор гапларни айтишнинг ўзи сиёсат - дейди Жамшид.
Умуман
олганда Жамшиднинг ҳам , унинг фикрига қўшилмайдиганларнинг ҳам
айтганлари тўғри.Чунки бир халта уннинг баҳоси эллик минг сўмдан
ошиб кетган.Одамлар қимматчиликдан эмас очликдан нолиётган гапларнинг
нимаси сиёсат?
Чойхона сўриларига ўтириб олиб бу каби қишлоқдошлар суҳбати ора-чора узилиб қолади. Чунки
жўжа кабоб тайёрлаш бўйича водийга донғи кетган Ислом чойхоначининг
кабобидан еймиз , деб миршаблар , қишлоққа яқин жойдаги божхоначилар ,
солиқчилар тушлик пайти келиб қолишади.Албатта улар алоҳида ажратилган
хилват хоналарга кириб кетишади.Аммо улар хилватда нима ейишларини
ташқарида қолганлар жуда яхши билишади.Лекин индашмайди.Чунки улар
текин еяпти дейишса сиёсатга аралашиб кетадида.
Шунақанги гаплар
биродар.Ҳоҳласангиз чойхонадаги гапларни Жамшид орқали билиб ҳикоя
қилиб беравераман.Лекин буям сиёсат бўлмаса гўрга эди. А , лаббай нима
,дедингиз?